ФНСС Парс — Туркиянинг замонавий кўп мақсадли зирҳли жанговар машинаси.

ФНСС Парс
ФНСС Парс 6х6
Синфланиши Бронетранспортёр
Оғирлиги, т 26,0[1]
Экипаж, киши. 2
Десант, киши. 11
Тарихи
Ишлаб чиқарувчи Turkiya bayrogʻi Туркия ФНСС
Эксплуатация йили 2012-йилдан[2]
Асосий оператор Turkiya bayrogʻi Туркия
Malayziya bayrogʻi Малайзия
Liviya bayrogʻi Ливия
Oman bayrogʻi Уммон
Ўлчамлари
Корпус узунлиги, мм 7970[2]
Эни, мм 2820
Бўйи, мм 2350
Клиренс созланувчан (120 дан 500 гача)[3]
Зирҳланиши
Зирх тури гомоген прокат по'лат (о'қ о'тказмайдиган, парчаланишга қарши)
Пулемётлар 1 х 12,7-мм
Двигатели
Двигател модели турбодизелли
Двигател модели ТCД 2015
Двигател қуввати, от. куч. 482
Двигател қуввати, кВт 360
Шосседа юриш заҳираси, км 700
Г'илдирак формуласи 6х6, 8х8, 10х10
Подвеска тури пневматик
Бартараф этилган девор, м 0.7
Бартараф этилган хандақ,м 2.0
ФНСС Парс Викиомборда

Парс АҚСҲ-Туркия ҳарбий-саноат консорциуми ФНСС (зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи америка трансмиллий корпорацияси ФМC ва турк кўптармоқли холдинги Нурол томонидан асос солинган) томонидан ишлаб чиқилган.[4] 2005-йилда расман намойиш этилган ва шу йили компаниянинг 49% акциялари Британиянинг «БАЭ Сйстемс» корпорациясига сотилган.

Зирҳли транспорт воситасининг шассиси ғилдирак формуласи 8х8. Бундай машинанинг ўта оғир 10х10 ва енгилроқ 6х6 версиялари мавжуд. Ташиладиган десант сони 11 кишини ташкил қилади.

Туркиянинг қуруқликдаги қõшинлари 1000 дона Парс, денгиз пиёда қўшинлари эса 50 донага буюртма берди ва буюртмалар 2012-2016-йилларда етказиб берилди.

2011-йил июл ойида Малайзияга 559 миллион доллар миқдоридаги 257 дона Парс етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди[5].

Конструкция тавсифи

Қуролланиш

Парс ЗЖМ нинг асосий модификацияси 12,7 мм калибрли пулемёт билан жиҳозланган. ПЖМ версиясидаги Парс ФНСС компаниясининг 25 мм калибрли М242 автомат тўпи ва 7,62 мм калибрли коаксиял пулемёти ва айланувчи «Шарпшоотер» минораси билан қуролланган[6]. Қуролнинг ўқ-дорилар сони 380 тани ташкил қилади ва дақиқасига 200 ўқ отиш тезлигига эга[7].

Хавфсизлик

"Парс" захираси фронтал проексияда 14,5 мм зирҳли тешиб ўтувчи ўқлардан ва 7,62 мм зирҳни тешиб ўтувчи ўқлардан ҳар томонлама ҳимоялайди. Парс конструкцияси корпус остида 6 кг тротил ва г'илдирак остида 8 кг эквивалентли мина портлаганда экипажнинг омон қолишини таъминлайди.

Ҳаракатчанлиги

Парс двигатели 524 от кучига эга бўлиб, автомобил йўлида 100 км/соатгача ва сувда 8 км/соат максимал тезлик билан ҳаракатланади.

Модификациялар

  • Парс — турк қуролли кучлари учун асосий модификация
  • АВ8 — Малайзия қуролли кучлари учун лицензияланган версия. АВ-8 прототипи Туркиядан Малайзияга 2012-йилнинг август ойида жўнатилиши режалаштирилган. Серияли зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш 2013-йилда бошланди ва 2018-йилда тугади. АВ-8 Малайзиянинг Пекан шаҳридаги «ДЕФТЕCҲ» заводида йиғилади, минораларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва ишлаб чиқариш Нилаи заводида амалга оширилади. ДЕФТЕCҲ шунингдек, АВ-8 ни Жануби-Шарқий Осиё минтақасидаги бошқа мижозларга сотиш ҳуқуқига эга бо'лади.

Буюртмалар

2011-йил феврал ойида «ДЕФТЕCҲ» ФНСС билан Малайзияда йиғиш учун АВ8 тўпламларини етказиб бериш бўйича 559 миллион долларлик шартнома тузди. Битим Малайзияда зирҳли машиналар ишлаб чиқаришни юқори даражада маҳаллийлаштиришни назарда тутади.[8]

Ҳаммаси бўлиб, 2018-йилга келиб Малайзия армияси 257 та АВ8-ни олди, улар:

  • 114 та зирҳли транспорт воситалари ФНСС томонидан ишлаб чиқарилган 25 мм АТК М242 Бушмастер автомат тўпи билан жиҳозланган;
  • 54 та зирҳли транспорт воситаси - иккита ўриндиқли Шарпшоотер минорасига эга. Жанубий Африканинг Денел томонидан ишлаб чиқилган 30 мм калибрли тўп ва Денел Ингwе танкга қарши тизимига эга;
  • 10 та зирҳли транспорт воситаси - 12,7 мм калибрли пулемётли масофадан бошқариладиган минораларга эга;
  • 8 та 120 мм калибрли ўзиюрар миномётлар ва бошқал модификациялар киради.

Галлирея

8х8 гилдирак формуласи Орқа тарафидан кўриниши Олди томондан кўриниши
6х6 варианти 4х4 варианти Десант бўлинмаси. Ички кўриниши

Операторлари

Ҳозирги операторлар

  • Turkiya bayrogʻi Туркия – Буюртма ва хизматдагилар сони нома'лум.[9]
  • Liviya bayrogʻi Ливия – 6х6 ва 8х8 конфигурациясида 67 та автомобил. 2019-2020 Триполи кампанияси давомида Туркиядан олинган.
  • Oman bayrogʻi Уммон – 6х6 ва 8х8 конфигурациясидаги 172 та автомобил. Биринчи етказиб бериш 2017-йилнинг 12-июлида ва охиргиси 2020-йилнинг августида бўлган[10][11][12].
  • Malayziya bayrogʻi Малайзия – 6х6 ва 8х8 cонфигурациядаги 257 машина.[13][14]

Потенциал операторлар

Манбалар

  1. ↑ ПАРС® 8х8 (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-03 санасида архивланган)
  2. ↑ 2,0 2,1 „ПАРС Wҳеэлед Армоуред Cомбат Веҳиcле, Туркей“. 2012-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-июл.
  3. ↑ „ПАРС 8х8 Wҳеэлед Арморед Cомбат Веҳиcлес“. 2021-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-май.
  4. ↑ ФМC & Нурол Савунма Системлери («Савунма Системлери» — «мудофа тизимлари»).
  5. ↑ „Малайзия заказала 257 турецких бронетранспортеров“. 2011-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-июл.
  6. ↑ „Компания ДЕФТЕCҲ детализировала планы поставки ББМ АВ-8“. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-июл.
  7. ↑ Шарпшоотер™ Туррет (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-03 санасида архивланган)
  8. ↑ Тҳе Милитарй Баланcе 2016,п.304
  9. ↑ „ПАРС СCОУТ 8х8 анд 6х6 Энтер тҳе Туркиш Армед Форcес’ Инвенторй“ (2019).
  10. ↑ „ФНСС Умман'а илк ПАРС'ı теслим этти“ (тр-ТР). СВТ | Савунма ве Текноложи. 2017-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-июл.
  11. ↑ Бинниэ, Жеремй „Оман реcеивес Фирст Парс ИИИ ИФВс“. ИҲС Жане'с 360 (12-июл 2017-йил). 14-июл 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2017-йил.
  12. ↑ „Туркиш Фирм ФНСС Cомплетес Арморед Веҳиcле Деливерй то Оман“. 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  13. ↑ „طلب كبير على مركبة “بارس” التركية.. تعرف عليها بالتفصيل“ (31-август 2021-йил).
  14. ↑ „Армор: Туркиш Парс фор Малайсиа“.
  15. ↑ Азербаижан cоулд бе интерестед то пурчасе тҳе ПАРС армоуред продуcед бй ФНСС оф Туркей (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-07 санасида архивланган) - Армйреcогнитион.cом, 7 Фебруарй 2014