Efiopiya
Эфиопия (амҳарача: የኢትዮጵያ ፌዴራላዊ ዴሞክራሲያዊሪፐብሊክ (амҳарача: еʾĪтиёṗṗя Фēдēралаwī Дēмокирасīяwī Рīпебилīк), Эфиопия Федератив Демократик Республикаси), Ҳабашистон (Эфиопиянинг Шарқда тарқалган иккинчи номи) — Шимолий-Шарқий Африкадаги давлат. БМТ аъзоси. Майдони — 1227 минг км². Аҳолиси — 115 млн. киши (2022). Пойтахти — Аддис Абаба шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 9 штатга бўлинади.
Эфиопия Федератив Демократик Республикаси የኢትዮጵያ ፌዴራላዊ ዴሞክራሲያዊ ሪፐብሊክ е-Итёпп'я Федералаwи Димокрасияwи Рипеблик | |
|---|---|
| Шиор: Й'о`қ | |
|
Мадҳия: ወደፊት ገስግሺ ውድ እናት ኢትዮጵያ Wедефит Гесгеши Wидд Иннат Иттёппя | |
|
| |
| Пойтахт | Аддис-Абеба |
| Расмий тил(лар) | Амҳара тили |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Мулату Тешоме | |
| Ҳаилемариам Десалегн | |
| Конституция (1995) | |
| Майдон | |
• Бутун |
1,127,127 км2 (27-ўрин) |
• Сув (%) |
0.7 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
73,053,286 (16-ўрин) |
| • Зичлик | 64/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$60,340 мил. (70-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$826 |
| Пул бирлиги | Этҳиопиан Бирр (ЭТБ) |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
| Қисқартма | ЭТ |
| Телефон префикси | 251 |
| Интернет домени | .эт |
|
| |
Давлат тузуми
Эфиопия — республика. Амалдаги конституцияси 1995-йил 22-августда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (2001-йилдан Гирма ВолдеГиоргис), у парламент томонидан 6 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Халқ вакиллари кенгаши (парламентнинг қуйи палатаси), ижрочи ҳокимиятни Бош вазир ва ҳукумат амалга оширади. Парламент — Федерал мажлис 2 палата: Федерация кенгаши (юқори палата) ва Халқ вакиллари кенгаши (қуйи палата)дан иборат.
Табиати
Эфиопия ҳудудининг аксари қисми субекваториал минтақада бўлиб, катта қисмини Эфиопия тоғлиги (баландлиги 2000–3000 м) эгаллайди (энг баланд жойи 4623 м, РасДашен тоғи). Мамлакат жануби-шарқидаги чуқур грабен ЭфиопияСомали платоси (баландлиги 1500 м гача)ни тоғликдан ажратиб туради. Шимоли-шарқда Афар ботиғи (ботиқдаги Ассал кўлининг сатҳи денгиз сатҳидан 116 м паст) бор. Эфиопияда олтин, платина, мис, никел, марганец рудалари, табиий газ, калий гузи ва бошқалар бор. Иқлими шимолий ва шарқида тропик чўл ва чала чўл иқлим, қолган қисмида субекваториал иқлим. Ўртача ойлик температура 13° — 19° (Аддис-Абеба). Ўртача йиллик ёғин 150–160 дан 1500–1800 мм гача (айрим жойларда 50 мм дан кам). Асосий дарёлари: Кўк Нил, ВебиШебели. Бир қанча кўл бор; энг йириги — Тана кўли. Тупроклари Эфиопия тоғлиги ён бағирларида қизил қўнғир ва тоғ тўқ қизил тупроқ, мўътадил минтақада тоғ қорамтир тупроқ, совуқ минтақада ишқорсизланган тупроқ, қурғоқчил шарқий ва жанубий чеккаларида қўнғир ва қизил қўнғир, кўпинча тошлоқ тупроқлар мавжуд. Эфиопиянинг шим., шарқий ва жанубий қисми бутазорли чўл ва чала чўл, чўлга айланган саванналардан иборат. Дарё водийларида доим яшил ўрмонлар бор. Эфиопия тоғлигининг ғарбий ва жанубий ғарбий ён бағирлари тропик ўрмон. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: йирик сут эмизувчилар (кийик, жирафа, буйвол, бегемот, фил, зебра, тоғ эчкиси) кўп. Йиртқич ҳайвонлардан арслон, қоплон учрайди; ҳар хил маймунлар, қушлар яшайди. Миллий боғлари: Аваш, Гамбела, Симен ва бошқалар.
Аҳолиси
Эфиопия аҳолисининг 3/4қисмини амхара ва оромолар ташкил этади; шунингдек тиграи, галла, тигре, сидимо ва бошқалар халқлар ҳам яшайди. Расмий тил — амхара тили. Диндорларнинг аксарияти мусулмонлар ва христианлар. Шаҳар аҳолиси 11,5%. Йирик шаҳарлари: Аддис-Абеба, Харар (Харер), Назрет (Адама).
Тарихи
Эфиопия ҳудудидан топилган археологик топилмалар ёши тахминан 2 млн. йилга яқин. Милоддан аввалги асрларда Эфиопия ҳудудида сомхом ва бошқалар тил гуруҳларига мансуб халқлар яшаган. Мил. бошларида Шимолий Эфиопия ҳудудида Аксум подшолиги мавжуд бўлган. В–ВИ асрларда христианликнинг монофислик йўналиши мамлакатдаги ҳукмрон динга айланди. ВИИ асрда арабларнинг Шимолий ва Шарқий Африкага бостириб кириши ва Араб халифалигининг пайдо бўлиши натижасида Аксум подшолиги инқирозга учради. ХИИИ асрдан бу ҳудудда Эфиопия подшолиги мавжуд бўлган. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср 1-ярмида ўзаро урушлар натижасида бир қанча князликларга бўлиниб кетди. ХИХ асрнинг 50-йиллари Куаралик Каса мамлакатни бирлаштиришда муҳим рол ўйнади 1855-йил ўзини Теодрос (Фёдор) ИИ номи билан император деб эълон қилган. 1867-йил Буюк Британия Эфиопияга қарши уруш бошлади. Урушда Эфиопия армияси енгилди (1868), лекин ингизлар халқ оммасининг қаттиқ қаршилигига учраб, мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. ХИХ асрнинг 70–80-йиллари Эфиопия Миср ва Судан билан уруш олиб борди. Урушлар натижасида Эфиопиянинг кучсизланганидан фойдаланган Италия 1882-йил Ассаб, 1885-йил Массауа портларини босиб олди. 1889-йилги битим бўйича Эфиопия Италия протекторатига айланди. 1890-йил бошида Италия Қизил денгиз бўйларидаги ўзи эгаллаган ерларни Эритрея мустамлакасига бирлаштирди. 1895-йил италян қўшинлари Эфиопияга яна ҳужум қилдилар. 1896-йилИ мартдаги жангда Эфиопия қўшинлари италянларни тормор келтирди. 1896-йил 26-октабрда тузилган сулҳ шартномасига кўра, Италия Эфиопиянинг тўла мустақиллигини тан олди. Император Менелик ИИ даври (1889–1912)да мамлакатни марказлаштириш ниҳоясига етди ва бир қатор қўшни вилоятлар Эфиопияга қўшиб олинди. Унинг ўлими (1913)дан сўнг ҳокимият учун кураш авж олди. 1930-йил Хайле Селассие И Эфиопия империяси императори бўлди. У бир қанча ислоҳотларни амалга оширди (1931-йил мамлакатнинг биринчи конституциясини қабул қилди). 1935–36 йилдаги Италия-Эфиопия уруши натижасида Италия Эфиопияни эгаллади ва уни „Италия Шарқий Африкаси“ мустамлакаси таркибига киритди. 1941-йил январ да инглизефиоп қўшинлари Судан ҳудудидан Эфиопияга кириб, италян қўшинларига қарши ҳужум бошладилар ва 1941-йил охирида Эфиопияни италян қўшинларидан озод қилдилар (ҳарбий ҳаракатларда қатнашган инглиз қўшинлари мамлакатдан 1954-йил чиқиб кетдилар). 1942-йил мамлакатда қулчиликни тақиқлаш ва қулларни озод қилиш тўғрисида фармон эълон қилинди. 1952-йил БТМ Бош Ассамблеясининг қарорига мувофиқ Италиянинг собиқ мустамлакаси — Эритрея федератив асосда Эфиопияга қўшилди. 1962-йил Эритреянинг федератив мақоми императорлик ҳукуматининг тазйиқи билан бекор қилинди ва у Эфиопия билан тўлиқ бирлашди. ХХ аср 60– 70-йилларида турли ижтимоий қатламларнинг фаоллиги кучайди. Аграр ислоҳотлар ҳақидаги масалани ҳал этишнинг чўзилиши, 1973-йилдаги қурғоқчилик ва юз минглаб кишиларнинг очликдан ҳалок бўлиши, нархнавонинг ошиб, юқори амалдорлар ўртасида порахўрликнинг авж олиши 1974-йил бошига келиб монархия тузумининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий танглигини кучайтирди. 1974-йил февралда иш ташлаш ва намойишлар бошланди. У меҳнаткашларнинг монархияга қарши инқилобига айланиб кетди ва 1974-йил 12-сентабрда Хайле Селассие И ағдариб ташланди. 1975-йил мартда мамлакат республика деб эълон қилинди ва Социалистик Эфиопия деб аталди, 1987-йил сентабрдан Эфиопия Халқ Демократик Республикаси, 1991-йил июндан Эфиопия, 1995-йил августдан Эфиопия Федератив Демократик Республикаси деб номланди. 1993-йил майда мустақиллик учун олиб борган 30 йиллик курашдан сўнг Эритрея Эфиопиядан ажралиб чиқди ва ўз мустақиллигини эълон қилди. Эфиопия — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 2-январда тан олган ва 1996-йил 15-июлда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 28-май — Тинчлик ва демократия ўрнатилган кун (1991-йил 28-майда Эфиопия халқлари инқилобий демократик фронти ҳокимият тепасига келган).
Асосий сиёсий партия ва ташкилотлари
Ҳамда касаба бирлашмалари Эфиопияда тинчлик ва демократия учун муқобил кучлар иттифоқи, 1993-йил ташкил этилган; Эфиопия демократик бирлик партияси, 1984-йил асос солинган; Эфиопия халклари инқилобий демократик фронти, 1989-йил тузилган. Эфиопия касаба уюшмалари, 1977-йил ташкил этилган.
Иқтисодиёти
Эфиопия — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат 12%, қишлоқ хўжалиги 55%, хизмат кўрсатиш тармоғи 33%ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётда етакчи рол ўйнайди. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 85%га яқини қишлоқ хўжалигида банд. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи — деҳқончилик. Асосий озиқ-овқат экини — арпа, тефф (тариқнинг бир тури), маккажўхори, буғдой, ер ёнғоқ, кунгабоқар. Шунингдек, шакарқамиш, пахта, тамаки етиштирилади. Сабзавот хам экилади. Ситрус мевалар, ўрик, шафтоли, анор, банан ўстирилади. Экспорт учун кофе етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, хачир, туя бокилади. Паррандачилик, ўрмон асаларичилиги ривожланган. Ўрмонларида қимматбаҳо ёгоч тайёрланади.
Саноатида озиқ-овқат, енгил, нефтни қайта ишлаш, металлсозлик, тўқимачилик, кўнпоябзал тармоқлари етакчи. Йилига ўртача 1,28 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Энг йирик ГЕС — Финча. Ҳунармандчиликда тўқувчилик, тери, суяк ва ёғочни қайта ишлаш ривожланган. Платина, олтин, марганец рудаси, калий тузи, кварс қуми қазиб олинади.
Транспорти
Эфиопияда темир йўллар узунлиги — 0,78 минг км, автомобил йўллари узунлиги — 19,4 минг км. Ташқи савдо юклари асосан, Жибути порти орқали амалга оширилади. Эфиопия четга кофе, тери хом ашёси, дуккакли донлар, мойли уруглар чиқаради. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, машина ва жиҳозлар, истеъмол моллари олади. Ташқи савдода Германия, Саудия Арабистони, АҚСҲ, Италия, Япония, Жибути билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — бир.
Тиббий хизмати
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш давлат даволаш муассасалари томонидан амалга оширилади. Врачлар Аддис-Абебадаги университетнинг тиббиёт факултети ва Гондердаги тиббиёт коллежида тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Таълим тизими 6 йиллик бошланғич ва 6 йиллик ўрта мактабдан иборат. 7–12 ёшдаги болалар учун бошланғич таълим мажбурий. Ўқиш амхара тилида олиб борилади. Ҳунартехника таълими тўлиқсиз ўрта мактаб негизида амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари 2 йил лик ўқитувчилар институтида, ўрта мактаб ўқитувчилари унтлар, Аддис-Абебадаги педагогика институтида тайёрланади. Аддис-Абебада миллий унт, Баҳр-Дарда политехника институти, Жиммада қишлоқ хўжалиги институти бор. Қишлоқ хўжалиги институт ва коллежлари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бор.институтлар миллий университет ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги стансиялари, эфиоп тадкиқотлар институти, геофизика расадхонаси, ўрмон тадқиқотлари институти, харитаграфия ва география институти, геология тадқиқотлари бўлимида олиб борилади. Шунингдек, Аддис-Абебада қишлоқ хўжалиги институти, Африка чорвачилиги тадқиқот маркази, Эфиопия геология хизмати, Жимма яқинида кофе селексия илмий текшириш стансияси мавжуд. Йирик кутубхоналари: Аддис-Абебадаги университет кутубхонаси, Аддис-Абебадаги миллий кутубхона. Аддис-Абебада Археология музейи, Дессе шаҳрида музей бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Эфиопияда бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Асосийлари: „Аддис земен“ („Янги вақт“, амхара тилида чиқадиган кундалик газета, 1941-йилдан), „Езареиту Итиопия“ („Бугунги Эфиопия“, амхара тилидаги ҳафталик газета, 1952-йилдан), "Екатит („Феврал“, амхара ва инглиз тилларидаги безакли журнал), „Мескерем“ („Сентабр“, амхара тилида ҳар чорақда чиқадиган назарий журнал, 1980-йилдан), „Эфиопиан гералд“ („Эфиопия хабарномаси“, инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1943-йилдан). Ҳукуматга қарашли Эфиопия ахборот агентлиги 1964-йил ташкил этилган. Эфиопия радиоси, ҳукумат радиоэшиттириш хизмати, 1941-йил тузилган; Эфиопия телевидениеси, ҳукумат хизмати, 1964-йил асос солинган.
Адабиёти
Эфиопия адабиёти кўп тилли. Эфиопия да ёзув ва эпиграфика милоддан аввалги В асрда сабей тилида яратилган. Гёэз тилидаги эфиоп адабиёти ИВ—ВИИ асрларда юзага келди. ВИ асрда юнон тилидан гёэз тилига христиан ва гностицизм адабиётига оид бир қанча асарлар таржима қилинган. ВИИИ—ХИИ асрларда эфиоп адабиёти тушкунликка учради. 13 –ХВ асрларда араб тилидаги кўплаб асарлар таржима қилинди. ХИВ асрда „Шоҳлар шуҳрати“ номида асар яратилди. Император Наод ўрта асрнинг йирик шоиридир. Гёэз тилидаги адабиёт 15– ХВИ асрларда юксак даражада ривожланди. Ўша даврнинг машҳур ёзувчиси Зере Якоб динийдогматик трактлар ва мадҳиялар тўпламини яратди. ХВИ—ХИХ асрларда Эфиопия адабиёти 6 тил (гёэз, араб, амхара ва бошқалар)да ривожланди. Ҳозирги замон амхара тилидаги эфиоп адабиётининг асосчиси Афеуорк Гебре Иесус (18681947) ҳисобланади. У 1908-йил биринчи бадиий асар — „Қалб билан туғилган тарих“ романини яратди. 1920– 30 йлардаги кўзга кўринган ёзувчилардан бири Хируй Волде Селассие (1889–1939)дир. Эфиопия адабиётининг тараққиёти Каббеде Микаэл, Меконнин Эндалкачоу ва бошқалар маърифатпарвар ёзувчилар фаолияти билан боғлиқ. 1950–60 йилларда ёзувчилар Таддесе Либен, Бирхану Зерихун, Абу Губен, шоир ва драматурглар Менгисту Лемм, Сегае Гебре Медхинларнинг воқеликни реал акс эттирувчи асарлари босилиб чиқди. 1974-йил монархия тузуми ағдарилгач, Асефф Гебре, Марям Тесемм, Аялнех Мулату шеърлари машҳур бўлди. Бирхану Зерихун, Сегае Гебре Медхин, Беалю Гирма каби адиблар самарали ижод қиддилар. Адабиётга ёш ёзувчилар гуруҳи кириб келди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Эфиопия ҳудудидан энг қадимий (милоддан аввалги 2-минг йиллик) даврларга оид қоятош суратлари, ҳўкиз, одамнинг бўрттириб ишланган тасвирлари топилган. Милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталарида тоғли платоларда қадимий шарқ санъати типидаги санъат гуллабяшнади; қўрғон, ибодатхона, шохлар ҳайкаллари, ҳайвонлар тасвири яратилди. 1-минг йилликнинг 1-ярми ва ўрталарида Аксум подшолиги равноқ топган даврда маҳобатли саройлар, кўп қаватли минора шаклидаги тош стела ва тахтлар, тўғонлар, сув омборлари, турар жой бинолари қурилди. Аксумда христианлик ёйилган (ИВ аср ўрталари)дан кейин монастир мажмуалари ва базиликали черковлар яратилди (ДебреДамо мажмуаси, ВИ аср). Кейинчалик (ХИИИ—ХИВ асрларда) Лалибедда қоятошларни ўйиб черковлар яратилди, фреска, ранг-тасвир асарлари, нақшлар билан безатилди. ХИВ асрда шоҳнинг БетАмхара қароргоҳидаги ибодатхона ва монастирлар ҳашаматлилиги билан шуҳрат қозонди. ХИВ асрдан копт, суриямесопотамия, арман санъатлари таъсирини ўзида мужассам этган эфиоп миниатюраси ривожланди. ХВИИ асрда мамлакатнинг янги пойтахти–Гондер шаҳри қурилди. Шаҳарда маҳаллий ва Ғарбий Европа меъморлиги услубида тошдан 2 қаватли қасрсаройлар қурилди. Эфиопияда анъанавий халқ турар жойи, асосан, айлана шаклида, томи конуссимон ҳолда шохшаббадан тўқилиб, лой билан сувалади ёки тошдан лой билан ишланиб тўғри бурчакли, усти ясси қилиб қурилади. Мамлакат жанубда гумбазсимон кулбалар кўп. ХИХ аср 2-ярми — ХХ аср бошларида шаҳарлар (Аддис-Абеба), йўл, кўприк, касалхона, мактаб, ГЕСлар барпо этилди. 1954–56 йилларда Аддис-Абеба шаҳрини қайта реконструксия қилиш режаси тасдиқланди. 1955-йил миллий театр биносининг яратилиши Эфиопия маданий ҳаётида катта воқеа бўлди. 1960–80 йилларда ҳам бир қанча иншоотлар барпо этилди. Йириклари: Африка уйи (1961), Миллий банк (1973–76), касалхона мажмуаси, почтамп, „ВебиШебели“ меҳмонхонаси (ҳаммаси Аддис-Абеба шаҳрида) ва бошқалар Эфиопияда профессионал санъат ривожланмоқда. Рассомлардан Афеворк Текле, Гебе Кристос Деста, Абдул Раҳмон Шариф, ҳайкалтарош Таддесе Мамеча ва бошқалар машҳур. Эфиопия аҳолиси қадимдан кулоллик, поя ва похолдан турли рўзғор анжомлари тўқиш, кандакорлик, каштадўзлик, ёғоч ўймакорлиги, чармга гул солиш ва ҳоказо билан шуғулланиб келади.
Мусиқаси
Эфиопия мусиқаси Миср маданияти таъсирида ривожланди. Аҳолининг этник жиҳатдан хилмахиллиги ҳам Эфиопия мусиқа фолклорининг турлитуман бўлишига таъсир кўрсатган. Торлитирнама бетена, қирар, камонли месинко, турли пуфлама (вашинт, имбилта, малакат) ва урма (атамо, негарит ва бошқалар) мусиқа чолғулари мавжуд. В—ВИ асрларда диний (христиан) кўп овозли қўшиқ ва рақслар кенг тарқалган. Улардан асосийларини ВИ асрда авлиё Яред тизимга солиб, қоғозга туширган. Кейинчалик монастирлар қошида хонандалик мактаблари ташкил топган. Эфиопияда мусиқа маданияти анъаналарини сайёр шоирқўшиқчилар — азмарилар давом эттириб келганлар. ХХ асрнинг бошларидан илк пуфлама созлар оркестрлари пайдо бўлган, композиторлар ўз ижодларида миллий мусиқа анъаналарини ғарб мусиқа маданияти ютуқлари билан уйғунлаштиришга интилдилар (Конятта Иофатаха Негуссе, Алека Мелаку БеггоСеу ва бошқалар). Айни вақтда 1950–60 йилларда анъанавий эфиоп мусиқасига қизиқиш ортди. 1952-йилдан фолклорни ўрганиш бўйича жидсий иш бошланди. Миллий мусиқага бағишланган дастлабки мусиқашунослик ишлари юзага келди. Мусиқа таълимига ҳам эътибор кучайди: Аддис-Абебадаги университетда санъат факултети, 1963-йил университет ҳузурида Бадиий ижод маркази ташкил этилди. Шу йили Аддис-Абебада Миллий мусиқа мактаби очилди.
Театри
Эфиопия халқларининг театр санъати сарчашмалари анъанавий расмрусумлардан бошланган (тўй, дафн маросимлари ва бошқалар). ХХ аср бошларида умумий таълим мактаблари билан бирга мактаб театрлари ҳам пайдо бўлди. ХХ асрнинг 30-йиллари „Ватан ҳимоячилари иттифоқи“ театри фаолият кўрсатди. 1950-йил Аддис-Абебада ҳаваскорлик фестивали ўтказилди. 1955-йил пойтахтда биринчи профессионал театр очилди (70-йиллар ўрталаридан Миллий театр). Унинг репертуаридан миллий драматурглар песалари, В.Шекспир, Н. В. Гогол асарлари таржималари кенг ўрин олди. Эфиопияда тарғибот театри, театрлаштирилган оммавий халқ байрамлари ва фолклор санъати оммалашган.
Киноси
1970-йилларнинг ўрталаригача асосан, қисқа метражли ҳужжатли филмлар ишлаб чиқарилган. Хусусан, режиссёр С.Бекеленинг „Қизил мавжудот“ (1968), „Ижтимоий мажмуа“ (1970), „Африка киносининг ҳозирги ҳолати“ ҳужжатли филмларида муҳим ижтимоий муаммолар кўтарилди. 1974-йил биринчи қисқа метражли бадиий филм — „Гума“ (режиссёр М.Папатакис) яратилди. „Кураш давом этмоқда“ (1975, режиссёр М.Папатакис) номидаги биринчи тўлиқ метражли ҳужжатли филм жиддий муаммо — аграр ислоҳотларга бағишланди. Режиссёр М.Папатакиснинг „Ўтмиш ғамташвишлари, келажакка йўл“ ҳужжатли филми (1977)да жабрланган халқнинг кўп асрлик тарихи акс эттирилди. „Уч минг йиллик ҳосили“ бадиий филми (1976, режиссёр Хайле Гирма), „Кураш — ғалаба, ғалаба–кураш“ (1978, режиссёр М.Папатакис), „Ғалабага йўл“ (1981, режиссёрлар Тасезе Жарра, Гетачоу Тарекеген) ҳужжатли филмлари яратилди. 1979-йил Миллий кинематография маркази тузилди. Мамлакатда 40 га яқин кинотеатр бор. Йилига ўртача 3–4 ҳужжатли филм ишлаб чиқарилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |