Estoniya Sovet Sotsialistik Respublikasi
Эстония Совет Социалистик Республикаси, Эстония ССР (эстонча: Ээсти Нõукогуде Социалистлик Вабариик; русча: Эстонская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Эстонияси деб юритилади.
| 1940–1941 1944–1991 | |
| Мақом |
Тан олинмаган Совет Иттифоқи республикаси (1940–1941, 1944–1991) |
|---|---|
| Тарихий эра | ХХ аср |
| Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд |
|
Эстония ССР Совет Иттифоқининг тан олинмаган республикаси бўлган ва Совет Иттифоқи ҳукумати қўли остидаги ҳукумат томонидан бошқарилган.[1][2] 1940-йилнинг 17-июнида совет қўшинлари Молотов–Риббентроп пакти асосида Эстонияга бостириб кирган. Натижада 1940-йилнинг 21-июлида Эстония Республикаси ҳудудида Эстония ССР тузилган. Бунинг учун Совет Иттифоқи дастаклаган қўғирчоқ ҳукумат[3] ўрнатилган. 1941-йилдан 1944-йилгача Эстония ҳудуди фашистлар Германияси томонидан ишғол қилинган ва Реичскоммиссариат Остланд таркибига кирган.
Аксар давлатлар[4] Эстониянинг қўшиб олинганини де журе тан олмаган ва Совет Ҳукумати томонидан де фаcто бошқарилишинигина тан олган ёки умуман тан олмаган.[5][6][7] Ушбу мамлакатларнинг айримлари Эстониянинг эски ҳукумати номидан фаолият юритган дипломат ва консулларни тан олишда давом этган.[8][9] Натижада Эстония 1940-91-йиллар мобайнида де журе оккупация қилинган мустақил давлат ҳисобланган.[10]
Эстония ССР пойтахти Таллин шаҳри бўлган. Республика 15 раёнга бўлинган, 33 шаҳар, 24 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[11]
1988-йилнинг 16-ноябрида Эстония ССР Москвадан суверенитет эълон қилган Совет Иттифоқи таъсири доирасидаги биринчи республикалардан бўлди. 1990-йилнинг 30-мартида Эстония ССР 1940-йилдан бери ишғол қилиниб келинганини таъкидлади ва тўла мустақилликка ўтиш даври бошланганини эълон қилди. 1990-йилнинг 8-майида Эстония Совет Социалистик Республикаси Эстония Республикаси деб қайта номланди. 1991-йилнинг 20-августида – Москвада давлат тўнтариши уриниши бошланганидан кейин бир кун ўтиб – Эстония Республикаси мустақиллиги қайта тикланди. Совет Иттифоқи мамлакат мустақиллигини 1991-йил 6-сентабрда расман тан олди.
Тарихи
Эстонияда синфий жамият милодий 2-минг йилликнинг бошида вужудга келган. ХИИ—ХИИИ асрларда эстон элати шакллана бошлаган. ХИИИ асрдан Эстония халқи немислар сўнг данлар агрессиясини қайтариб келган. ХИИИ асрнинг 2-чораги – ХВИ асрнинг ўртасида немис салибчилари босиб олган. Эстония ҳудуди Ливониянинг бир қисмини ташкил қилган. ХВИ аср охирида Эстония Швеция (шимолий қисми), Реч Посполита (жанубий қисми) ва Дания (Сааремаа ороли) ўртасида бўлиб олинган. ХВИИ аср ўртасида барча ҳудуди шведлар қўл остида бўлган.

1721-йилги Ништадт сулҳ шартномасига кўра Эстония Россия таркибига кирган. Эстландия (1816) ва Лифландия (1819) губерняларида крепостнойлик ҳуқуқининг бекор қилиниши капитализмнинг ривожланишини тезлаштирган. 1858-йили Махтрасс деҳқонлар қўзғолони, 1872-йили Кренголм ишчилар стачкалари бўлиб ўтган. ХХ аср бошида дастлабки социалист-демократик ташкилотлар вужудга келган.
1917-йил октабр охирида Совет ҳокимияти ўрнатилган. 1918-йил 29-ноябрда Нарвада ЭССР (Эстландия Меҳнат коммунаси) эълон қилиниб, 1919-йили миллий контрреволюция ва оқ гвардиячилар тазйиқи остида ағдарилган. 1934-йил мартида Эстонияда фашистлар тўнтарилиш қилган.
1940-йилнинг 17-июнида совет қўшинлари Молотов–Риббентроп пакти асосида Эстонияга бостириб кирган. Натижада 1940-йилнинг 21-июлида Эстония Республикаси ҳудудида Эстония ССР тузилган. Бунинг учун Совет Иттифоқи дастаклаган қўғирчоқ ҳукумат ўрнатилган. 1941-йилдан 1944-йилгача Эстония ҳудуди фашистлар Германияси томонидан ишғол қилинган ва Реичскоммиссариат Остланд таркибига кирган. 1944-йили Совет Иттифоқига қайта қўшиб олинган.
Аксар давлатлар Эстониянинг Совет Иттифоқига қўшиб олинганини де журе тан олмаган ва Совет ҳукумати томонидан де фаcто бошқарилишинигина тан олган ёки умуман тан олмаган. Ушбу мамлакатларнинг айримлари Эстониянинг эски ҳукумати номидан фаолият юритган дипломат ва консулларни тан олишда давом этган. Натижада Эстония 1940-91-йиллар мобайнида де журе оккупация қилинган мустақил давлат ҳисобланган.
1988-йилнинг 16-ноябрида Эстония ССР Москвадан суверенитет эълон қилган Совет Иттифоқи таъсири доирасидаги биринчи республикалардан бўлди. 1990-йилнинг 30-мартида Эстония ССР 1940-йилдан бери ишғол қилиниб келинганини таъкидлади ва тўла мустақилликка ўтиш даври бошланганини эълон қилди. 1990-йилнинг 8-майида Эстония Совет Социалистик Республикаси Эстония Республикаси деб қайта номланди. 1991-йилнинг 20-августида – Москвада давлат тўнтариши уриниши бошланганидан кейин бир кун ўтиб – Эстония Республикаси мустақиллиги қайта тикланди. Совет Иттифоқи мамлакат мустақиллигини 1991-йил 6-сентабрда расман тан олди.
Манбалар
- ↑ Ҳоугҳ, Жеррй Ф. Демоcратизатион анд револутион ин тҳе УССР, 1985–1991. Броокингс Институтион Пресс, 1997. ИСБН 0-8157-3749-1.
- ↑ „Републиc, дефинитион 3“. Мерриам-Wебстер Онлине Диcтионарй. Мерриам-Wебстер Онлине (2009). Қаралди: 2009-йил 9-июн.
- ↑ Ронен, Яëл. Транситион фром Иллегал Регимес Ундер Интернатионал Лаw. Cамбридге Университй Пресс, 2011 — 17-бет. ИСБН 978-0-521-19777-9.
- ↑ Мäлксоо, Лаури. Иллегал аннехатион анд стате cонтинуитй: тҳе cасе оф тҳе инcорпоратион оф тҳе Балтиc статес бй тҳе УССР. М. Нижҳофф Публишерс,, 2003 — 76-бет. ИСБН 978-90-411-2177-6. „инcорпоратион инто тҳе Совиэт Унион ин 1940 тоок плаcе агаинст тҳе wилл оф тҳе популатион, анд wас невер реcогнизед де журе бй мост cоунтриэс“
- ↑ Ҳиден, Жоҳн; Ваҳур Маде; Давид Ж. Смитҳ. Тҳе Балтиc қуэстион дуринг тҳе Cолд Wар. Роутледге, 2008 — 209-бет. ИСБН 0-415-37100-7.
- ↑ Талмон, Стефан. Реcогнитион оф Говернменц ин Интернатионал Лаw. Охфорд Университй Пресс, 2001 — 103-бет. ИСБН 978-0-19-826573-3.
- ↑ Ауст, Антҳонй. Ҳандбоок оф Интернатионал Лаw. Cамбридге Университй Пресс,, 2005 — 26-бет. ИСБН 0-521-82349-8.
- ↑ Дипломац Wитҳоут а Cоунтрй: Балтиc Дипломаcй, Интернатионал Лаw, анд тҳе Cолд Wар бй Жамес Т. МcҲугҳ, Жамес С. Паcй, Паге 2. ИСБН 0-313-31878-6
- ↑ „Пресидент оф тҳе Републиc ат тҳе Стате Диннер ҳостед бй Пресидент Т. Э. Марй МcАлеэсе анд Др. Мартин МcАлеэсе“. Пресидент (14-апрел 2008-йил). — „" ... wе аре тҳанкфул тҳат Иреланд невер реcогнисед тҳе иллегал аннехатион оф Эстониа бй тҳе Совиэт Унион афтер тҳе Сеcонд Wорлд Wар. Wе wилл невер форгет Жоҳн Мcевой, Эстониа’с ҳонорарй cонсул ин Дублин фром 1938 то 1960."“. 2015-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-октабр 2015-йил.
- ↑ Давид Жамес Смитҳ, Эстониа: индепенденcе анд Эуропеан интегратион, Роутледге, 2001, ИСБН 0-415-26728-5, пХИХ
- ↑ "Эстония ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 440. 5-89890-018-7.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эстония Совет Социалистик Республикаси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |