Firqa
Фирқа (араб. – гуруҳ, тўда) – исломий эътиқодга доир бир ёки бир неча масала юзасидан махсус фикрга эга бўлган кишилар гуруҳи (мактаб, жамоа). Муҳаммад (с.а.в.) томонидан мусулмонлар жамоаси 73 (ёки 72) Фирқага бўлиниб кетади, деб башорат қилинган. Эски ўзбек тилида „партия“ сўзи ўрнида ҳам ишлатилган.
Исломий ҳаракат исломдаги асосий йўналишлардан биридир.
Исломдаги оқимларнинг тафовути Умавийлар даврида бошланиб, Аббосийлар даврида ҳам давом этди. Олимлар қадимги юнон ва эрон олимларининг асарларини араб тилига таржима қилиш, бу асарларни ислом нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва шарҳлашга киришдилар.
Ислом дини одамларни умумий дин асосида бирлаштирганига қарамай, мусулмон мамлакатларида этник-конфессиявий қарама-қаршиликлар барҳам топгани йўқ. Бу ҳолат мусулмон динининг турли оқимларида ўз аксини топган. Исломдаги оқимлар (суннийлик ва шиалик) ўртасидаги барча тафовутлар аслида догматик эмас, балки ҳуқуқни қўллаш масалалари билан боғлиқ. Ислом барча мусулмонларнинг ягона дини ҳисобланади, аммо ислом ҳаракати вакиллари ўртасида бир қатор келишмовчиликлар мавжуд. Шунингдек, ҳуқуқий қарорлар тамойиллари, байрамларнинг нишонланиши, бошқа дин вакилларига бўлган муносабатда ҳам жиддий тафовутлар мавжуд.
Дунё мусулмонларининг қарийб 85% суннийлар[1][2], 15% шиалар[3][4] ҳамда қолган исломий ҳаракат аъзоларини (аҳмадийлар, алавийлар, ибодийлар, исмоилийлар ва бошқалар) ўз ичига олади.
Манбалар
- ↑ Охфорд Университй Пресс. Сунни Ислам: Охфорд Библиограпҳиэс Онлине Ресеарч Гуиде. Охфорд Университй Пресс, УСА, 2010-05-01 — 3-бет. ИСБН 978-0-19-980429-0.
- ↑ „Суннис анд Шиа: Ислам'с анcиэнт счисм“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2011-йил 6-декабр). 2020-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
- ↑ „Маппинг тҳе Глобал Муслим Популатион“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2009-йил 7-октябр). 2022-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
- ↑ „Берклей Cентер фор Религион, Пеаcе, & Wорлд Аффаирс: Ши'а“ (эн) (деадлинк). берклейcентер.георгетоwн.эду (2012-йил 15-декабр). 2012-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |