Фаришта – иудаизм, христианлик, ислом ва бошқа баъзи динларда худонинг амрини бажарувчи ғайритабиий мавжудот. Фаришталар сон-саноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Масалан, исломда ҳар бир одамнинг савоб ва гуноҳ ишларини ҳисобга олиб юрувчи фаришталар, жаннат ва дўзахда дарвозабонлик қилувчи, одамларни қабрда сўроқ қилувчи (Мункар ва Накир), аршни кўтариб турувчи ва бошқа хизматларни бажарувчи фаришталар мавжуд деб қаралади. Бу фаришталардан 4 таси: Азроил, Жаброил, Микоил, Исрофил бош Фаришталар деб ҳисобланилади.

Фаришта арабча (араб тилида: ملاك) Исломиятда – ақлли ва озод мавжудот. АЛЛОҲнинг ҳамма буйруқларини сўзсиз бажаришади (аслида АЛЛОҲни уларга эҳтиёжи йўқ, лекин уларни яратиб, ўзларини чегарасиз идроклари бўйича қўлланади) Фаришталар инсон кўзига кўринмайди, лекин ўзи хоҳлаганда ёки АЛЛОҲдан буйруқ олганда кўриниши мумкин. Улар нурдан яратилган.

Фаришталарни таниқлилари

  • Фаришта Жаброил – Унга АЛЛОҲнинг муқаддас очиқламалари(ваҳий)ни пайғамбарларга етказиш вазифаси топширилган.
  • Фаришта Микоил – раҳматга, ризққа жавобгар бўлган фаришта.
  • Фаришта Исрафил — Қиёмат кунида унга Сурга пуфлаш амр этилган.

(сурга пуфлаганда ер юзидаги ҳамма мавжудот ҳалок бўлади, иккинчи марта пуфланганда барча ўликлар қайта тирилади)

  • Малак ул мавт – Ўлим фариштаси, Азроил ҳам дейишади, Малак ул мавт сўзини таржимаси – Ўлим фариштасидир
  • Ҳарут ва Марут Фаришталари – Қур’онда зикр этилган, одамларни синаш учун АЛЛОҲ Таоло жўнатган фаришталар.
  • Фаришта Малик – Жаҳаннамни (дўзахни) қўриқловчи.
  • Мункар ва Накир Фаришталари – Қабрда одамларни сўроқ қиладиган Фаришталар.

Шунингдек, инсоннинг ўнг елкасидаги инсонни яхши ишларини (савобларини) ёзадиган фаришта ва чап елкада инсоннинг ёмон ишларини (гуноҳларни) ёзиб турувчи фаришталар. АЛЛОҲ уларнинг хизматисиз инсоннинг ҳамма ишларини биладиган зотдир, лекин инсон вафотидан кейин у ёзувлар ҳужжат тариқасида қўлланади. Ҳамда инсонни ҳар хил ёмонликлардан ҳимоя қиладиган, ички туйғу орқали бахциз ходисалардан хабар берадиган ҳимоячи фаришта. У фаришта АЛЛОҲнинг қудрати билан ёрдам беради ва АЛЛОҲ буйруғи билан чекинади, яъни инсонни синовдан ёлғиз ўзи ўтишга мажбурий бўлганида ёки ажали етганда (ва х.к.з) у фаришта ҳимояда қатнашмайди.

Ҳаволалар