Франçоис Қуэснай, 1758.
Пиэрре Самуэл ду Понт де Немоурс

Физиократизм — (франсузча: Пҳйсиоcратиэ; юнончадан таржима қилганда „ҳокимият табиати“ маъносини беради), 18-срдаги франсуз иқтисодчилари ҳамда классик сиёсий иқтисод вакилларидир. Физиократлар мактаби Франсияда феодализмдан капитализмга ўтиш даврида вужудга келди.[1] Бу тасодифий ҳол эмас эди. Ўша даврда Франсияда мануфактура анча ривожланган бўлсада, аммо мамлакат ҳали ҳам аграр ҳолатда эди. Аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшар, миллий бойликнинг 2/3 қисми шу соҳада юзага келтирилар эди. Қишлоқ хўжалиги аҳволини яхшилаш тадбирлари физиократлар тадқиқотларининг асосини ташкил этади. Улар қишлоқ хўжалигини иқтисодиётнинг ягона унумли соҳаси деб ҳисобладилар. Уларнинг фикрича, бойлик фақат қишлоқ хўжалигида яратилади, саноат ва савдода эса у қайта ишланади ва қайта тақсимланади, холос.

Илк физиоктратлар мактабининг асосчиси франсуз демократисти Франçоис Қуэснай (1694–1774) ҳисобланади.[2] Унинг ХВИИ асрда Парижнинг кичик бир нашриётида чоп этилган „Таблеау écономиқуэ“ (Иқтисодий жадваллар) китоби орқали ушбу физиократ мақомида аталган биринчи инсонлардан бири саналади.[3] Унинг китобида келтирилишча халқ бойлигининг манбаси ва мамлакат иқтисодиётини ривожланиши бу аҳолининг қишлоқхўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришига боғлиқ деб ҳисобланилган.

Манбалар

  1. ↑ „пҳйсиоcрат“. Охфорд Диcтионариэс. Охфорд Университй Пресс. 2014-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-октябр.
  2. ↑ Стеинер (2003), пп. 61–62
  3. ↑ Ҳенрй Wиллиам Спиэгел (1983) Тҳе Гроwтҳ оф Эcономиc Тҳоугҳт, Ревисед анд Эхпандед Эдитион, Дуке Университй Пресс. пп. 189, 195–96

Ҳаволалар