Filipp II
Филипп ИИ (Пҳилиппос), (милоддан аввалгитахминан 382 – 336), Шарқда Файлақус – Македония подшоси (милоддан аввалги 359 -йилдан). Александрнинг отаси 359-йилда Македонияни бирлаштириб, ягона давлат тузишга эришади. Македониянинг мавқеини кўтариш, унинг сиёсий, иқтисодий, айниқса, ҳарбий ролини кучайтириш мақсадида бир қанча ҳарбий ислоҳотларни амалга оширади. Мунтазам қўшин ва кучли ҳарбий денгиз флоти ҳамда Македония фалангасини ташкил қилади, ягона пул бирлигини жорий этади, олтин тангалар зарб қилдиради. 359—336 йиллар давомида Пеония, Фессалия, Иллирия (бир қисми) каби қўшни давлатлар, сўнгра эса Халкидика ва бошқа Эгей денгизи бўйи мамлакатларини забт этади. Македония тобелигига Эпир, Фракия ва бошқа тушиб қолади. 338-йил Филипп ИИ Херонея яқинида юнонларнинг бирлашган ҳарбий кучларини тормор этади. Натижада, Юнонистон Македониянинг якка ҳокимлигини тан олади. Шундан сўнг Филипп ИИ форс ҳудудларига юриш қилишни режалаштиради. Бироқ сарой фитнаси натижасида ўлдирилади. Ушбу суиқасдда Филипп ИИ нинг хотини, яъни Александрнинг онаси Олимпиаданинг ҳам қўли борлиги хусусида мишмишлар тарқалади. Александр суиқасд иштирокчиларини қидириб топади ва уларни жазолайди. Филипп ИИ улимидан кейин 20 ёшли Александр Македония тахтига утиради.
Адабиёт
- Плутарх, Избранниэ жизнеописания, т. 2, М., 1990.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |