Фатҳномайи султоний
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Фатҳномайи султоний (Султон фатҳномаси, Тарихи амир Насруллохон) – тарихий асар. Муаллифи Мир Олим Бухорий. У Бухоро амири Амир Насруллохон (1826–1860) даврида Ғузор ҳокими Муҳаммад Олимбекнинг хизматида бўлган ва унинг топшириғига кўра ушбу асарни ёзган[1]. Мазкур асар Бухоро амири Амир Шоҳмурод (1785–1800) ҳукмронлиги давридан то Амир Насрулохонгача бўлган давр тарихини ёритиб берувчи манбалардан бири ҳисобланади. Асар „Тарихи амир Насруллохон“ номи билан ҳам аталади[1]. „Фатҳномайи султоний“ асари сўз боши, 29 боб ва баёндан иборат. Асар ХВИИИ асрнинг бошларидаги воқеалар билан бошланади. „Фатҳномайи султоний“ асарида Бухоро амирлари Амир Шоҳмурод ва Амир Ҳайдар (1800–1826) ҳукмронлик даври, Амир Насруллохон ва унинг юришлари, Қўқон хони Умархон билан муносабатлари, Шаҳрисабзни босиб олиш учун қилган юришлари, ҳокимият учун олиб борган юришлари ҳақида маълумотлар келтирилган[1]. „Фатҳномайи султоний“ асари кўпроқ Амир Насруллохон даври ёритилган[2]. Асар Бухоро амири Амир Насруллоҳ ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Мир Олим Бухорий кўрган ва шахсий кузатувлари натижасида ёзиб тугалланган[1]. „Фатҳномайи султоний“ асари қўёзма нусхаларидан бири Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланади[3]. Мазкур асарнинг биринчи жилди бўлиб, иккинчи жилди маълум сабабларга кўра ёзилмай қолади[2]. „Фатҳномайи султоний“ асари Бухоро амирлиги даври тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Академик олим Бўрибой Аҳмедов тадқиқотларига кўра „Фатҳномайи султоний“ асарининг маълум қисмлари Чехович томонидан рус тилига таржима қилинган ва чоп этилган[4].
| Муаллиф(лар) | Мир Олим Бухорий |
|---|---|
| Тил | форс |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Зияева 2022, с. 38.
- ↑ 2,0 2,1 Дониёров Алишер 2020, с. 219.
- ↑ Дониёров Алишер 2020, с. 218.
- ↑ Аҳмедов 2001, с. 239.
Адабиётлар
- Зияева Доно. Ўзбекистон тарихига оид манба ва тадқиқотлар. Тошкент: Нурафшон бусинесс, 2022 — 456-бет. ИСБН 978-9943-6044-2-1.
- Дониёров Алишер. Марказий Осиё халқлари тарихшунослиги. Тошкент: НИФ МСҲ, 2023 — 444-бет.
- Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари. Тошкент: Ўқитувчи, 2001 — 352-бет.