Figurali uchish
Фигурали учиш – спорт тури. Унинг асосида конкида югурувчи спортчининг муз устида ҳаракат йўналишини ўзгартириши, айланишлар ва сакрашлар билан боғлиқ махсус харакатлари ётади. Аёллар ва эркакларнинг якка ҳолда, жуфт ҳолда учиши ва спорт рақслари бўйича мусобақаларни ўз ичига олади. Якка ҳолда учиш мактаб деб номланган 3 та мажбурий расмфигура, 7 мажбурий элементдан иборат қисқа эркин дастур (бажариш вақти 2 мин.гача) ва шахсий эркин дастурини (аёллар учун 4 мин., эркаклар учун 5 мин) бажаришни ташкил этади. Жуфт ҳолда учиш киска дастур (6 мажбурий элемент – қадамлар комбинацияси, кўтариш; алоҳида ва бирга айланишлар, сакрашлар; 3 мин.гача давом этади) ва эркин дастур (5 мин)дан иборат. Спорт рақслари дастурида 3 мажбурий, оригинал ва эркин рақслар бўлади. Фигурачиларнинг маҳорати 6 балли тизим билан баҳоланади. Фигурали учиш спорт тури сифатида ХИХ асрнинг 60-йилларида пайдо бўлди. Европа чемпионатлари – 1891-йилдан якка ҳолда учишда (аёллар – 1930-йилдан), 1930-йилдан жуфт ҳолда учишда; жаҳон чемпионатлари – 1896-йилдан якка хрлда учишда (аёллар – 1906-йилдан), 1908-йилдан жуфт ҳолда учишда ўтказилади. Спорт рақслари бўйича жаҳон биринчилиги 1952-йилдан ўтказилади. Фигурали учиш 1924-йилдан Қишки Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди (спорт рақслари – 1976-йилдан; 1908 ва 1920-йилларда мусобақалар Олимпиада ўйинлари дастурида ўтказилган).
Ўзбекистонда фигурали учиш
Ўзбекистонда 1972-йил Фигурали учиш мактаби (Тошкентда) ташкил қилинди. Унда 200 га яқин спортчи шуғулланди. Фигурали учиш бўйича олимпия ўринбосарларини тайёрлайдиган республика махсус болаларўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари Марина Никитюк ва Рашид Кодиркаевлар жуфт бўлиб учишда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди (1980). Тошкентлик Алина Спиргиаду ва Юрий Разгуляев спорт рақслари бўиича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони (1991), кейин катталар ўртасида бир неча бор Осиё чемпионати ва йирик халқаро турнирларнинг ғолиби бўлдилар. Шунингдек, якка ҳолда учишда Осиё ўйинлари, 4 қит'а (Осиё, Африка, Австралия ва Америка) чемпиони, Гран при мусобакаларининг финалчиси Татяна Малинина ва Роман Скорняков, жуфт ҳолда учишда Наталя Пономарева билан Евгений Свиридов Ўзбекистоннинг машҳур фигурали учувчилари ҳисобланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |