Fisht

Фишт (адигей тилида Фйшт - "оқ бош"[1]) - Бош Кавказ тоғ тизмасининг ғарбий қисмида жойлашган тоғ чўққиси, баландлиги - 2867,7 метр.
Тавсифи
Фишт Оштен ва Пшеха-Су чўққилари билан биргаликда Фишт-Оштен массивини ҳосил қилади. Массив чўққилари Кавказдаги алп типидаги биринчи (ғарбдан шарққа ёйилган) чўққилар, я'ни ўрмоннинг юқори чегарасидан анча баландроқ бўлиб, кенг субалп ва алп тоғ ўтлоқларига эга. Бундан ташқари, Фишт Кавказнинг энг ғарбий чўққиси бўлиб, унинг ён бағирларида музликлар (Катта ва Кичик Фиштинский музликлари) ва сезиларли тошли ёриқлар мавжуд.
Структуравий жиҳатдан Фишт риф оҳактошлари қатламларидан ташкил топган блокли кўтарилишдир. Кучли оҳактош қатламлари кўп ва хилма-хил карст шаклларини (кратерлар, ғорлар) ривожланишига ҳисса қўшади. Тоғ ёнбағрида машҳур бўлганлардан бири бу <и>Учар қуш</и> ғоридир. 1994-йилдан бери Фиштда Россиядаги энг чуқур ғорлардан бири бўлган <и>Оқ Юлдузча</и> ғор тизими ўрганилмоқда.
1Б қийинчилик тоифасидаги классик тоққа чиқиш йўли Катта Фишт музлиги бўйлаб ўтади[2]. 6А гача қийинчилик билан тоққа чиқиш йўллари ҳам мавжуд[3].
Тоғ бир вақтлар қадимги Тетис океанидаги орол бўлган деб ишонилади, бу унинг маржон тузилишини тушунтиради.
Пшеха дарёси Фишт ён бағирларидан бошланади, Фишт ва Оштен чўққиларида Белая (Оқ) дарёсининг манбаи жойлашган, Пшеха дарёсининг қуйи оқимида сув олиб, Кубан дарёсига қуйилади. Шаҳе дарёси ҳам Фиштдан келиб чиқади, лекин Қора денгизга қуйилади. Тоғнинг ғарбий деворидан баландлиги тахминан 200 м бўлган Пшех шаршараси оқади.

Маданиятда
Сочидаги ХХИИ қишки Олимпия ўйинларининг очилиши пайтида кўрсатилган "рус алифбоси" видеосида тоғ ҳақида сўз юритилган. Сочи шаҳридаги стадион тоғ номи билан аталган.
Бахциз ҳодисалар
1975 ва 1986-йилларда Фиштда бир гуруҳ одамлар ҳалок бўлган бахциз ҳодисалар юз берди. Шунингдек, 1981-йилда спелеологлар тоғ яқинида вафот этган.
Ҳаволалар
- ↑ „12 главных спортивных объектов Олимпийских игр 2014 года. // интерфах.бй (21 января 2014 года)“. 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
- ↑ „Карта маршрута восхождения через Большой Фиштинский ледник“. 2015-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.
- ↑ „Классификатор маршрутов на горные вершины“. 2015-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июн.