Эшитиш Мосламаси – товушни кучайтириб берадиган асбоб бўлиб, эшитиши қисман паст ва ёки умуман эшитмайдиган инсонлар қайта эшита олишлари учун қулоқни орқа ва ёки ички қисмига тақиладиган мослама. Эшитиш мосламасининг вазифаси қулоғи қисман ва ёки умуман эшитмайдиганлар(карлар) учун товушни баландроқ қилиб бериш.

Ҳозирги замоннинг энг машхўр эшитиш мосламалари асосан қулоқнинг орқа қисмига ва ёки ички қисмига қўйилади.

Эшитиш мосламалари пайдо бўлишидан олдин, инсонлар „қулоқ карнайлари“ орқали атрофларидаги товушларни эшитганлар.

Ikki juft „otikon“ eshitish moslamalari
Икки жуфт „отикон“ қулоқ орқасига қўйиладиган эшитиш мосламалари.
"Отиcон" қулоқ ичи эшитиш мосламаси.


Эшитиш мосламалари микрофон, товуш кучайтиргич ва трубочкадан иборат, қулоқ ичига тоқиладиганлари эса трубочкасиз бўлади[1]. Эшитув аъзосининг товуш қабул қилувчи ёки товушни ўтказиб берувчи қисми зарарланганига қараб, унга лойиқ эшитиш мосламасини тақиш, қулоқ шифокорлари томонидан буюрилади. Эшитиш мосламасининг кўзойнакка ўхшаш(ҳам кўзида, ҳам қулоғида нуқсони борлар учун) шунингдек, чўнтакда турадиган хиллари ҳам бор.

Бу мослама нутқнигина эмас, балки бинодаги бошқа товушларни ҳам қўшиб қучайтиради. Шунинг учун қулоғи оғир бемор ўзи учун янги бўлиб туюлган товуш шароитига бирданига кўника олмайди. Эшитиш мосламаларига ўрганган киши нутқни бегона товушлардан ажратиб, яхши қабул қилади, баланд товушларга чидами ортади. Бемор тавсия этилган бир нечта машқларни бажарганидан кейингина эшитиш мосламаларидан фойдаланиши мумкин{{cн}}. Машқ аввал тинч хонада ёлғиз бир киши билан, кейин шовқинли ерда, сўнгра эса кўпчилик орасида гаплашиб ўтказилади. Эшитиш мосламалари техник жиҳатдан носоз бўлиб, нутққа бегона шовқинлар қўшилиб кеца ёки қитирласа, бунда бемор тез толиқади, қулоғи шанғиллайди, боши оғрийди. Агар беъмор эшитиш мосламаси биланҳам эшита олмаса, отолоринголог (ЛОР) врачи тавсияси билан махсус эшитув протези тақишига тўғри келади.




  1. ↑ Расмдан кўра олишларинг мумкин.