Фарҳод Тоҳиров (тожикча: Фарҳод Тоҳиров; 29-май 1990-йил, Душанбе, Тожикистон ССР, СССР) — тожик футболчиси. Тожикистон терма жамоаси ҳужумчиси.

Фарҳод Тоҳиров
Таваллуди 1990-йил 29-май
Фуқаролиги Тожикистон
Бўйи 1.76 см
Мукофотлари 2 карра Тожикистон чемпиони
Тожикистон кубоги соҳиби

Карераси

Фарҳод Тоҳиров футболдаги профессионал фаолиятини 2007-йилда Бобожон Ғофуровнинг „Парвоз“ клубида бошлаган.

2010-йилда Тоҳиров Тожикистоннинг энг яхши клубларидан бири — Душанбенинг „Истиқлол“ клубига ўтади. „Истиқлол“ жамоаси таркибида Тоҳиров 2010 ва 2011-йилларда икки маротаба Тожикистон чемпионлигини қўлга киритади. Бир марта Тожикистон кубоги соҳибига айланади. 2011-йилги тўпурарлар баҳсида фақатгина Юсуф Рабиевдан ортда қолган ҳолда умумий ҳисобда 27 та гол билан иккинчи ўринни эгаллайди.

2012-йил бошида Тоҳировга қўшни давлат — Ўзбекистоннинг „Андижон“" клуби эътибор қаратади. Музокаралардан сўнг Тоҳиров „Андижон“ билан бир ярим йиллик шартнома имзолайди ва шу орқали „Андижон“ клуби футболчисига айланади[1]. Фарҳод Тоҳиров „Андижон“ жамоаси таркибида мавсумнинг ярмини ўтказган ҳолда Ўзбекистон чемпионатининг 9 та ўйинида 1 та гол уришга муваффақ бўлади. Футболчи ёзги танаффус вақтида андижонликлар билан шартномани бекор қилиб, Тожикистонга қайтади ва собиқ жамоаси „Истиқлол“ таркибида иккинчи давра 12 учрашувда рақиб дарвозасига 11 та гол уради.

2013-йилда Тоҳировни „Парвоз“ футбол клубига таклиф қилишади ва тез орада футболчи ва клуб ўртасида шартнома имзоланади. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, футболчини „Истаравшан“ клубига ижарага беришади. „Истаравшан“ клуби таркибида Тоҳиров атиги ярим мавсум ўйинларини ўтказади ва „Парвоз“ клуби уни ўз сафига қайтариб олади. 2014-йил мавсум бошидан Фарҳод Тоҳиров „Парвоз“ клуби футболчиси ҳисобланади.

Жамоавий карераси

2007-йилда Фарҳод Тоҳиров Тожикистон ёшлар терма жамоаси таркибида ўйнай бошлайди ва ўша йили ёшлар терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз жамоаси билан иштирок этади[2]. 2011-йилда эса мамлакатнинг асосий терма жамоаси сафига таклиф қилинади. Фарҳод Тоҳиров Тожикистон терма жамоаси сафида ўн бешта ўйинда майдонга тушиб, жами тўртта гол урган.

Ютуқлари

„Истиқлол“ жамоаси сафида:

  • Тожикистон чемпиони: 2010, 2011-йиллар;
  • Тожикистон кубоги соҳиби: 2010-йил.

Манбалар

Ҳаволалар