Filtrlash
Филтрлаш (кимёда) — суюклик ёки газни ўтказиб, қаттиқ жисмларни тутиб қоладиган филтрловчи тўсиқ ёрдамида суспензиялар ёки аэрозоллартл. ажратиш жараёни. Филтрлаш махсус қурилма — филтрда амалга оширилади. Суспензияни филтрлашда суюкликдан ажраладиган қаттиқ жисмлар филтрловчи тўсиқда кўпинча нам чўкма ҳосил қилади. Бу чўкма сув ва бошқа суюқликлар билан ювиб туширилади ёки қуритиш мақсадида ҳаво билан пуфланади. Жуда қовушқоқ ва консентрацияси кичик нозик дисперс суспензияларнинг каттик зарралари филтрловчи тўсиқнинг тешикчаларига сингиб, чўкма ҳосил қилиши ёки қилмаслиги мумкин. Тешикчаларни камайтириш ёки кичрайтириш мақсадида ёрдамчи моддалар (диатомит, перлит, асбест, селлюлоза ва бошқалар) кўлланади. Бундай моддалар филтрловчи тўсиққа берилади ёки суспензияга қўшилади. Филтрловчи тўсиқ орқали ўтган суюклик филтрат деб аталади.
Филтрлашнинг куйидаги турлари бор: а) суспензиянинг ўзинигина ажралиши, яъни суспензия таркибидаги филтрловчи тўсикда тутиб қолинган қаттик жиемни ажратиш; б) суспензияни қуюлтириш — филтрловчи тўсиқ орКали сутоқ фазанинг бир қисмини ўтказиб юбориб, суспензиянинг консентрациясини ошириш; в) суюқликни тиниқлаштириш — уни оз миқдордаги муаллақ моддалардан тозалаш.
Филтрлаш бир жинсли бўлмаган суюк системаларни ажратиш, газларни тозалашнинг самарали усулидир, у лаб. ва саноатда (кимё, озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш, кончилик ва бошқа соҳаларда) кенг қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |