Фахриддин Шамсиддинович Шамсиддинов (1907—1983-йил 15-ноябр) — совет ва ўзбек давлат ва партия етакчиси, Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилоят қўмитасининг биринчи котиби (1965—1978), Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1972).

Фаҳриддин Шамсиддинов
 Ўзбекистон КП Фарғона вилояти қўмитаси 1-котиби
Мансаб даври
1965-йил апрел – 1978
Ўтмишдоши Ганк Габриэлянц
Вориси Ҳамдам Умаров
 Ўзбекистон КП Сурхондарё вилояти қўмитаси 1-котиби
Мансаб даври
1963-йил феврал – 1965-йил апрел
Ўтмишдоши Нармахонмади Худойбердиев
Вориси Нуриддин Муродов
 Ўзбекистон КП Хоразм вилояти қўмитаси 1-котиби
Мансаб даври
1960-йил май – 1963-йил феврал
Ўтмишдоши Мадраим Рахмонов
Вориси Бектош Раҳимов
Фарғона вилояти Ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1955 – 1959-йил март
Ўтмишдоши Аҳмадали Ризаев
Вориси Собир Камолов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1907-йил
Фарғона вилояти Россия империяси
Вафоти 1983-йил 15-ноябр
Фарғона Ўзбекистон ССР СССР
Сиёсий партияси КПСС
Таълим Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти
Мукофотлари


„Shon-sharaf belgisi“ ordeni „Shon-sharaf belgisi“ ordeni

Таржимаи ҳол

1935-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. 1942-йилдан КПСС (б) а'зоси.

  • 1924—1929-йилларда бошланғич синф ўқитувчиси
  • 1935—1942-йилларда муҳандис, суғориш тизими бошлиғи, катта муҳандис, вилоят сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи,
  • 1942—1945-йилларда туман Кенгаши ижроия қўмитаси раиси,
  • 1945—1947-йилларда Ўзбекистон КП (б) Марҳамат туман қўмитаси биринчи котиби (Андижон вилояти),
  • 1947—1951-йилларда Ўзбекистон ССР сув хўжалиги вазири;
  • 1951—1953-йилларда Ўзбекистон ССР сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 1953—1954-йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети қишлоқ хўжалиги бўлими мудирининг ўринбосари,
  • 1954—1955-йилларда Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилоят қўмитаси котиби,
  • 1955—1959-йилларда Фарғона вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси,
  • 1959—1960-йилларда Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилоят қўмитаси котиби,
  • 1960—1963-йилларда Ўзбекистон Компартияси Хоразм вилоят қўмитаси биринчи котиби,
  • 1963—1965-йилларда Ўзбекистон Компартияси Сурхондарё вилоят қўмитаси биринчи котиби,
  • 1965—1978-йилларда Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилоят қўмитаси биринчи котиби каби мас'ул лавозимларда фаолият юритган.

Кейинчалик Катта Фарғона каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи.

СССР Олий Кенгашининг 7-9-чақириқ депутати.

Мукофотлар ва унвонлар

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1972).

Ҳаволалар