Федор Тимофеевич Чупрунов (1916 — 1984) — Совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби саналади.

Биографияси

У 1916-йилда Голдино қишлоғида туғилади. 1942-йилдан эса СИКП (Совет иттифоқи коммунистик партияси) а’зоси.  

Фёдор Чупрунов 1933-йилдан — иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишлар фаолият олиб боради. У 1933—1946-йилларда — шахта муҳандиси, "Сталинтоғкўмир" трести заводи бошлиғининг ўринбосари, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, бўлинманинг сиёсий йўриқчиси, қўшин қўмондони, баталон қўмондони, "Донкўмир" шахта трестининг БКП (Бутуниттифоқ коммунистик партияси) партия ташкилотчиси; СИКП Дон округ қўмитаси (Тула вилояти) биринчи котиби, Ўзбекистон Компартияси Сурхондарё вилоят қўмитаси саноат ва транспорт бўлими мудири, Сурхондарё вилоят ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, “Сурхонсовхозсувқурилиш” трести бошлиғи , Ўзбекистон ССР сув хўжалиги давлат қўмитасининг режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлайди.

Фёдор Чупрунов 7-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати этиб сайланади.  

У 1984-йилда Тошкентда вафот этади.

Ҳаволалар