Fan doktori
Фан доктори — юқори илмий даража. Дастлаб Болония университетида жорий этилган бўлиб, магистрлик даражасига эга бўлган ўқитувчиларга берилган. Собиқ СССР, жумладан, Ўзбекистонда Фан доктори илмий даражаси 1934 -йилдан бошлаб жорий қилинган. Ҳозир Фан доктори илмий даражаси дунёнинг деярли барча мамлакатларида берилади. АҚСҲ, Буюк Британия, Германия, Франсия ва бошқа мамлакатларда Фан доктори илмий даражасини магистрлик даражасига эга бўлган ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахслар олиши мумкин.
Ўзбекистонда Фан доктори илмий даражаси олий ўқув юрти ёки институт муассасаси қошидаги ихтисослашган илмий кенгаш таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсати қарорига мувофиқ фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, тегишли миқдорда илмий мақолалари ва илмий монографияси босилиб чиққан, докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга берилади. Докторлик диссертацияси фан ва халқ хўжалиги ривожига катта ҳисса бўлиб қўшиладиган, долзарб илмий муаммони ҳал қилишнинг оригинал ва самарали йўлларини кўрсатиб берган, муҳим назарий умумлашма хулосалар чиқарилган мустақил институт иши бўлиши керак. Фаннинг бирор тармог'и юзасидан яратилган муҳим дарслик ёки даъвогарнинг катта илмий қимматга эга илмий ёхуд илмий - методик тадқиқоти ҳам докторлик диссертацияси сифатида тақдим этилиши мумкин. 2002 -йил Ўзбекистонда илм-фаннинг турли соҳаларида 2178 та фан доктори фаолият юритди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |