Фин тили
Миллий номи суоми
Тил кодлари

Фин тили — фин-угор тиллари оиласидаги болтиқбўйифин гуруҳига мансуб тил. Финландия, Швеция, АҚСҲ, Канада, Россия, Норвегия ва бошқа бир қанча мамлакатларда тарқалган. Ўтган аср охиридаги маълумотларга қараганда, Фин тилида сўзлашувчиларнинг умумий сони 5,5 млн. кишидан ортиқ (Финландиянинг ўзида 4,8 млн. кишига яқин). Финландия Республикасининг расмий тили (швед тили билан бирга). Финландия ҳудудида 8 та асосий лаҳжа ажратилади: жан.ғарбий (суоми), ем (хяме), улар оралигидаги жан. ботник, ўрта ботник, шим. ботник, шим., саво, жан.шарқий.

Фин тили — муайян флектив элементларга эга бўлган агглютинатив тил. Фонологик тизими 8 унли ва 13 ундош фонемадан иборат; уларнинг ҳар бири (ж, в, ҳ, д дан ташқари) чўзиқлик даражаси бўйича қарамақарши қўйилади; бу имлода а—аа, о—оо, т—тт, р—рр каби (қисқачўзиқ) акс этади. Баъзи тузилмаларда унлилар гармонияси кузатилади. Унли фонемалар миқдори дифтонглар (16 та) ҳисобига кўпаяди. Морфологик белгилари: жинс категорияси йўқ; отлар 13 келишик билан ўзгаради; феъллар 2 хил тусланишда, 4-майл, 4 замон, 3 шахс шакллари билан ўзгаради, синтаксис соҳасида сўз тартиби нисбатан эркин.

Адабий тилнинг шаклланиши ва ривожланишида 2 давр: эски фин (1540— 1820) ва янги фин (ХИХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб) даврлари ажратилади. Финландиянинг швед мустамлакасидан озод бўлгунига қадар (1809) расмий тил сифатида швед тили устунлик қилиб, адабий Фин тили деярли ривожланмаган. Янги Фин тили даври ҳам 2 босқичдан: илк янги фин (1820—70) ва ҳозирги фин (1870-йилдан) босқичларидан иборат. Илк фин даврида адабий тил оғзаки тил билан яқинлашди. 1863-йилдан бошлаб Фин тили расман швед тили билан тенг ҳуқуқларга эга бўлди: мактаблар ва университетларда ўқитила бошлади, унда газ., журнал ва бадиий адабиёт нашр этиладиган бўлди. ХИХ асрнинг 70-йилларига келиб ҳозирги адабий Фин тили нинг асослари яратилди. 1919-йил Фин тили Финландиянинг расмий тили деб эълон қилинди. Ёзуви лотин графикаси асосида (ХВИ асрдан).