Филтр (франсузча fi лтре — кигиз), суз ғич — 1) суюқлик филтри — суюкликни ундаги қаттиқ зарралар ёки унга аралашмайдиган бошқа суюқликлардан ажратиш (тозалаш) учун мўлжалланган асбоб, мослама ёки ғовак жисм. Суюклик филтрлари иш принсипига қараб, даврий ва узлуксиз ишлайдиган турларга бўлинади. Даврий ишлайдиганининг ҳажмий, листли, филтрпресс, патронли хиллари бор. Ҳажмий филтр оз миқдордаги суспензияни ажратишда қўлланади. У вакуум ёки босим остида ишлайди. Л истли филтр эритмаларни тиндириш, қаттиқ фазаси ҳажмининг 5%идан ошмаган суспензияларни ажратишда қўлланади. Филтрпресслардан, асосан, майин дисперс системаларни ажратишда, патронли филтрдан суспензияларни тиндириш ёки қуюлтиришда фойдаланилади. Патронли филтр вакуумда (қаранг Вакуумпресс) ёки босим остида ишлайди. Унинг ички панжарасига филтрловчи тўсиқлар (патронлар) маҳкамланган. Чўкинди сиқилган ҳаво, пневмогидравлик зарб ёки титрама (вибрацион) қурилмалар воситасида тозалаб олинади; газ филтрлари узлуксиз ишлайдиган аппаратлардир. Тузилишига кўра, ясси филтрловчи сиртли ва батареяли бўлади. Ясси филтрловчи сиртли филтрда тешик панжаралар бўлиб, уларга филтрлаш тўсиқлари ўрнатилади. Унга қум, кварс ва бошқа қаватқават қилиб солинади ёки икки панжара орасига толали материаллар (асбест тола, шиша тола, пахта ва бошқалар) қўйилади. Батареяли филтр тўқималардан енг шаклида ясалади. 3) биологик филтр — оқова сувларни микроблар таъсирида парчалаш жараёнлари ердамида ёки органик моддаларни минераллаш йўли билан зарарли моддалардан тозалаш учун мўлжалланган қурилма; 4) ёруглик филтр и — баъзи нурларни тутиб қолиш учун мўлжалланган мослама; мас, маълум ёруғлик нурларини тутиб қоладиган рангли шиша, рентген нурларини тутиб қоладиган металл пластиналар, иссиклик нурларини тутиб қоладиган экранлар ёки совитиш идишлари (иссиклик филтри); 5) электр филтри — бир хил частотали токларни ўтказиш, бошқа частотали токларни кучеизлантириш учун мўлжалланган қурилма. Ўзиндуксия ғалтаклари ва конденсаторлардан иборат; 6) акустик филтр —мураккаб товушдан муайян частоталар полосасини ажратиб олиш учун мўлжалланган қурилма. Масалан, реактив двигателлар ва ички ёнув двигатетарида иш бажариб бўлган газлар ҳосил қиладиган шовқинни пасайтириб беради (бунга автомобил товуш сўндиргичи, яъни глушителни мисол қилиш мумкин). Техникада, курилиш ва радиотехникада ҳам кенг қўлланади; 7) л а боратория филтри — лаб. ишларида суспензияларни суюқ ва қаттиқ фазаларга ажратиш ёки филтрлаш (сузиш) кўрсаткичларини аниқлаш учун мўлжалланган қурилма. Шиша идиш (най, воронка), говак шишадан қилинган сузиш тўсиғи ёки тешиктешик тубига қоғоз, мато, тўр ва бошқа сузиш материали тўшалган идишдан иборат; 8) ички ёнув двигателинм ёнилги билан таъминлаш тизимида ёнилғини механик аралашмалар ва сувдан тозалаш учун мўлжалланган қурилма (қаранг Ёнилғи филтри).