Fototelegraf apparati
Фототелеграф аппарати, факсимил аппарат — ясси оригиналлар (босма ёки қўлёзма матнлар, расмлар, фотосурат ва бошқалар)нинг қўзғалмас тасвирларини электр алоқа симлари орқали узатувчи ёки қабул қилувчи аппарат. Электромеханик усулда ишлайдиган биринчи Фототелеграф аппаратини 1855-йилда италян физиги Ж. Казелли курган. Замонавий Фототелеграф аппарати ёруғликоптик ва электрон қурилмалар, фотоэлектрик ўзгартиргичлар, модуляшорлар, детекторлар ва бошқалардан иборат. Фототелеграф аппарати узатувчи, қабул қилувчи ва қабул қилувчиузатувчи хилларга бўлинади.
Узатувчи Фототелеграф аппарати (ёки қабул қилувчи узатувчи Фототелеграф аппаратининг узаткичи) обект тасвирини видеосигналга айлантирувчи таҳлил (анализ) тизимидан ва видеосигнални алоқа канали бўйича узатиш учун қулай шаклга ўзгартирувчи электрон узел (модулятор)дан иборат. Таҳлил тизими: ёруғликоптик курилма (обект сиртида нуқтануқга ёруғлик доғи ҳосил қиладиган ёруғлик дастаси вужудга келтиради), ёювчи қурилма (ёруғлик дастасини навбатманавбат барча элементар майдончаларга йўналтиради, натижада обект сиртидан ёруғлик оқими қайтади), фотоэлектр ҳосил қилгич (қайтган ёруғлик оқимини видеосигналга айлантиради)дан иборат. Видеосигнални ўзгартирувчи узелда тебраниш модуляцияси вужудга келади.
Қабул қилувчи Фототелеграф аппарати (ёки қабул қилувчиузатувчи Фототелеграф аппаратининг қабул қилгичи) қабул қилинадиган модуляцияланган тебранишларни демодуляция қилиш учун мўлжалланган видеосигнал ажратувчи электрон узелдан ҳамда ёювчи ва ёзиб олувчи қурилмалардан тузилган синтезловчи тизимдан иборат. Қабул қилинган видеосигнал фотоқоғоз, фотоплёнка, ферромагнит материаллар ва бошқаларга ёзиб олинади. Алоқа линияси бўйича келаётган ток кучининг катталигига қараб, лампа фотоқоғоз ёки фотоплёнкани турлича ёритади. Тасвирларни, мае,: махсус (электрокимёвий, термокимёвий, электростатик ва бошқалар) ёки оддий қоғозга ёзиб олишнинг бошқа усуллари ҳам бор.
Қабул қилу вчи узатувчи Фототелеграф аппаратининг ёювчи қурилмалари кўпинча бир-бирига ўхшаш бўлади; тузилиши жиҳатдан улар механик ва электрон турларга бўлинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |