Филфла – Малта оролидан 4.5 километр (2.8 миля) жанубда жойлашган, одам яшамайдиган орол ва Малта архипелагининг энг жанубий нуқтасидир. Филфлу (ёки Филфлуу), Филфладан 101 метр (331 фут) жануби-ғарбда жойлашган қояли орол бўлиб[1], Малтанинг энг жанубий нуқтаси айни шу ҳудудда жойлашган. Оролнинг номи арабча мурч маъносини англатувчи фелфел сўзидан келиб чиққан, деб ҳисобланилади[2].

Филфла
Нативе наме:
Филфа

Филфла ва қўшни Филфолетта Дингли қояларидан кўриниши (шимоли-ғарбдан)

Филфла харитаси
Filfla is located in Malta
Filfla
Филфла
Малта ичида жойлашган
Географияси
Жойлашув Малтадан жанубда, Ўрта ер денгизи
Координаталар 35°47′15″Н 14°24′37″Э / 35.78750°Н 14.41028°Э / 35.78750; 14.41028
Архипелаг Малтесе исландс
Жами ороллар 2
Майдон 0.06 км2 (0.023 кв ми)
Бошқарув
Малта
_БЛАНК_

Табиати

Филфланинг майдони 3.7282 гектар (9.213 акр) ни ташкил этади. Шунингдек, у 988-метр (3,241 фт) узунликдаги қирғоқ чизиғига эга. Оролда баландлиги 60-метр (200 фт) бўлган оҳактош қоялар мавжуд. Оролда денгиз қушларининг уч тури кенг тарқалган: Европа бўрон қуши (Ҳйдробатес пелагиcус) (тахминан 5000-8000 жуфт), Кори бўрон қуши (Cалонеcтрис бореалис) (200 жуфт) ва сариқ оёқли чайка (Ларус мичаҳеллис) (130 жуфт). Орол, асосан, бўрон қушлари колонияси кўплиги туфайли, БирдЛифе Интернатионал томонидан қушларнинг муҳим аҳамиятга эга ҳудуди (ИБА) сифатида рўйхатга олинган[3]. Подарcис калтакесакларининг бир тури (Подарcис филфоленсис) ва Cлаусилиидаэ (Лампедуса имитатрих гаттои) каби турлар Филфла учун эндемик ҳисобланади. Узунлиги 2 м (6 фт 7 ин) бўлган катта ёввойи пиёз оролнинг баланд қирларида учрайди. Филфла оролига кириш фақат таълим ёки илмий мақсадларда амалга оширилиши мумкин ва ташриф буюрувчилар Атроф-муҳит ва ресурслар бошқармасидан олдиндан рухсат олишлари керак[4].

Тарихи

Филфла ороли Малтанинг неолит давридаги аҳолиси учун ягона яшаш учун танланмаган орол бўлган. Орол рўпарасида Малта қирғоғида Ħаġар Қим ва Мнаждра ибодатхоналарини қурилганлиги учун ҳам муқаддас бўлган бўлиши мумкин[4].

Оролдан топилган ягона иншоот 1343-йилда ғор ичида қурилган ибодатхона ҳисобланади[5][6]. У 1856-йилда зилзила натижасида вайрон бўлган ва оролнинг бир қисми ҳам бу ҳодисада чўкиб кетган. 1798-йилга оид Малта харитасида қал’а, маёқ ва Филфладаги ибодатхона жойлашган монастир кўрсатилган[7].

1971-йилгача Қироллик денгиз флоти ва қироллик ҳаво кучлари оролдан нишонга олиш жойи сифатида фойдаланишган ва бу бомбардимонларга сарфланган патронларни бугунги кунда ҳам Филфла ҳудудидан топиш мумкин[4]. 1980-йилда у қушлар қўриқхонасига айлантирилган. 1988-йилда қабул қилинган Филфла табиий қўриқхоналари тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, оролга кириш ва у ердаги нарсалардан фойдаланишга қўшимча чекловлар қўйилган, шу жумладан, бир денгиз мили (1,9 км) диаметрлик ҳудудда балиқ овлаш ҳам тақиқланган. Бунинг асосий сабаби, орол атрофида портламаган ўқ-дориларга дуч келиш мумкинлигидандир[2].

Малта ҳукуматининг 1990-йилдаги 173-сонли хабарномаси яна бир миля зонасида балиқ овлашга рухсат берган[8].

Филфла Ливия ва Малта ўртасидаги континентал шелф бўйича ҳудудий баҳсга айланган. Иш 1985-йилда Халқаро Суд томонидан амалга оширилган ва ҳисоб-китоблардан чиқариб ташланган орол даҳлсиз ҳудуд бўлиб қолган[9][10].

Афсоналар

Филфланинг яратилиш тарихи Ил-Мақлубанинг шаклланиши билан боғлиқ афсоналарга алоқадор. Малта афсонасида айтилишича, ҳозирда Ил-Мақлубани ташкил этувчи ҳудудда шу қадар беқарор ҳаёт кечирган одамлар яшаганки, уларга қўшни бўлган бир киши уларни бу гуноҳлари оғир жазо келтириши мумкинлигидан огоҳлантирган, лекин гуноҳкорлар бу сўзларга эътибор бермаган. Шунинг учун, Худо гуноҳкорларнинг фақат доно қўшнисинигина қутқариб, қишлоқни ютиб юбориш орқали уларни жазоламоқчи бўлган. Айтишларича, фаришталар қишлоқнинг бир қисмини денгизга ташлаб, Филфла оролини яратган[11][12].

Медиа

Филфла 1980-йилда Попее номли филмда Сcаб оролининг жойлашуви ўрни сифатида тасвирланган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Топограпҳй анд Флора оф тҳе Сателлите ислец сурроундинг тҳе Малтесе Арчипелаго“ – Арнолд Сcиберрас, Жеффрей Сcиберрас, 2010
  2. ↑ 2,0 2,1 Морана, Мартин. Бежн Клиэм у Сторжа (мт). Малта: Боокс Дистрибуторс Лимитед, 2011. ИСБН 978-99957-0137-6. Қаралди: 2024-йил 31-май (2016-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган). 
  3. ↑ „Филфла Ислет“. Импортант Бирд Ареас фаcцҳеэт. БирдЛифе Интернатионал (2013). 2007-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Ан исланд cеметерй фор бомбс он wҳич но оне cан сет фоот“. ТВМ (2016-йил 6-январ). 2016-йил 8-январда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Аттард, Антон Ф (2012). "Ил-Cаструм Терре Гаудисии у л-Оригини тал-Матриcи тал-Ассунта ф'Гҳаwдех". Феста Санта Марижа (Леоне Пҳилҳармониc Соcиэтй) (9): 70–77. ҳттпс://www.юмпу.cом/ит/доcумент/реад/51521541/гаwдех-леоне-пҳилҳармониc-соcиэтй/9. 
  6. ↑ Cини. „Филфла тоо ҳад а чапел дедиcатед то Оур Ладй“. Тимес оф Малта (2005-йил 4-январ). Қаралди: 2020-йил 25-феврал.
  7. ↑ Далли, Ким. „'Наполеон' мап гивес а танталисинг cлуэ то тҳе паст“. Тимес оф Малта (2015-йил 28-апрел). Қаралди: 2015-йил 29-апрел.
  8. ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-апрел.
  9. ↑ Ҳанcе Д. Смитҳ. Тҳе Девелопмент оф Интегратед Сеа Усе Манагемент. Тайлор & Франcис, 1991 — 82-бет. ИСБН 978-0-415-03816-4. 
  10. ↑ „CАСЕ CОНCЕРНИНГ ТҲЕ CОНТИНЕНТАЛ СҲЕЛФ (ЛИБЙАН АРАБ ЖАМАҲИРИЙА/МАЛТА) Жудгмент оф 3 Жуне 1985“. 2019-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-феврал.
  11. ↑ „Ил-Мақлуба, Қренди, Малта, Легендс, мйтҳс & фолклоре“. Геулогй. 2020-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-июн.
  12. ↑ Ванҳове, Мартине. Ла лангуэ малтаисе: éтудес сйнтахиқуэс д'ун диалеcте арабе "пéрипҳéриқуэ" (фр) Ҳаррассоwитз Верлаг: . Отто Ҳаррассоwитз Верлаг, 1993 — 477–533-бет. ИСБН 9783447033428. Қаралди: 2015-йил 9-июн.