Фаррух Каримович Сайфиев (русча: Сайфиев, Фаррух Каримович; 1991-йили 17-январ, Самарқанд[1]) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ва Фарғонанинг Нефтчи клуби футболчиси.

Фаррух Сайфиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фаррух Каримович Сайфиев
Таваллуд санаси 1991-йил 17-январ (1991-01-17) (35 ёш)
Таваллуд жойи Самарқанд Ўзбекистон
Бўйи 183 м (600 фт 4 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи / Қанот ярим ҳимоячиси
Лақаби Фара
Вазни 75 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 34
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
…—2012 Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2018 Насаф 111 (13)
2018—2023 Пахтакор 140 (11)
2024 Навбаҳор 21 (1)
2025— Нефтчи 28 (1)
Миллий терма жамоа‡
2014— Ўзбекистон 65 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 18-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2025-йил 22-ноябр учун)

Фаолияти

Фаррух Сайфиев профессионал футболдаги илк фаолиятини 2012-йили Қаршининг Насаф клубида бошлаган. У ушбу клубдаги дастлабки биринчи мавсумида фақат бир марта майдонга тушди. Кейинги мавсумда эса 16 та ўйинда майдонга тушиб жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол қилди[2][3]. 2014-йилги мавсумда эса у жамоанинг асосий таркибидан ўрин оладиган бўлди ва 22 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилди. Насафдаги ушбу мувафаққиятларидан кейин у терма жамоа мураббийини эътиборига тушган. 2017-йилги мавсумда энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган[4].

2017-йил 27-декабр Пахтакор жамоаси билан шартнома имзолади ва 2018-йилдан Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси футболчисиг айланди[5]. „Пахтакор“ жамоаси таркибида 6 мавсум давомида ўйнади ва 5 марта Ўзбекистон Сперлигаси чемпионига айланди. Бу даврда „Пахтакор“ клубида 190 дан ошиқ ўйин ўтказди ва 11 та гол муаллифига айланди. 2022 ва 2023-йилги Ўзбекистон Суперлигаси ўйиналарида энг кўп ассист амалга оширган футболчилардан бири бўлган[6][7].

2024-йил 30-январда Наманганнинг Навбаҳор жамосига ўтганлиги эълон қилинган[8].

Терма жамоадаги фаолияти

2014-йилги Осиё ўйинларида терма жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Терма жамоадаги илк дебют учрашувини 2014-йил 20-августда Озарбайжон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида ўтказган[9][10].

Терма жамоа мураббийи Миржалол Қосимов 2015-йилги Осиё кубогида қатнашган миллий терма жамоа сафига уни ҳам қўшди, аммо, у мусобақада Фаррух Сайфиев биронта ҳам ўйинда майдонга тушмаган[11].

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[12].

Миллий терма жамоадаг статистикаси

Гол ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари қайд этилган.
№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа
1. 2022-йил 8-июн Марказий Стадиум, Наманган, Ўзбекистон  Шри Ланка 2–0 3–0 2023-йилги Осиё кубоги саралаши

Ютуқлари

Насаф
Пахтакор
Навбаҳор
Нефтчи

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[14].

Манбалар

  1. ↑ „Фаррух Сайфиэвни табриклаймиз!“ (2015-йил 17-январ).
  2. ↑ Висшая лига-2013. Фаррух Сайфиэв автор 500-го гола
  3. ↑ „Олий лига-2013. Фарруҳ Сайфиэв 500-гол муаллифи“ (2013-йил 31-октябр).
  4. ↑ „Олий лига-2017. Ҳаводан энг кўп аниқ узатма оширган қанот ҳимоячилари“ (2017-йил 28-декабр).
  5. ↑ „Расман: Фарруҳ Сайфиэв "Пахтакор" футболчиси“ (2017-йил 27-декабр).
  6. ↑ „Cоcа Cола Суперлигаси-2022. Энг яхши ассистентлар“ (2022-йил 14-ноябр).
  7. ↑ „Туркия клуби Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ассистентига қизиқмоқда“ (2023-йил 7-декабр).
  8. ↑ „Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси!“ (2024-йил 30-январ).
  9. ↑ „Фаррух Сайфиэв ва Дилшод Жўраэв терма жамоада дебют қилишди“ (2014-йил 21-август).
  10. ↑ Азербаижан 0–0 Узбекистан
  11. ↑ „Осиё Кубоги. Ўзбекистон таркибида нечта футболчи мусобақада дебют қилиши мумкин?“ (2024-йил 4-январ).
  12. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  13. ↑ „Покер қайд этган "саккизталик"“ (2016-йил 21-ноябр).
  14. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар