ЭеWире — бу инсон кўзининг тўр пардасини ўрганиш бўйича кўнгиллилар ишлаб чиққан лойиҳа. Лойиҳа Массачусец технология институти ва Макс Планк номидаги тиббий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида яратилган[1].

Лойиҳанинг мақсади

Лойиҳа мақсади кўз тўр пардасидаги нейронлар ўртасидаги боғланишлар (коннектом) харитасини яратиш, шунингдек, нейронларнинг алоҳида кичик турларини аниқлашдир[2][3].

Ҳозирги босқичда асосий эътибор икки ўлчамли қирқимлар асосида нейронларнинг уч ўлчамли тузилишини реконструксия қилишга қаратилган. Кейинги босқичда нейронлар орасидаги алоқаларни (синапсларни) таҳлил қилиш режалаштирилган[4].

Ушбу маълумот инсоннинг кўриш қобилияти нейрон даражасида қандай ишлашини тушунишга ёрдам беради. Шунингдек, у нейробиологиянинг „нейрон тармоқларнинг структураси уларнинг фаолияти билан қандай боғлиқ?“ деган асосий саволига жавоб беришга ёрдам беради[5].

Усуллари

Тайёргарлик босқичида икки фотонли лазер микроскоп ёрдамида нейронларнинг фаоллиги қайд этилди ва тўр пардасининг қирқимлари (қатламли икки ўлчамли тасвирлар) олинди. Кейин қирқимлар сунъий интеллект усуллари ёрдамида таҳлил қилинди[6].

Кейинги босқичда нейронларнинг 3Д тузилишини тиклашга ёрдам бериш учун кўнгиллилар жалб қилинади. Хоҳлаган киши лойиҳага аъзо бўлиши мумкин.

Тиклаш жараёни компютер ўйини шаклида ташкил этилган.

Лойиҳа иштирокчисига уч ўлчамли тасвир ва кетма-кет қирқимлар серияси кўринишида тўр парданинг тасодифий танланган сегменти кўрсатилади. Иштирокчи нейрон сегментини реконструксия қилади, шу билан бирга у реал вақтда 3Д реконструксия қандай ўзгаришини кўра олади.

Турли иштирокчиларнинг реконструксиялари бир-бири билан таққосланади, шу асосда нейроннинг энг аниқ уч ўлчамли модели тикланади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „ЭеWире — Ҳелп Мап тҳе Ретинал Cоннеcтоме“. 2013-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-июл.
  2. ↑ „WиредДифферентлй — Унитинг Ус то Эхплоре тҳе Жунгле оф тҳе Минд“. 2012-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-декабр.
  3. ↑ Сеунг, Себастиан (2012). Cоннеcтоме: Ҳоw тҳе Браинъс Wиринг Макес Ус Wҳо Wе Аре. Ҳоугҳтон Миффлин Ҳарcоурт. ИСБН 978-0-547-50818-4.
  4. ↑ „アーカイブされたコピー“ (деадлинк). 2012-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-март.
  5. ↑ „アーカイブされたコピー“ (деадлинк). 2012-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-март.
  6. ↑ „アーカイブされたコピー“ (деадлинк). 2012-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-март.

Ҳаволалар