Dushan Fayziy
Душан Файзий (1927-йил, 2-май, Қизилтепа тумани) – шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Самарқанд университетининг филология факултетини тугатган (1952). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими котиби (1957—1972), Самарқанд вилояти телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси раиси (1972—77), Самарқанд Давлат Университети проректори (1977— 1994), „Имом ал-Бухорий“ Халқаро хайрия жамғармасининг раиси ўринбосари (1996-йилдан). Ижоди Иккинчи жаҳон уруши йилларида бошланган. „Туғилган куним“ (1957), „Қалбим сеники“ (1961), „Наво“ (1965), „Ёр хаёли“(1967), „Онаизор“ (1969), „Буюклик“ (1970), „Самарқанднома“ (1973), „Севгилим“ (1980) ва бошқалар шеърий тўпламлар муаллифи. „Зарафшон қизи“ (1961), „Биринчи учрашув“, „Келин келди“ (1964), „Қорасоч“ (1966), „Ғазал ва муҳаббат“ (1968), „Ўн етти ёшлилар“ (1972) ва бошқа саҳна асарларида хотин-қизларнинг меҳнат жасорати, ёшлар ҳаёти ёритилган. Душан Файзийнинг „Дўстлик қўшиғи“ (1968), „Асрим монологи“ (1969), „Ургут қасидаси“ (1994), „Темурнома“ (1996) достонлари, „Имом ал-Бухорий“ (1998) шеърий романи бор. „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган (1997)[1].
Манбалар
- Танланган асарлар. Т., 1976; Сайланма, 1-жилд, Самарқанд, 1997.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |