„Эссентиал Граммар ин Усе“, тўлиқ номи „Эссентиал Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Элементарй Леарнерс оф Энглиш“ (таржимаси „Бошланғич амалий грамматика: Инглиз тилини бошланғич даражада ўзлаштирган ўрганувчилар учун мустақил ўрганиш учун қўлланма ва машқ китоби“) — Раймонд Мурпҳй қаламига мансуб инглиз тили грамматикаси бўйича китоб. Илк бор 1990-йил Кембриж шаҳрида Кембриж университети нашриётида чоп этилган. Бугунга қадар тўрт нашри чиққан, ҳар бир нашр бир неча марта чоп этилган. Шунингдек, қўлланманинг Мурпҳй билан бошқа муаллиф ҳамкорликда ҳозирлаган ва муайян мамлакатлар учун мўлжалланган версиялари ҳам мавжуд.

Эссентиал Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Элементарй Леарнерс оф Энглиш
Муаллиф(лар) Раймонд Мурпҳй
Тил инглизча
Жанр(лар)и қўлланма
Нашр этилган санаси 1990
Нашриёт Кембриж университети нашриёти
Саҳифалар сони 300

„Эссентиал Граммар ин Усе“ инглиз тилини ўрганишда энг кенг қўлланадиган асарлар қаторига киради[1]. Қўлланмани муаллиф ўзининг инглиз тилини ўрта даражада ўзлаштирганлар учун мўлжалланган „Энглиш Граммар ин Усе“ китоби муваффақиятидан кейин ёзган[2].

Нашрлари

Биринчи нашр

„Эссентиал Граммар ин Усе“ китобининг илк нашри 1990-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор ҳамда машқлар жавоблари йўқ версиялари мавжуд. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи – „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Элементарй Студенц оф Энглиш“.

Иккинчи нашр

„Эссентиал Граммар ин Усе“ китобининг иккинчи нашри 1997-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор ҳамда машқлар жавоблари йўқ версиялари мавжуд. Иккинчи нашр учун ўзида қўшимча машқларни жамлаган бонус CД-РОМ ҳам тайёрланган. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи – „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Элементарй Студенц оф Энглиш“.

Учинчи нашр

„Эссентиал Граммар ин Усе“ китобининг учинчи нашри 2007-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор, машқлар жавоблари йўқ, машқлар жавоблари ҳамда CД-РОМ дискли, бир фойдаланувчи учун мўлжалланган CД-РОМдан иборат, 30 фойдаланувчи учун мўлжалланган CД-РОМдан иборат ҳамда Клетт версиялари мавжуд. Учинчи нашр асарнинг илк тўлиқ рангли нашридир. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи – „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Элементарй Студенц оф Энглиш“.

Тўртинчи нашр

„Эссентиал Граммар ин Усе“ китобининг тўртинчи нашри 2015-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор, машқлар жавоблари йўқ, машқлар жавоблари ҳамда интерактив электрон китобли, қўшимча машқлари бор ҳамда интерактив электрон китоб версиялари мавжуд. Қўшимча машқлар Апп Сторе ҳамда Гоогле Плайда ҳам эълон қилинган. Мазкур нашрнинг айрим версиялари тўлиқ номи „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Элементарй Леарнерс оф Энглиш“дир.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Леарн Энглиш Граммар wитҳ “Эссентиал Граммар ин Усе”“ (инглизча). ЛеарненглишФунWай. Қаралди: 29-декабр 2024-йил.
  2. ↑ „Эссентиал Граммар ин Усе. Фоуртҳ Эдитион. Тҳе wорлд'с бест-селлинг граммар сериэс фор леарнерс оф Энглиш“ (инглизча). Кембриж университети нашриёти. Қаралди: 29-декабр 2024-йил.