Fahriddin Umarov
Фаҳриддин Аслпўлат ўғли Умаров (1926-йил 1-сентябр, Қибрай – 2007-йил 8-сентябр) – хофиз, бастакор, шоир. Ўзбекистон халқ хофизи.
| Фаҳриддин Умаров | ||
|---|---|---|
| Файл:Умаров Фаҳриддин.жпг | ||
| Маълумот | ||
| Таваллуд топган санаси ва жойи | 1-сентябр 1926-йил Қибрай, Тошкент вилояти, Ўзбекистон | |
| Вафот этган санаси ва жойи | 8-сентябр 2007-йил (81 ёшда) | |
| Ё'налиши | Лирика | |
| Касби | Хофиз, Бастакор, Шоир | |
| Фаолият йиллари | 1949—2007 | |
| Мукофотлари | ||
Ҳаёти
Фаҳриддин Аслпўлат ўғли Умаров 1926-йил 1-сентябрда Тошкент вилояти Қибрай туманинг Қибрай шаҳарчасида туғилган. Ёшлик йиллари қатағон даврларига тўғри келиб Украина ҳудудларига оиласи билан сургун қилинган[1]. Онаси 32 ёшида ўша ерда касалликдан вафот этган. Дутор чалишни отасидан, скрипка чалишни мусиқа устози Раҳимжон Икромовдан ўрганган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган. Урушдан кейин Ўзбекистонга қайтиб келган.
Илк мусиқа сабоқларини отасидан, сўнг хофизлик сирларини Асқар Убайдуллаев, Акмалхон ва Бобохон Сўфихоновлардан ўрганган. 1950–1953-йилларда Тошкент консерваториясида таълим олган. 1946–1961-йилларда Ўзбекистон радиоқўмитасида, 1961–1986-йилларда Ўзбек давлат филармониясида яккахон хонанда сифатида фаолият юритган.
Репертуаридан, асосан, куйларни ўзи басталаган қўшиқ ва ашулалар – „Ишқингда зор ўлдим“ (Ноқис ғазали), „Найларам“ (Хислат), „Жамолинг“, „Сочининг савдоси тушди“ (Бобур), „Онам дерман“ (Ё. Мирзо), „Қайдасан“ (Бобраҳим Машраб), „Ўзбегим“ (Эркин Воҳидов), „Эй, муҳаббат“ (Пўлат Мўмин), „Умр ўтмоқда“ (Тўра Сулаймон), шунингдек, мумтоз („Чоргоҳ“, „Баёт“ каби) ва замонавий бастакорлар ашулалари („Муножот“, „Содирхон Ушшоғи“ ва бошқалар) ўрин олган. Узоқ йиллик ижодий фаолияти натижасида 400 дан ортиқ қўшиқлар яратган[2]. Ижролари Ўзбекистон радиоси фоножамғармасига, 20 дан ортиқ грампластинкага ёзилган. Фаҳриддин Умаров 2007-йил 8-сентябрда вафот этган[3].
| Йил | Номи | Шоир | Бастакор |
|---|---|---|---|
| Ишқингда зор ўлдим | Ноқис | ||
| Найларам | Хислат | ||
| Жамолинг | Бобур | ||
| Сочининг савдоси тушди | |||
| Онам дерман | Ё. Мирзо | ||
| Қайдасан | Бобраҳим Машраб | ||
| Ўзбегим | Эркин Воҳидов | ||
| Эй, муҳаббат | Пўлат Мўмин | ||
| Умр ўтмоқда | Тўра Сулаймон | ||
| Фалак | |||
| Ёна-ёна келдим | |||
| 18 га кирмаган ким бор | |||
| Мўминга шифо | |||
| Фарзандим | |||
| Илтимосга кунинг қолмасин | |||
| Халқим |
Оиласи
- Жамолиддин Умаров – ўғли[4]. Жамолиддиндан ташқари яна 5 нафар фарзанди бор.
Унвон ва мукофотлари
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1964-йил)[2];
- Ўзбекистон халқ ҳофизи (2002-йил)[2];
- Фидокорона хизматлари учун ордени (2021-йил)[5];
Хотираси
- 2021-йил Қибрай тумани „Дўрмон“ маданият саройида „Мени ёд эт“ деб номланган хотира кечаси ўтказилди[4].
- 2021-йилда Тошкент вилоят марказида Фахриддин Умаров номидаги санъат ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида президент Ш. Мирзиёев қарори имзоланган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Тошкент вилоятида янги театр ва Фахриддин Умаров номидаги ижод мактаби қурилади“ (2021-йил 16-октябр). Қаралди: 2024-йил 3-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (14-сентябр 2007-йил). „Фахриддин Умаров“. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. № 37. 5-бет. 2024-08-02да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2-август 2024-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ "Умаров Фахриддин Асилпўлат ўғли" ЎзМЕ. У-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ 4,0 4,1 „Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров хотирланди“. юз.уз (30 ноябр 2021). Қаралди: 2-август 2024-йил.
- ↑ „Ўзбек адабиёти ва сан'атининг марҳум фидойилари мукофотланди“. кун.уз. Қаралди: 2-август 2024-йил.