Фарғона (1907-йилгача — Янги Марғилон; 1907—1924-йилларда Скобелев, маҳаллий талаффузда — Искобил деб аталган. Подшо Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олишда ва кейинги йилларда кўплаб қирғинбаротлар уюштирган генерали М. Д. Скобелев номига қўйилган) — Фарғона вилоятининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази, республиканинг йирик шаҳарларидан бири. Майдони 0,09 минг км². Аҳолиси 222,4 минг киши (2004, Фарғона водийсидаги шаҳарлар ичида аҳоли сони бўйича 3-ўринда). Шаҳар Фарғона водийсининг жануб қисмида, Олай тоғларининг этагида, 580 м баландликда жойлашган. Иқлими континентал. Ўртача йиллик температура 13°. Январнинг ўртача темпатураси —2,7°, июлники 26,4°. Энг паст температура 27°, энг юқори температура 42°. Йилига 192 мм ёғин тушади. Ёғиннинг кўп қисми қиш ва баҳор фаслларида ёғади. Ғарбдан баъзан қаттиқ шамол ва гармсел, Олай тоғи (Шоҳимардонсой водийси)дан тоғводий шамоли эсади.

Фарғона шаҳри
Вилоят маркази
40°23′11″Н 71°47′11″Э / 40.38639°Н 71.78639°Э / 40.38639; 71.78639
Мамлакат Ўзбекистон
Ҳукумат
 • Ҳоким Восилжон Назаров[1]
Асос солинган 1876
Аввалги номлари
Скобелев (1910—1924)
Майдон 1,003 км2 (387 кв ми)
Маркази баландлиги 580 м
Иқлим тури мўтадил, субтропик
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
 (2026)
371 900[2]
Зичлиги 2 902,3 киши/км2
Миллий таркиб ўзбеклар 91,84%
руслар 2,53%
қирғизлар 1,36%
тожиклар
в.б 2,88%[3]
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар, Христианлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 73
Почта индекс(лар)и 150100
Автомобил коди 40-49, (эскиси — 15)
Fargʻona shahri xaritada
Fargʻona shahri
Фарғона шаҳри
Фарғона

Тарихи

Фарғона сўзининг келиб чиқиши тўғрисида турли фикрлар мавжуд. Олимлар „Фарғона“ сўзининг бундан 13 аср илгари суғд ёзувларида „Парғана“, „Прағана“ шаклларида ёзилганлигини ҳамда ҳинд-санскрит тилида „кичик вилоят“; форс тилларида „тоғ оралиғидаги водий“, „атрофи берк сойлик“ деган маъноларга эга бўлганлигини таъкидлайдилар. Фарғона ўзининг гўзал ландшафтлари билан машҳур бўлган олис шаҳар. „Чимён“ курорти Олай тоғ этакларидаги шифобахш минерал булоқларнинг мувозанати билан машҳур бўлган Чимен қишлоғига асосланган. Энг катта курорт Марказий Осиёда жойлашган.

1876-йил Россия империяси Қўқон хонлигини йўқотиб унинг ҳудудида Фарғона вилоятини тузгач, маъмурий марказ қуриш учун Марғилондан 10 км жанубида жойлашган Ёрмозор ва собиқ Сим, Чиринган қишлоқлари ўрнини танлади. Шаҳар қурилиши лойиҳа бўйича 1877-йил июнда бошланди. Қурилиш ҳаражатлари, асосан, меҳнаткашлар зиммасига юкланди (солиқ солинди). Бу шаҳарни катта майдонни қуршаб олган қалъа ичида қуриш кўзда тутилди. Қалъадан шим.ғарб ва ғарбга томон радиус шаклида учта узун кўча қурилди. Улардан бири эски Марғилон томонга йўналди. Бу кўчалар параллел тор кўчалар билан туташтирилди. Генерал-губернатор шаҳарни Янги Марғилон деб аташни буюрди. Шаҳарнинг қурилиши 1904-йилда якунланди. Янги Марғилон, асосан, Марғилонсойнинг чап соҳилида жойлашди. Ўнг соҳили бозор учун мўлжалланди. Шаҳарнинг жан. қисмида казармалар қурилди, ғарбий қисмида ҳарбий бошқарма жойлаштирилди. 1880-йилда бу бошқарма ёзги ҳарбий лагерга ўзгартирилди.

Шаҳар кўчаларининг ҳар икки томонига дарахт экилди. Шаҳарда саноат корхоналари қурилмади. 1898-йил Самарқанд—Андижон темир йўл ўтказилишига қарамасдан, шаҳарнинг кенгайиши ва ривожланиши секинлик билан борди. 1891-йилда шаҳарда 2 та пиво пишириш ва битта кўнчилик завпди фаолият кўрсатди. Маҳаллий ярим кустар корхоналар маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш билан шуғулланарди. Пахта тозалаш заводи фақатгина темир йўл ўтказилгандан кейин қурилди. 1899-йилда Янги Марғилон шаҳри аҳолиси атиги 4 минг кишини ташкил этди.

1907-йилда мустамлакачи маъмурлар шаҳар номини ўзгартириб, Скобелев деб атадилар. Ўша йили темир йўл вокзалини ҳам қуриш бошланди.

1914-йилда яна 4 та пахта тозалаш заводи ва 8 та пилла қуритиш мосламаси фойдаланишга топширилди. Шаҳарчада, асосан, подшо маъмурияти ва амалдорлари, ҳарбийлар, савдогар ва маҳаллий бойлар яшарди. 1913-йилда шаҳар аҳолиси 14 минг кишига етди. Шундан ўзбеклар атиги 3216 кишини ташкил этди.

Шаҳар тунда 80 та ёритқич (фонус) билан ёритиларди. Дўконлар аҳолига хизмат кўрсатган. 1917-йилгача шаҳардаги 3 та гимназияда 600 ўқувчи, 5 та мактабда эса 821 ўқувчи ўқиди. Уларга 20 ўқитувчи сабоқ берди. Шаҳарда биргина касалхона (35 ўрин) ва бир дорихона мавжуд эди.

1917-йил 6-7-декабрда Скобелевда ҳокимиятни шўролар эгаллади. 1921-йил да Ўрта Осиё ипакчилик саноатининг дастлабки корхонаси — пиллакашлик фабрикааси фойдала нишга топширилди. 1917-йилгача шаҳарда, қуввати 700 кВт бўлган хусусий (Липинскийга қарашли) электр стяси бўлган. Ўша йилдан кейин Фарғона водийсида ягона бўлган иссиқлик электр маркази ишга туширилди. Қувасой иссиқлик электр стяси фаолият кўрсата бошлагандан кейин улар ягона энергия системасига бирлаштирилди. Шундан кейин тўқимачилик фабрикааси, ёғ заводи ишлай бошлади. Пахта тозалаш заводлари, тегирмонлар, кустар корхоналар қайта қурилиб кенгайтирилди ва электр энергия қуввати билан ишлай бошлади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда ишга туширилган Хўжаобод—Фарғона, Шим. Сўх—Фарғона—Қувасой газ қувурлари Фарғонани Бухоро яқинидан бошланган ягона газ қувури системаси билан боғлади.

Ундан кейин гидролиз заводи, 1958-йилда нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. 1960-йилларда Фарғонада темирбетон буюмлари, шифер-ғишт заводлари, 2 иссиқлик электр маркази қурилди.

Иқтисодиёти

Шаҳарда 2300 дан ортиқ кичик корхона, 10 автокорхона, маҳаллий хом ашёдан кимёвий тола (ацетат ипаги) ишлаб чиқарадиган, азот, совун, газ аппаратлари, нефтни қайта ишлаш, механика, пахта тозалаш, консерва заводлари; уйсозлик, мой, сут комбинатлари, трикотаж, пиллакашлик, поябзал фабрикаалари, „Фарғонапиво“, дон маҳсулотлари корхоналари ишлаб турибди. 24 қўшма корхона („КабулФарғона“, „Ўзсаламан“, „Фертекс“, „Евразия Тапо Диск“, „Феркон“ ва бошқалар) фаолият кўрсатади. Саноат корхоналари, асосан, шаҳар марказида ҳамда Қиргули мавзеида жойлашган.

Фарғона Республиканинг йирик илм ва маданият марказларидан биридир. Фарғонадан 52 км жан.да Шоҳимардон курорти, шаҳардан 32 км нарида, Олтиариқ туманидаги хушманзара жойда 2 йирик шифохона жойлашган. 2 маданият саройи, 28 кутубхона, вилоят ўлкашунослик музейи, 4 маданият уйи, мусиқали драма театри, рус драма театри, қўғирчоқ театри, ёшлар хиёбони, маданият ва истироҳат боғи, Тошкент 2-тиббиёт институти филиали, университет, политехника институти, 3 та болалар мусиқа мактаби, санъат мактаби, 41 умумий таълим, 4 катталар таълими мактаблари, 3 академик лицей, 18 касбҳунар коллежи фаолият кўрсатади. 3 стадион, спорт мажмуаси, касалхона, поликлиника, дорихоналар мавжуд. Фарғонадан туман марказлари, шаҳар ва шаҳарчаларига автобус қатнайди. Ҳаво транспорти орқали Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ва хорижий давлатлар билан боғланган. Шаҳарда 2 вилоят газета, шаҳар газета („Фарғона тонги“, 1955-йил 29-декабрда ташкил этилган, адади 3000), 22 тармоқ газ., 15 хусусий газета ва 6 журнал нашр этилади. 3 та телестудия фаолият кўрсатади.

Аҳолиси

Аҳолиси 250,000. Фарғона шаҳрига Марғилон ва Тошлоқ шаҳарлари туташиб кетган. Агар 3 та шаҳарни аҳолиси билан ҳисобласак, 400,000 дан ошади. Фарғона шаҳрининг рамзи чинор баргидир. Фарғонада Марказий Осиёдаги энг машҳур футбол жамоаси — „Нефтчи“ шаҳар шаънини ҳимоя қилади. „Нефтчи“ ФC 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 7 карра кумуш медал соҳиби, 2-марта биллур соврин эгаси, 1 маротаба Осиё Чемпионлар Лигаси 3-ўрин соҳиби ва МДҲ давлат чемпионлари 2-ўрин соҳибидир.

Иқлими

Фарғонанинг иқлими ҳудди бошқа водийлар каби, континенталний. Қиш — юмшоқ. Январда ўртача ҳарорат +0,2°, Паст даража —25,8 °. Узоқ қор ёғиш давомий эмас. Баъзи қишнинг кунлари кун иссиқ бўлади. Ёз иссиқ. Июлда ўртача ҳарорат +27,4°, Баланд ҳарорат +45,2°[4].

Июл ойида иссиқ шамол кузатилади асосан ғарбий қисмида

Фактлар

  • Фарғона энг яшил шаҳар Марказий Осиёда дараҳтлар ўстириш бўйича, яъни чинорларни. Чинорлар Фарғонанинг рамзи ҳисобланнади.
  • Фарғона энг кўп ишлаб чиқарувчи шаҳар Тошкент дан сўнг
  • Адабий тилнинг асоси Фарғона шеваси ҳисобланади.
Фарғона вилояти манзараси
Фарғона шаҳри манзараси

Саноат

  • Фарғона Азот ўғитлар заводи Азотмас ОАО
  • Фарғона Механика заводи ГАО ТАПОиЧ
  • Фарғона Фергана Автогласс ООО
  • Фарғона Уз-ДонгЯнг-Фергана ООО
  • Фарғона ЕвразиаТАПО-Диск СП ЗАО
  • Фарғона Завод Газовий Аппаратури МП
  • Фарғона Завод Искусственних кож ОАО
  • Фарғона Автомобилний Учебно-производственний Комбинат, МП
  • Фарғона ЗЖБИ-Завод Железобетонних Изделий
  • Фарғона НефтеПерерабативающий Завод ГП
  • Фарғона УЗ-САЛАМАН АОЗТ (обувная фабрика)
  • Фарғона Масло-жир Комбинат ОАО
  • Фарғона Хлоп-Промишленност ГП
  • Фарғона Гренажний Завод ОАО
  • Фарғона Текстилний Комбинат АО
  • Фарғона Хлоп-Завод АО
  • Фарғона Учебно-Производственноэ Предприятиэ Общэства Слепих ГОУ
  • Фарғона Завод Фуранових Соэдинений ОАО
  • Фарғона Завод Химического Волокна ГП
  • Фарриг-Фергана Cо Лтд СП текстил
  • Кабул-Фергана Cо. Лтд текстил
  • ФЕРАЭ ООО
  • Кагума ОАО
  • Истикбол ООО
  • Луфер ООО
  • Фергана Обув ОАО
  • Буюк Ипак Юли ОАО
  • ФерТрансПаритет СП
  • Паш-А Кожа СП
  • Втормет, КП
  • Уз Сангwоо СП
  • ООО „А.Акбарали“

Диққатга сазовор жойлар

  • Фарғона вилояти ўлкашунослик музейи
  • Эски қаттиқлик
  • Вилоят театри
  • Ҳарбийлар уйи
  • Фарғона марказий қамоқхонаси"ФҚМ"
  • Фарғона Жоме Масжиди „Жоме Масжид“
  • Ал-Фарғоний ёдгорлиги
  • Фарғона вилоят ҳайвонот боғи
  • ҲанБридге Аcадемй о'қув маркази (хорижий тиллар ва фанлар академияси! - Фарг'она шаҳридаги энг нуфузли нодавлат та'лим муассасаси ҳисобланади! - Манзили: Фарг'она шаҳрининг Саноат ко'часи 8-уйда жойлашган, Мо'лжал: Иссиқ Нон, Эски МАКРО Супермаркети о'рнида)

Фарғона меҳмонхоналари

  • „Фарғона“
  • Турон Ҳотел меҳмонхонаси
  • Зиёрат меҳмонхонаси
  • Азия меҳмонхонаси
  • 777 меҳмонхонаси
  • Фергҳана Гранд меҳмонхонаси
  • Шарқ меҳмонхонаси
  • Терранова меҳмонхонаси
  • меҳмон Сарой меҳмонхонаси
  • Тантана меҳмонхонаси
  • Ривож-98 меҳмонхонаси

Кўнгил очар жойлар

Кинотеатрлар

  • Алишер Навоий номидаги
  • Кинотеатр Нурхон
  • Кинотеатр Йўлдош Охунбобоев номидаги
  • Аҳмад ал-Фарғоний номидаги истироҳат боғи
  • Фестивал савдо мажмуаси
  • Ислом Каримов номидаги санъат саройи

Ҳокимлари

  • Алишер Отабоев
  • Рахматов Дилшод Бакҳарчович
  • Эргашев Авазхон Шокирович
  • Эркабаэв Шавкат Шокирович
  • Султанов Абдумалик Каримберди Оғли

Адабиётлар

  • Тухтасинов И., Фергана, Т., 1969;
  • Бобобеков Х., Қўқон тарихи, 1996;
  • Колбинсев А., Фарғона водийси бўйлаб, 1979;
  • Исхаков Ф., Прошлое глазами историка, 1994.

Манбалар

  1. ↑ „Фарғона шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари ҳақида маълумот“. 2022-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-ноябр.
  2. ↑ архив нусхаси (ПДФ), 1-март 2021-йилда асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 19-сентябр 2020-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. ↑ архив нусхаси, 23-октабр 2020-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 19-сентябр 2020-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  4. ↑ „Климат Ферганы“. 2012-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-март.

Ҳаволалар