Final
Финал (лот. fi нис — охир, ниҳоя) — 1) тамом бўлиш, тугаллаш, якун, мас, спорт мусобақаларида ғолиблар аниқланадиган якуний учрашув; 2) (мусиқада) — саҳнавий (опера, балет) ва чолғу (симфония, соната каби) туркумли мусиқа асарларининг хотима қисми. Асарнинг бадиий мазмунини умумлаштириб, мавзуларнинг драматургик ривожига якун ясайди. Опера Ф.и бутун асар ёки муайян парда кулминациясини ўз ичига олади, жадал ривожи, драматизм ёки тантанавор характери билан ажралиб туради (яна қаранг Апофеоз). Чолғу Ф. кўпинча тез суръат, рақсбоп ритмлар, жонли кайфиятга асосланади. ФИНВАЛ, селдсимон кит (Балаэноптера пҳйсалус) — тишеиз китлар кенжа туркумига мансуб сут эмизувчи. Арктикадан Антарктикагача бўлган жойларда тарқалган. Узоқ Шарқ денгизларида, камданкам Баренс ва Оқ денгизларда учрайди. Урғочиси гавдасининг узунлиги 19–20 м (баъзан 27,3 м, одатда, эркаклари урғочисидан 1 м гача калта). Усти тўқ кулранг, корни оқ, бошининг ўнг қисми чапига нисбатан оқишроқ. Мўйлов пластинкалари (ҳар қаторда 360 га яқин) кулрангкўк. Боласининг уз. 6–7 м. Ф. қисқичбақасимонлар, балиқлар, бошоёқли моллюскалар билан озиқланади. Сони камайиб кетганлиги сабабли овлаш тақиқланади. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |