Fiting
Фитинг (инг. fi т — йиғиш) — трубаларни улаш, уларнинг тармоқланган, бурилган, бир хил диаметрдан иккинчи хил диаметрга ўтадиган жойларига қўйиш ҳамда айрим жойларини бутунлай беркитиш учун мўлжалланган резбали детал. Вазифасига кўра, муфталар, тирсаклар, хочеимон, беркитувчи тиқин, беркитувчи қопқоқ, эгарча, ниппел, бирлаштирувчи гайка, футорка ва бошқа хилларга бўлинади. Бир хил диаметрли трубаларни бирлаштирувчи Ф. тўғри, ҳар хил диаметрли трубаларни бирлаштирувчи Ф. ўтиш Ф.и деб аталади. Ф. болғаланувчан чўян, пўлат, пластмасса ва бошқа материаллдан ясалади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |