Файл:Фад кофермент.жпг
Фад — флавинадениндинуклеотид кофементи

ФАД — оксидланиш-қайтарилиш коферменти. Тўлиқ номи флавинадениндинуклеотид — ФАД, х — аминокислоталарни дезаминлаш, қаҳрабо кислотанинг фумар кислотага айланиши, ёғ кислоталарни α, β-дегидридланиши жараёнини бошқаради. Унинг таркибида изоаллоксазин ҳалқаси сариқ рангли модда бўлганлиги учун флавин деб номланади ва иккита тўйинмаган азоти ҳисобига иккита водород атомининг аксептори ҳисобланади. Шундай қилиб, нуклеотидлар фақатгина полинуклеотидлар таркибидагина болмай, бошқа мустақил фаолият кўрсатувчи биобошқарувчи моддалар таркибига ҳам киради. Уларнинг тузилиши ва улардаги боғлар табиатини тушиниб етмай, вазифаларини ҳам тўлиқ тушиниб етиб бўлмайди.

Манбалар

Ҳаволалар