Филлит (юнонча: пҳйллон — варақсимон) — серицит ёки хлоритнинг майда тангачаларидан таркиб топган, юпқа варақсимон метаморфик тоғ жинси. Фллит таркибида чақиқ кварс доначалари ва баъзан, албитнинг янги ҳосил бўлган кристаллари мавжуд. Ранги, одатда, тўқ кулранг ёки кора. Филлит гилли сланецлар ва аргиллитларнинг метаморфизми жараёнида ҳосил бўлади. Метаморфизм даражаси ошган сайин, слюдали сланецларга айланиб боради. Филлитнинг серицитли, хлоритли турлари маълум. Ўзбекистонда Қурама ва Чатқол тоғларида, Фарғона жанубида, Қизилқумда, асосан, биотитли ва хлоритли филлитлар кўп учрайди.

Манбалар