Fillar
Филлар (Элепҳанц) — хартумлилар туркуми оиласи. Баъзи систематиклар фикрича, кенжа оиласи. 2-уруғи: Африка филлари (2 тур) ва Осиё филлари (1 тур) бор. Филлар, асосан, Осиё ва Африканинг ўрмон ҳамда саванналарида тарқалган. Бўйи 44,5 м гача, оғирлиги 5–7,5 т гача. Териси калта ва сийрак тукли. Оёклари йўгон, бақувват. Бармоқлари туёққа ўхшаш шохсимон тузилма билан қопланган. Оёқ кафтининг тагида юмшоқ масса бўлиб, филнинг товушсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Бир кунда 100 км ча йўл юриши мумкин. Жағининг устки ва пастки қисмида 1 тадан озиқ тиши бор, улар вақт-вақти билан ейилиб тўлиқ шох-шаббалари, барги, меваси, куртаклари ва бошқа (бир кунда 100 кг) билан озиқланади. 70–80 йил яшайди. Энг қадимги филлар қолдиғи юқори плиоцен даври ётқизиқларидан топилган. Гўшти овқатга ишлатилади. Фил суяги, думидаги қаттиқ қили ва терисидан турли буюмлар ясалади. Ҳинд фили хонакилаштирилган, ишчи ҳайвон сифатида фойдаланилади. Кўплаб овланиши ва яшаш муҳитининг бузилиши натижасида Ф.нинг сони камайиб кетган. Барча турлари муҳофаза қилинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |