Арбил (арабча: أربيل‎‎ Арбīл,[1], шунингдек Ҳаwлер (курдча: ھەولێر ,Ҳеwлêр[2] сурёнийча: ܐܲܪܒܹܝܠ,[3] ёки Арбел, туркча: Эрбил)[4] — Ироқнинг Курдистон вилояти маркази ва энг йирик шаҳри. Шунингдек тарихий манбаларда шаҳар Арбел номи билан ҳам учрайди.[5] Бугунги кунга қадар шаҳар аҳолисини рўйхатга олиш ўтказилмаган ва аҳолининг аниқ сони маълум эмас. Шаҳар аҳолисининг сони 1,600,000 атрофида дея тахмин этилади[6].

Арбил
Шаҳар
36°11′28″Н 44°0′33″Э / 36.19111°Н 44.00917°Э / 36.19111; 44.00917
Мамлакат Ироқ
Ҳукумат
 • Ҳоким Омед Кҳошнаw
Аввалги номлари Арбаирā, Арбаилу
Майдон 115 км2 (44 кв ми)
Маркази баландлиги 390 м
Расмий тил(лар)и арабча
Аҳолиси
 (2022)
1 612 700
Зичлиги 10435 киши/км2
Конфессиявий таркиб
Этнохороним Ҳаwлери
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди 066
Почта индекс(лар)и 44001
Arbil xaritada
Arbil
Арбил

Милоддан аввалги 5-мингйилликда Арбил ҳудудига одамлар келиб ўрнаша бошлаган[7]. Шаҳар марказида қадимий Арбил қал’аси ва Мудафария минораси жойлашган. Минтақага оид энг қадимги тарихий маълумот Шумернинг учинчи Ур сулоласи даврига тўғри келган бўлиб, ўшанда шоҳ Шулги Урбилум шаҳри ҳақида таъкидлаган. Кейинчалик шаҳар Оссурия томонидан босиб олинган[8][9].

Гутийлар томонидан босиб олингандан сўнг Арбил милоддан аввалги ХХИ асрдан милоддан аввалги ВИИ асрнинг охиригача Оссурия подшолигининг ажралмас қисмига айланган ва Оссурия йилномаларида Урбилим, Арбела ва Арба-илу каби турлича номлар билан маълум бўлган. Шундан сўнг шаҳар бир қанча империялар, шу жумладан, Мидия империяси, Аҳамонийлар давлати, Македония империяси, Салавкийлар давлати, Парфия ва Сосонийлар давлатининг геосиёсий ажралмас бир бўлаги бўлган. Мусулмонлар Форсни фатҳ қилганидан сўнг, шаҳар энди эски мавқеини сақлаб қола олмади ва ўрта асрларда Салжуқийлар империяси ва Усмонлилар империяси томонидан бошқарилди[10].

Арбил археология музейида исломгача бўлган асарлар, хусусан Месопотамия санъатининг катта коллексияси мавжуд бўлиб, ушбу ер минтақадаги археологик лойиҳалар маркази ҳисобланади. Шаҳар Араб Туризм Кенгаши томонидан 2014-йилда Араб туризм пойтахти сифатида эълон қилинган[11]. 2014-йил июлда Арбил қал’аси Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган[12].

Этимология

Классик даврда Арбела (юнонча: Ἄρβηλα; таржима. Арбēла) номи билан машҳур бўлган шаҳарнинг қадимий номи қадимги форсча Арбаирā ва охир-оқибат Оссурия тилидаги Арбаилу номига бориб тақалади[13][14][15].

Демография

Шаҳар аҳолиси асосан курдлар ва туркман озчилигидан ташкил топган[16][17][18].

Туркман

Арбил шаҳрида яшайдиган туркманларнинг сони 300,000 атрофида тахмин қилинади. Улар асосан Арбил шаҳри марказидаги Таcи, Мареке ва Уч Так маҳаллаларида, қал’а атрофида яшайдилар. Туркманлар 2006-йилгача деярли 700 та уйни ўз ичига олган қал’анинг Тўпхона, Такя ва Сарой маҳаллаларида яшаганлар. 2006-йилда қал’а бўшатилиб, қал’адаги туркманлар бошқа маҳаллаларга кўчирилган. Туркманлар КРГ сиёсий институтларида, жумладан парламентда иштирок этадилар[19].

Тарих

1258-1259-йилларда мўғул Ҳулокуийлар давлатининг Арбил шаҳри қамали
Арбил қалъаси 2014-йилда УНЕСCО томонидан Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган[20]
Арбил шаҳри чеккасида жойлашган Анкавадаги Авлиё Жозеф халдейлик католик собори

Қадимги тарих

Арбил шаҳри жойлашган ҳудудлар милоддан аввалги 3000-йилларда Шумерлар давлати таркибига кирган. Кейинчалик бутун Месопотамияни бирлаштирган Аккад давлати (м.а. 2335-2154) вужудга келганидан сўнг, шаҳар ушбу давлат таркибига қўшиб олинди. Бугунги кунда Оссурия халқи, аккад тилида сўзлашувчиларнинг авлодлари бўлган сурий тилида сўзлашувчи жамоа, Шимолий Ироқ, Суриянинг шимоли-шарқи, Туркиянинг жануби-шарқи ва Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида озчиликни ташкил қилади. Ушбу аҳолининг сони 3,3 миллион деб тахмин қилинади[21].

Адабий манбаларда Арбил ҳақида биринчи эслатма Шарқий Сомий тилида сўзлашувчи Эбла қироллиги архивидан учратилган. Гутийлар қироллигининг қироли Эрридупизир милоддан аввалги 2150-йилда шаҳарни босиб олди. Урнинг ҳокими Амар-Син милоддан аввалги 1975-йилда шаҳарни эгаллаган[22].

Арбил милоддан аввалги 2050-йиллардан бошлаб Оссуриянинг ажралмас қисми бўлиб, империянинг милоддан аввалги 612-599-йиллар оралиғида қулаганга қадар бўлган даврларда: Эски Оссурия империяси (милоддан аввалги 1975-1750), Ўрта Оссурия империяси (милоддан аввалги 1365-1050) ва Янги Оссурия империяси (милоддан аввалги 935-605) вақтида муҳим шаҳарлардан бири ҳисобланган. Бироқ шаҳар милодий ВИИ асрнинг биринчи ярмигача форс, юнон, парфия, рим ва сосонийлар ҳукмронлиги остида Оссурия таркибига кирган. Мидия давлати ҳукмронлиги даврида Киаксар қадимги Эроннинг сагарт қабиласидан бўлган бир қанча одамларни Оссуриянинг Арбела ва Аррафа (замонавий Киркук) шаҳарларига жойлаштирган бўлиши мумкин дея тахмин қилинади, эҳтимол бу ушбу қабилага Ниневияни қўлга киритишда Киаксарга ёрдам бергани учун мукофот бўлган[23]. Классик муаллифларнинг фикрига кўра, Форс императори Кир ИИ Буюк милоддан аввалги 547-йилда Оссурияни эгаллаб, уни Аҳамонийлар давлати сатраплигига айлантирган ва эски форсчада Аθурā (Атҳура) деб атаган ва пойтахти Бобил бўлган[24].

Милоддан аввалаги 331-йилда Македониялик Искандар Аҳамонийлар давлатининг сўнги шаҳаншоҳи Доро ИИИ ни мағлуб этган Гавгамела жанги, Урбано Монтининг харитасига кўра, Арбил шаҳрида 100 километр ғарбда бўлиб ўтган[25]. Жангдан сўнг Доро ИИИ шаҳарга қочишга муваққат бўлган. Кейинчалик Арбела Македониялик Искандар империясининг таркибига қўшиб олинди. Милоддан аввалги 323-йилда Македониялик Искандар вафотидан кейин Арбела эллинистик Салавкийлар империяси таркибига кирди[26][27].

Арбил сосонийлар даврида Рим ва Форс ўртасидаги баҳсли ҳудуднинг бир қисмига айланди. Адиабене (Оссурия Ҳадябнинг юнонча шакли) қадимги Ашкенази-Рифатҳеан қироллигининг маркази Арбил бўлган ва шаҳар, қироллик оиласининг яҳудий динига ўтиши билан тарихда машҳур. Парфия давридан сосонийлар даврининг дастлабки давригача Арбил Адиабене давлатининг Ашкенази-Рифатҳеан пойтахтига айланди[28].

Кейинчалик шаҳар аҳолиси аста-секин И-ИВ асрлар орасида қадимги Месопотамия динидан насронийликка ўтди, Пкидҳа милодий 104-йилда шаҳарнинг биринчи епископига айланди. Аммо қадимги Месопотамия дини милодий Х асрга қадар минтақада бутунлай йўқ бўлиб кетмади[29][30]. Арбеладаги Адиабене (Шарқий Сурия черкови вилояти) ўрта аср охиригача шарқий суриялик насронийликнинг маркази бўлиб қолган[31].

Ўрта асрлар тарихи

Мусулмонлар Форсни босиб олгандан сўнг, Арбил таркибига кирган Нахwардаšīрагāн ва кейинчалик Гарамиг уд Нодардашираган вилояти тугатилди[32][33] ва ВИИ аср ўрталаридан бошлаб минтақага мусулмон халқлар, асосан араблар, курдлар ва туркий халқлар аста-секин кириб келди. Ушбу минтақадаги энг кўзга кўринган машҳур курд қабиласи Ҳадҳабани бўлиб, Х асрдан ХИИ асрга қадар, Зангийлар ҳудудни босиб олиб, Бегтегинларга берганига қадар ҳукм сурганлар[34][35]. Ёқут ал-Ҳамавий Арбилни ХИИИ асрда асосан курдлар истиқомат қилган деб таърифлаган[36].

Мўғуллар Яқин Шарқни истило қилган вақтларида, Арбилга биринчи марта 1237-йилда ҳужум қилганлар. Улар шаҳарнинг қуйи қисмини талон-торож қилишди, лекин яқинлашиб келаётган халифалик қўшини олдида чекинишга ва қал’ани эгаллашни тўхтатишга мажбур бўлдилар[37]. 1258-йилда Ҳулоку бошчилигидаги мўғуллар Бағдод халифалигини босиб олгандан сўнг, Арбилни олти ой қамал қилдилар ва эгалладилар[38][39]. Кейин Ҳулоку шаҳарга насроний оссуриялик ҳокимни тайинлади ва Сурия православ черковига черков қуришга рухсат берди[40].

Вақт ўтиши билан бутун Ҳулокуийлар давлати бўйлаб насронийлар, яҳудийлар ва буддистларга қарши доимий таъқиблар 1295-йилда Ойрат амир Навруз ҳукмронлиги остида жиддий тус олди ва бу маҳаллий насроний оссурияликларга салбий таъсир кўрсатди[41]. Маҳмуд Газан томонидан Наврузнинг қилаётган ўзбошимчаликларига нуқта қўйилди[42][43].

Олжейту ҳукмронлиги даврида Оссурия аҳолиси таъқибдан қутулиш учун қал’ага чекинишди. 1310-йилнинг баҳорида вилоят малики курдлар ёрдамида қал’ани тортиб олишга ҳаракат қилди. Епископ Мар Яҳбаллоҳнинг яқинлашиб келаётган ҳалокатнинг олдини олиш учун қилган барча саъй-ҳаракатларига қарамай, қал’а 1310-йил 1-июлда Ҳулокуийлар давлати қўшинлари ва курд қабилалари томонидан қамал қилинганидан кейин эгалланди ва барча ҳимоячилар, шу жумладан шаҳарнинг қуйи қисмидаги кўплаб оссурияликлар қирғин қилинди[44][45].

Бироқ, шаҳарнинг оссуриялик аҳолиси 1397-йилда Амир Темур қўшинлари томонидан шаҳар вайрон қилунгунга қадар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этган[46].

Шаҳар ўрта асрларда Умавийлар, Аббосийлар, Бувайҳийлар, Салжуқийлар ва туркман беклиги Бегтегинлар томонидан мувафаққиятли бошқарилган. Кейинги асрларда шаҳар Ҳулокуийлар давлати, Жалойирийлар давлати, Қора қўюнлилар давлати, Темурийлар империяси ва Оқ қўюнлилар давлати таркибига кирган. Шаҳар кейинги асрларда 1514-йилдаги Чалдиран жангидан сўнг, Усмонлилар империясига вассал бўлган Соран амирлиги таркибига кирга. Амирлик 1830-йилда ўзини Усмонлилардан мустақил деб эълон қилади. 1835-йилда Усмонлилар қўшини шаҳарни эгаллайди ва Соран амирлигини бутунлай тугатади. Шундан сўнг, шаҳар ва унга туташ ҳудудлар Усмонлилар империясининг Мосул вилояти таркибига киради ва Биринчи жаҳон урушида Буюк Британия томонидан ишғол этилади[47].

Замонавий тарих

Арбил марказий майдони
A postcard showing the city of Arbil in 1900
1900-йилдаги Арбил шаҳрини кўрсатган откритка

Арбил шаҳри тоғлар остидаги текисликда жойлашган, аммо Ироқ Курдистони аҳолисининг кўп қисми тепаликларда, курдларнинг қадимдан анъанавий яшаш жойи бўлган қўпол ва тошлоқ ерларда истиқомат қилади[48].

Замонавий Арбил шаҳри Усмонли қал’аси тепасида жойлашган. Ўрта асрларда Арбил Бағдод ва Мосул ўртасидаги йўлда асосий савдо марказига айланган бўлиб, шаҳар геосиёсий ўрни жиҳатидан бугунги кунда ҳам муҳим ҳисобланади[49].

Арбилда Сурияда давом этаётган можаролар туфайли кўплаб қочқинлар ҳам яшайди. 2020-йилги тахминларга кўра, Арбилга 2003-йилдан бери 450,000 қочқинлар кўчиб келган ва уларнинг бу ерда муқим қолиши фараз қилинмоқда[50].

Арбил соат минораси

1970-йилда Ироқ ҳукумати ва Мустафо Барзаний бошчилигидаги Курдистон демократик партияси (КДП) ўртасидаги музокаралардан сўнг Ироқ Курдистони парламенти Арбил шаҳрида ташкил этилган. Аммо 1991-йилги Форс кўрфази уруши охиридаги курдлар қўзғолонигача Саддом Ҳусайн томонидан назорат қилинган. 1990-йилларнинг ўрталарида икки асосий курд фраксиялари — Курдистон демократик партияси ва Курдистон ватанпарварлик иттифоқи (КВИ) ўртасида тўқнашувлар бошланганидан кейин қонун чиқарувчи орган ўз фаолиятини тўхтатган. Шаҳар 1996-йилда Саддам Ҳусайн ҳукумати ёрдамида Курдистон демократик партияси томонидан босиб олинган. Кейин Курдистон ватанпарварлик иттифоқи Сулаймонияда муқобил курд ҳукуматини тузди. Курдистон демократик партияси 1996-йил март ойида Курдистон ватанпарварлик иттифоқи КДПга қарши курашиш учун Эрондан ёрдам сўраганини даъво қилади. Эронликларнинг Ироқ тупроғига кириб келган деб баҳолаган КДП Саддам Ҳусайндан ёрдам сўраган[51][52].

Арбилдаги Курд парламенти 1997-йилда курд партиялари ўртасида тинчлик битими имзолангандан сўнг қайта йиғилди, аммо ҳақиқий кучга эга бўла олмади. Арбилдаги курд ҳукумати автоном ҳудуднинг фақат ғарбий ва шимолий қисмларини ўз назоратига ола олди. 2003-йилда Ироққа бостириб кириш пайтида Америка Қўшма Штатлари махсус кучларининг штаб-квартираси Арбил яқинида жойлашган[53][54][55].

АҚШ Ироқни ишғол қилган пайтда Арбилга вақти-вақти билан ҳужумлар уюштирилди. 2004-йил февралида Ҳайит байрамига қарши содир этилган портлашларда 117 киши ҳалок бўлган[56]. Портлашдаги мас’улиятни Ансор ас-Сунна ўз зиммасига олган. 2005-йил май ойида жонли бомбанинг (ўзини портлатган инсон) портлаши оқибатида 60 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яна 150 нафари ярадор бўлди[57].

2005-йилда Арбил халқаро аэропорти очилди[58][59][60].

2013-йил сентябрида бешта автомобил портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди[61][62].

2015-йилда Чикагода жойлашган Шарқий Оссурия черкови ўз ўрнини Чикагодан Арбилга кўчирди[63].

2021-йил феврал ойида шаҳарга бир қатор ракеталар келиб тушди, 2 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳатланди. Кейинги ракета ҳужумлари 2022-йилнинг март ойида амалга оширилди[64][65][66].

Транспорт

Арбил халқаро аэропорти Ироқнинг энг гавжум аэропортларидан бири бўлиб, у шаҳар яқинида жойлашган. Хизматлар Бағдод халқаро аэропорти каби кўплаб ички йўналишларга тўғридан-тўғри рейсларни ўз ичига олади. Арбилдан кўплаб мамлакатларига, жумладан Голландия, Германия, Саудия Арабистони, Австрия, Туркия, Иордания ва бошқа кўплаб дунёнинг давлатларига рейслар қўйилган. Арбил халқаро аэропортидан вақти-вақти билан мавсумий рейслар амалга оширилади. Арбил халқаро аэропорти 2017-йил сентябр ойида Ироқ ҳукумати томонидан курдларнинг мустақиллик овозига қарши халқаро тижорат рейслари учун қисқа муддатга ёпилган эди, аммо 2018-йилнинг март ойида қайта очилди[67][68].

Арбил ва унинг атрофидаги туманлар ўртасидаги бошқа муҳим транспорт тури автобус ҳисобланади. Туркия ва Эронга ҳам автобусда қатновлар қўйилган. 2014-йилда янги автовокзал очилди[69]. Арбилда шаҳарни ўраб турган бешта ҳалқа йўл тизими мавжуд[70].

Иқлим

Арбил Ўрта ер денгизи иқлимига эга бўлиб, ёзи жуда иссиқ ва узоқ, қиши эса юмшоқ бўлади. Ёз ойлари жуда қуруқ бўлиб, июн-сентябр ойларида ёғингарчилик кам ёки умуман бўлмайди. Қиш ойлари одатда нам ва зах бўлади, январ энг ёмғирли ой ҳисобланади[71].

иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ўртача ҳарорат, °C 12,4 14,2 18,1 24,0 31,5 38,1 42,0 41,9 37,9 30,7 21,2 14,4 27,2
Ўртача минимал, °C 2,4 3,6 6,7 11,1 16,7 21,4 24,9 24,4 20,1 14,5 8,9 3,9 13,2
Ёғингарчилик меъёри, мм 111 97 89 69 26 0 0 0 0 12 56 80 540
Манба: Cлимате-Дата.орг,[71] Мй Фореcаст фор реcордс, ҳумидитй, сноw анд преcипитатион дайс[72]

Иқтисодиёт

Арбил иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги, туризм, савдо ва нефт экспортидан иборат[73].

Маданият

Арбил сивилизация музейида Оссурия, Урарту, Хуррий ва Хатра даврларига оид асарлар мавжуд.

Арбил қал’аси

Ибн ал-Мустаwфи ҳайкали

Арбил қал’аси — Арбилнинг тарихий марказида жойлашган тепалик бўлиб, унинг баландлиги ер сатҳидан 25-32 метрдир. Қал’а 102,000 квадрат метрни эгаллаган 430 дан 340 метрга тенг овал майдон ҳосил қилган. Бу жой дунёдаги доимий аҳоли яшайдиган энг қадимги шаҳар деб ишонилади[74]. Қал’анинг ишғол қилинганлиги ҳақидаги энг дастлабки манбалар милоддан аввалги В минг йиллик оиддир. Шаҳар тарихий манбаларда биринчи марта Ур ИИИ даврида учрайди ва Янги Оссурия империяси даврида (милоддан аввалги Х—ВИИ асрлар) алоҳида муҳим ҳудуд бўлган. 1258-йилда шаҳар мўғуллар томонидан эгалланганидан сўнг, Арбилнинг геосиёсий аҳамияти пасая бошлади[75].

ХХ асрда шаҳар тузилиши сезиларли даражада ўзгартирилди, бунинг натижасида бир қатор уйлар ва жамоат бинолари вайрон бўлди. 2007-йилда Арбил қал’асини қайта тиклаш бўйича Олий комиссия қал’ани қайта тиклашни назорат қилиш учун ташкил этилган. Ўша йили катта реставрация лойиҳаси доирасида бир оиладан ташқари барча аҳоли қал’адан қувиб чиқарилди. 2007-йилдан бери археологик тадқиқотлар ва реставрация ишлари турли халқаро жамоалар ва маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда олиб борилди. Ҳукумат қал’а таъмирлангач, унда 50 оила истиқомат қилишни режалаштирмоқда[76].

Ҳозир қалъада сақланиб қолинган ягона диний иншоот Мулла Афанди масжидидир. Қал’а уч туман ёки маҳаллага бўлинган: шарқдан ғарбга Сарой, Такя ва Тўпхона. Сарайни таниқли оилалар эгаллаган бўлса, Такя тумани дарвешларнинг уйлари номи билан аталган, уларни такялар деб аташган. Тўпхона туманида эса ҳунармандлар ва деҳқонлар яшаган. Қал’анинг диққатга сазовор жойлари орасида масжид ва Тўқимачилик музейи яқинида жойлашган 1775-йилда қурилган ҳаммом мавжуд[77]. Арбил қал’аси 2014-йил 21-июнда Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган[78][79].

Бошқа диққатга сазовор жойлар

Арбил иллузия музейи
  • Қал’анинг асосий кириш эшигидан пастда жойлашган ва асосан уй-рўзғор буюмлари ва асбоб-ускуналари сотиладиган Арбил Қайсари бозорлари[80].
  • Қал’адан бир неча чақирим узоқда Минора боғида жойлашган баландлиги 36 метр бўлган Мудҳафария минораси. Минора ХИИ асри охирида Салоҳуддин ал-Айюбий хизматида бўлган ва кейин унинг синглисига уйланган Арбил беклиги беки Музафферüддин Кöкбöрü даврида қурилган.
  • Сами Абдулраҳман Парки[81][82]
  • Қалич оға тоғи қал’адан 1 километр узоқликда, Сивилизация музейи ҳудудида жойлашган. 1996-йилда олиб борилган қазишмада Ҳалаф, Убайд ва Урук даврларига оид асбоблар топилган[83].
  • Арбил иллузия музейи
  • Курд тўқимачилиги ва маданияти музейи[84][85]

Спорт

Маҳаллий асосий футбол жамоаси Арбил футбол клуби бўлиб, ўз футбол учрашувларини Арбил марказининг жанубий қисмида жойлашган Франсо Ҳарири стадионида ўтказади. Стадион ўз номини ўлдирилган оссуриялик сиёсатчи, Арбил шаҳрининг собиқ губернатори Франсо Ҳарири исмидан олган. Арбил футбол жамоаси Ироқ миллий лигасида 3 марта ғолиб чиққан. Шунингдек икки марта ОФК финалига чиқишни уддалаган, лекин иккала финалда ҳам мағлуб бўлган[86].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „أربيل“ (ар). Алжазеэра. Қаралди: 28-декабр 2019-йил.
  2. ↑ „Ҳеwлêр дихwазе Бехда паşэкефтия мûçэян биде“ (ку). Қаралди: 28-декабр 2019-йил.
  3. ↑ „Сеарч Энтрй“. www.ассйрианлангуагес.орг. Қаралди: 2021-йил 26-май.
  4. ↑ Кҳан, Геоффрей. А Граммар оф Нео-Арамаиc: Тҳе Диалеcт оф тҳе Жеwс оф Арбел (эн). БРИЛЛ, 1999 — 2-бет. ИСБН 978-90-04-30504-5. „Тҳере аре а нумбер оф вариант формс оф тҳе наме Арбел. Тҳе форм Арбел, wҳич ис усед тҳроугҳоут тҳис боок, ис тҳе Нео-Арамаиc форм оф тҳе наме. Тҳе Арабиc-спеакинг Жеwс оф тҳе тоwн рефер то ит ас Арбīл ор Арwīл. Ин Cлассиcал Арабиc соурcес ит ис кноwн ас Ирбīл. Тҳе Курдс cалл ит Ҳаwлер, wҳич аппеарс то ҳаве девелопед фром тҳе форм Арбел бй а сериэс оф метатҳесес оф cонсонанц. Тҳе наме аппеарс то бе оф нон-Семитиc оригин. Ит ис фирст фоунд ин cунеиформ техц датинг то тҳе тҳирд милленниум Б.C., wҳере ит усуаллй ҳас тҳе форм Урбилум.“ 
  5. ↑ Данилович, Алех. Федералисм, Сеcессион, анд Интернатионал Реcогнитион Региме: Ирақи Курдистан (эн). Роутледге, 2018-10-12. ИСБН 9780429827655. 
  6. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.
  7. ↑ Новиcе, Карел (2008). „Ресеарч оф тҳе Арбил Cитадел, Ирақ, Фирст Сеасон“. Памáткй Арчаэологиcал. № ХCИХ. 259–302-бет.
  8. ↑ Виллард 2001
  9. ↑ Ҳамблин, Wиллиам Ж.. Wарфаре ин тҳе Анcиэнт Неар Эаст то 1600 БC. Роутледге, 2006 — 111-бет. ИСБН 0-415-25589-9. 
  10. ↑ Георгес Роух — Анcиэнт Ирақ
  11. ↑ Эрбил намед 2014 Араб Тоурисм Cапитал (Wайбаcк Мачине сайтида 8-июл 2015-йил санасида архивланган). Ретриэвед 30 Жануарй 2014
  12. ↑ "Эрбил: Курдиш Cитй, Араб Cапитал", Рудаw. Ретриэвед 30 Жануарй 2014
  13. ↑ Ҳансман, Ж. Ф. (1986). "АРБЕЛА". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИИ, Фасc. 3. 277–278 б. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/арбела-ассйриан-арбаилу-олд. 
  14. ↑ Соурдел, Д. (1978). "Ирбил". ин ван Донзел, Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИВ: Иран–Кҳа (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ОCЛC 758278456. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ирбил-СИМ_3589?с.нум=0&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&с.қ=ирбил. 
  15. ↑ Кесслер, Карлҳеинз (2006). "Арбела". Брилл'с Неw Паулй. Брилл Онлине. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/брилл-с-неw-паулй/*-э131650. 
  16. ↑ Тҳе Курдиш Популатион бй тҳе Курдиш Институте оф Парис, 2017 эстимате.
  17. ↑ „Ирақи Туркмен“. Миноритй Ригҳц Гроуп Интернатионал. Қаралди: 17-октабр 2020-йил.
  18. ↑ Cентрал Статистиcс Агенcй — Ҳоме Паге. Арчивед фром тҳе оригинал он Жулй 16тҳ 2017. он тҳе Wайбаcк Мачине wебсите.
  19. ↑ Меркези (ОРСАМ), Ортадоğу Араşтıрмаларı. „ОРСАМ Аналйсис 203, Билгай Думан, Тҳе Ситуатион оф Туркменс анд Тҳе Туркмен Ареас Афтер ИСИС“. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  20. ↑ Cентре, УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге „Арбил Cитадел“ (эн). УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. Қаралди: 2022-йил 13-апрел.
  21. ↑ Статистиcс „УНПО: Ассйриа“ (эн). унпо.орг.
  22. ↑ Тимелине (Wайбаcк Мачине сайтида 14-август 2014-йил санасида архивланган) АрбилCитадел.орқ
  23. ↑ элеcтриcпулп.cом „АСАГАРТА (Сагартиа) – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. ираниcаонлине.орг. 18-декабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентабр 2011-йил.
  24. ↑ Яршатер, Эҳсан (1993). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 3. Cамбридге Университй Пресс. п. 482. ИСБН 978-0-521-20092-9. Оф тҳе фоур ресиденcес оф тҳе Ачаэменидс намед бй Ҳеродотус—Эcбатана, Пасаргадаэ ор Персеполис, Суса анд Бабйлон—тҳе ласт [ситуатед ин Ирақ] wас маинтаинед ас тҳеир мост импортант cапитал, тҳе фихед wинтер қуартерс, тҳе cентрал оффиcе оф буреауcраcй, эхчангед онлй ин тҳе ҳеат оф суммер фор соме cоол спот ин тҳе ҳигҳландс. Ундер тҳе Селеуcидс анд тҳе Партҳианс тҳе сите оф тҳе Месопотамиан cапитал мовед слигҳтлй то тҳе нортҳ он тҳе Тигрис—то Селеуcиа анд Cтесипҳон. Ит ис индеэд сймболиc тҳат тҳесе неw фоундатионс wере буилт фром тҳе бриcкс оф анcиэнт Бабйлон, жуст ас латер Багҳдад, а литтле фуртҳер упстреам, wас буилт оут оф тҳе руинс оф тҳе Сассаниан доубле cитй оф Селеуcиа-Cтесипҳон.
  25. ↑ „Cомпосите: Тавола 1-60. (Мап оф тҳе Wорлд) (Ре-прожеcтед ин Плате Cарреэ ор Геограпҳиc, Маринус оф Тйре, Птолемй) - Давид Румсей Ҳисториcал Мап Cоллеcтион“. www.давидрумсей.cом. Қаралди: 2022-йил 19-феврал.
  26. ↑ Шерwин-Wҳите, Сусан М.; Куҳрт, Амéлиэ. Фром Самаркҳанд то Сардис: А Неw Аппроач то тҳе Селеуcид Эмпире. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1993 — 40-бет. ИСБН 978-0-520-08183-3. 
  27. ↑ Нигел Wилсон. Энcйcлопедиа оф Анcиэнт Греэcе, 2013 — 652-бет. ИСБН 9781136788000. 
  28. ↑ Ин тҳе Таргум то Жеремиаҳ ли. 27, Арарат, Минни, анд Ашкеназ аре парапҳрасед бй Корду, Ҳармини, анд Ҳадаяб, и.э., Cордуэне, Армениа, анд Адиабене; wҳиле ин Эзекиэл ххвии. 23 Ҳарран, Cанеҳ, анд Эден аре интерпретед бй тҳе Арамаиc транслатор ас "Ҳарwан, Нисибис, анд Адиабене."
  29. ↑ МŠИҲА-ЗКҲА. „ҲИСТОРЙ ОФ ТҲЕ CҲУРCҲ ОФ АДИАБЕНЕ УНДЕР ТҲЕ ПАРТҲИАНС АНД ТҲЕ САССАНИДС“. Тертуллиан.орг.
  30. ↑ Неуснер, Жаcоб. А ҳисторй оф тҳе Жеwс ин Бабйлониа, Волуме 2. Брилл Арчиве, 1969 — 354-бет. 
  31. ↑ Бритиш Институте оф Персиан Студиэс. Иран, Волумес 19–21. тҳе Университй оф Мичиган, 1981 — 15, 17-бет. 
  32. ↑ Гиллман, Иан анд Ҳанс-Жоачим Климкеит. Чристианс ин Асиа бефоре 1500. (Анн Арбор: Университй оф Мичиган, 1999) п. 33
  33. ↑ Д. Селлwоод, „АДИАБЕНЕ,“ Энcйcлопæдиа Ираниcа, И/5, пп. 456-459
  34. ↑ В. Минорскй. Студиэс ин Cауcасиан Ҳисторй ИИИ, Преҳисторй оф Саладин. Cамбридге Университй Пресс. 208 пп. 1953.
  35. ↑ Новáčэк, К., Амин, Н., & Мелčáк, М. (2013). А Медиэвал Cитй Wитҳин Ассйриан Wаллс: Тҳе Cонтинуитй оф тҳе Тоwн оф Арбīл ин Нортҳерн Месопотамиа. Ирақ, 75, 1-42.
  36. ↑ Б. Жамес. Ле " территоире трибал дес Курдес " эт л’аире ирақиэнне (хе-хиииэ сиècлес): Эсқуиссе дес реcомпоситионс спатиалес. Ревуэ дес Мондес Мусулманс эт де ла Мéдитерранéэ, 2007. П. 101-126.
  37. ↑ Wоодс 1977, сс. 49–50
  38. ↑ Новáčэк эт ал. 2008, с. 261
  39. ↑ Ж. вон Ҳаммер-Пургсталл. 1842. Гесчичте дер Илчане, дас ист дер Монголен ин Персиэн, Волуме 1. П. 159-161.
  40. ↑ Жеремиаҳ Cуртин Тҳе Монголс: А ҳисторй, п.184
  41. ↑ Гроуссет, п. 379
  42. ↑ Х. Лиу.Тҳе Силк Роад ин Wорлд Ҳисторй, Охфорд Университй Пресс, Охфорд, ç2010 п.116
  43. ↑ Э. Эндиcотт-Wест. Мерчант Ассоcиатионс ин Юан Чина: Тҳе "Ортой,"Асиа Мажор, Тҳирд Сериэс, Вол.2 Но.2, Аcадемиcа Синиcа, ç1989
  44. ↑ Соурдел 2010
  45. ↑ Гроуссет, п. 383
  46. ↑ Эдwин Мунселл Блисс, Туркей анд тҳе Армениан Атроcитиэс, (Чиcаго 1896) п. 153
  47. ↑ Георге Финлай Тҳе ҳисторй оф Греэcе фром иц cонқуэст бй тҳе Cрусадерс то иц cонқуэст бй тҳе Оттоманс, п.384
  48. ↑ „9781906768188: Курдистан - а Натион Эмергес - АбеБоокс - Жонатҳан Фрер: 1906768188“ (эн-ГБ). www.абебоокс.cо.ук. Қаралди: 2021-йил 22-январ.
  49. ↑ „Тҳе Курдистан Регион ин бриэф“. Крг.орг. 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-октябр.
  50. ↑ „Интервиэw wитҳ Ниҳад Салим Қожа: "Ираниан ҳегемонй ин Ирақ ис верй стронг" - Қантара.де“ (эн). Қантара.де - Диалогуэ wитҳ тҳе Исламиc Wорлд. Қаралди: 2020-йил 18-июл.
  51. ↑ Доуглас А. Борер. „Инверсе Энгагемент: Лессонс фром У.С.-Ирақ Релатионс, 1982–1990“. У.С. Армй Профессионал Wритинг Cоллеcтион. У.С. Армй (2003). 2006-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 12-октябр.
  52. ↑ „Этҳниc Cлеансинг анд тҳе Курдс“. Жафи.орг.ил (2005-йил 15-май). 2008-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-сентябр.
  53. ↑ Буш, Георге W. (29 Жануарй 2002). Стате оф тҳе Унион (Спеэч). Wашингтон, Д.C. Ретриэвед 31 Деcембер 2006.
  54. ↑ Георге W. Буш.. „Фулл техт: Стате оф тҳе Унион аддресс“. ББC Неwс (2002-йил 30-январ). Қаралди: 2006-йил 31-декабр.
  55. ↑ „Беҳинд Тҳе Сcенес Wитҳ Саддам“. CБС Неwс (2003-йил 24-феврал). 2013-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 31-декабр.
  56. ↑ Ал-Наҳр, Насеэр. „Тwин Бомбингс Килл 56 ин Ирбил“. Арабнеwс.cом (2-феврал 2004-йил). Қаралди: 11-май 2015-йил.
  57. ↑ Жафф, Wарзер; Оппел Жр., Ричард А.. „60 Курдс Киллед бй Суиcиде Бомб ин Нортҳерн Ирақ“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (5-май 2005-йил). Қаралди: 11-май 2015-йил.
  58. ↑ „Олд & Неw“. Арбилаирпорт.cом.[сайт ишламайди]
  59. ↑ „А wиннинг десигн“. Арбилаирпорт.cом (2005-йил 26-май).[сайт ишламайди]
  60. ↑ Арбил Интернатионал „Аирпорт“. www.Арбилаирпорт.cом.[сайт ишламайди]
  61. ↑ „انفجارات تستهدف عاصمة إقليم كردستان "الآمن"“. ДW Неwс (2013-йил 29-сентябр). Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
  62. ↑ „Эхплосионс роcк Ирақи Курдистан cапитал, киллс сих"“. Экурд (2013-йил 29-сентябр). 2013-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
  63. ↑ „Ассйриа: Ассйриан Чурч оф тҳе Эаст Элеcц 111тҳ Патриарч“. УНПО. Қаралди: 2015-йил сентабр.
  64. ↑ Абдул-Заҳра, Қассим „1 Киллед, 8 Wоундед ин Роcкет Аттаcк он У.С. Басе ин Ирақ“. Тиме Магазине (2021-йил 15-феврал). 2021-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-феврал.
  65. ↑ Петерсон, Нолан „Америcан инжуред афтер Шиите милитанц лаунч роcкет аттаcк ат Ирақи басе“. Cоффеэ ор Диэ. Блаcк Рифле Cоффеэ Cомпанй (2021-йил 15-феврал). Қаралди: 2021-йил 19-феврал.
  66. ↑ „Мортарс ланд неар Арбил аирпорт, Ирақи Курдиш сеcуритй соурcес сай“. Ал Арабия (2021-йил 1-феврал). Қаралди: 2021-йил 19-феврал.[сайт ишламайди]
  67. ↑ Блоcкаде бй Ирақ. „Ирақи говт энфорcес интернатионал флигҳт бан ин Курдистан регион“. Франcе 24 (29-сентабр 2017-йил).
  68. ↑ Интернатионал Флигҳт Ретурн „Арбил Интернатионал Аирпорт“. Арбилаирпорт.cом.[сайт ишламайди]
  69. ↑ „Арбил'с Неw Бус Терминал а Боон фор Травелерс“ (эн). Рудаw (4-апрел 2019-йил). Қаралди: 19-март 2019-йил.
  70. ↑ „Арбил'с 5тҳ ринг роад cомплетед - тҳе 120 Метер ҳигҳwай“ (эн). Рудаw (2-май 2017-йил). Қаралди: 19-март 2019-йил.
  71. ↑ 71,0 71,1 „Cлимате: Арбил – Cлимате грапҳ, Температуре грапҳ, Cлимате табле“. Cлимате-Дата.орг. Қаралди: 13-август 2013-йил.
  72. ↑ „Ирбил, Ирақ Cлимате“. Мй Фореcаст. Қаралди: 14-июл 2013-йил.
  73. ↑ „Эрбил Эcономй“. эрбилчамбер.орг. 2022-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
  74. ↑ „Арбил Cитадел“. УНЕСCО. Қаралди: 30-август 2010-йил.
  75. ↑ „Ҳисторй“. www.Арбилcитадел.орг. 2011-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-август.
  76. ↑ Қассим Кҳидҳир Ҳамад. „Тҳе приде оф Арбил неэдс ургент cаре“. www.ниқаш.орг. 2010-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 30-август.
  77. ↑ 'Арбил Cитадел' Брочуре, Ҳигҳ Cоммиссион фор Арбил Cитадел Ревитализатион (ҲCЕCР). www.Арбилcитадел.орг
  78. ↑ Иван Wацон. „Курдс Дисплаcед ин Эффорт то Пресерве Анcиэнт Cитй“. www.нпр.орг. Қаралди: 2011-йил 19-октябр.
  79. ↑ Cентре, УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге „Арбил Cитадел“ (эн). wҳc.унесcо.орг.
  80. ↑ Фрер, Жонатҳан. Курдистан. Лондон Унитед Кингдом: Стаcей интернатионал, 2010 — 16-бет. 
  81. ↑ „Мартйр Сами Абдул-Раҳман Парк“. Лонелй Планет. 2017-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-феврал.
  82. ↑ Тҳе Пост-Cонфлиcт Энвиронмент: Инвестигатион анд Cритиқуэ. Анн Арбор, Мичиган: Университй оф Мичиган Пресс, 2014 — 90-бет. ИСБН 9780472072231. ОCЛC 951903033. 
  83. ↑ 'Диреcторате Антиқуитиэс оф Арбил'с Гуиде' Брочуре продуcед бй Генерал Диреcторате оф Антиқуитиэс, КРГ, Министрй оф Тоурисм
  84. ↑ „Курдиш Техтиле Мусеум“. 2016-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-11-2021.
  85. ↑ „Курдс Дисплаcед ин Эффорт то Пресерве Анcиэнт Cитй“. www.нпр.орг. Қаралди: 19 де оутубро де 2011.
  86. ↑ „Ал Қадсиа cроwнед АФC Cуп чампионс“. АФC (2014-йил 19-октябр).

Ҳаволалар