МАВЗУ: Физиология фани тарига доир маълумотлар. Ватанимиз ва хориж олимларинг физиология фани ривожига қóшган ҳиссалари

Физиология (юнонча: пҳйсис — табиат ва…логия) — организмлар ва улар қисмлари, системалари, органлари, тўқималари ва ҳаёт фаолиятини ўрганадиган фан. Ўрганиш объектига биноан, одам (қаранг Одам), ҳайвонлар (қаранг Ҳайвонлар физиологияси) ва ўсимликлар физиологиясига бўлинади (қаранг: Ўсимликлар физиологияси). Физиология анатомия, ситология, гистология ва, айниқса, биокимё ҳамда биофизика билан узвий боғланган; у физиологик жараёнларни. тушунтири иша кимёвий ва физик методлар ҳамда тушунчалардан фойдаланади. Физиология — психология, тиббиёт ва ветеринария фанларининг назарий асоси. Физиология умумий, солиштирма (эволюцион) ва хусусий (амалий) физиологияга бўлинади. Умумий физиология барча тирик материя фаолиятининг асосий қонуниятлари, унинг ташқи муҳит таъсирига. жавоб реаксиясини, тирик объектларнинг нотирик табиатдан фарқ қиладиган хусусиятларини ўрганади. Солиштирма физиология ҳайвонлар организми физиологик функсиясини филогенетик (қаранг: Филогенез) ва хусусий ривожланиш (қаранг Онтогенез) орқали ўрганади. Хусусий физиология организмлар, биринчи навбатда одам организми ҳаёт фаолиятининг қонуниятларини ташқи муҳит шароити билан боғлаб ўрганади. Шу сабабдан хусусий физиология меҳнат физиологияси, спорт физиологияси, ёш физиологияси, овқатланиш физиологияси, космик физиология каби фанларга ажратилади. Соғлом организмда кечадиган жараёнларни ўрганадиган нормал физиология ва касал организмдаги жараёнларни ўрганадиган патологик физиология ҳам фарқ қилинади.

Ф,— экспериментал фан. Физиологик тадқиқотлар ўткир (вивисексия, ажратилган органлар, перфузия методлари) ёки сурункали экспериментлар (шартли рефлекслар методи, фистула қўйиш, трансплантация, электродлар киритиш ва бошқа методлар) ёрдамида ўтказилади.

Яхлит организм функсиясини ўрганишда электроэнсефалография, электрокардиография, миография, биотелеметрия методларидан фойдаланилади.

Физиология соҳасидаги дастлабки маълумотлар тиббиёт билан боғланган бўлиб, қадимдан маълум. Гиппократ ишларидаёқ организмдаги суюклик, суюқ ва қуюқ моддалар нисбати тўғрисида хабар берилади. Аристотел „Ҳайвонлар қисмлари тўғрисида“ги асарида бир қанча ички органлар функсияси тўғрисида ёзади. Гален ишларида физиологияга катта аҳамият берилган. У. нерв системаси, юрак ва бошқа органларнинг умумий функсияси тўғрисида маълумот беради. Уйғониш даврида дастлаб организмлар ҳар хил системаларининг анатомик тузилиши, кейинчалик физиологик функсияси жадал ўрганила бошланди (А.Визалий, М.Малпиги ва бошқа ишлари). Ҳайвонлар устида кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борилиши натижасида У. Гарвей кон айланиш системасини очди (1628); Р.Бойл ҳайвонлар ҳаётида ҳавонинг аҳамиятини кўрсатиб берди (1660); А.Лавуазе бу жараёнда кислороднинг аҳамиятини аниқлади ва ҳосил бўладиган иссиқлик миқдорини ўлчади (1775). Р.Декарт мия функсиясининг қайтариш (рефлекторлик) хусусияти тўғрисида ўз фикрини билдирди (1649); унинг бу фикрини 2 асрдан сўнг франсия олимлари Ж.Легаллуа, П.Флуранса, физиологияМажанди, инглиз олими М.Холл ва Ч. Белла тажрибалар орқали тасдиклашди. Физиологиянинг ривожланишида Л.Галванининг организмлардаги биоэлектрик жараёнларни кашф этиши катта аҳамиятга эга бўлди. Бу кашфиёт туфайли замонавий электрофизиологияга асос солинди.

ХИХ асрдан бошлаб физика, кимё ва умумий биология соҳасидаги кашфиётлар (тўқималарнинг ҳужайравий тузилиши ва эволюцион таълимотнинг яратилиши) туфайли организмлар функсиясини батафсил ўрганиш бошланди. ХИХ асрда миянинг рефлекторлик фаолияти механизмини ўрганишга асос солинди; бу борада И. М. Сеченовнчнг марказий тормозланиш табиатини ўрганиш соҳасидаги ишлари катта аҳамиятга эга бўлди; бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг сенсорлик ва ўтказувчанлик функсиялари тўғрисида далиллар олинди (немис олимлари Г.Фрича, Э.Гицига ишлари); эшитиш ва кўриш таълимотлари яратилди (немис олимлари Г.Гелмголц, Э.Геринг); нафас олиш ва юрактомир фаолиятининг нерв регуляцияси аниқланди (инглиз олими К.Бернар, немис олими К.Людвич, украин олими В.Я. Данилевский, А. А. Миславский ишлари); овқат хазм қилиш фаолиятининг ферментатив механизмлари, уларнинг нерв ва гуморал бошқарилиши йўллари очиб беридси (немис олими Р.Гейденгайн, рус олими И. П. Павлов); ички секреция безлари кашф қилинди ва физиологик функсияларнинг бошқарилишида гормонлар аҳамияти очиб берилди (франсуз олими Ш. БроунСекар); қоннинг транспорт ва ҳимоя функсияси кўрсатилди; организм ички муҳитининг доимийлиги (гомеостаз) ва унинг механизмлари тўғрисидаги тушунчалар шаклланди (К.Бернар, И. И. Мечников).

ХХ асрда физиологик экспериментларда электрон кучайтиргичлар, катодли оссиллографлар, электрон микроскоп ва бошқалардан фойдаланиш туфайли физиологик функсияларни тадқиқ қилиш имкониятлари кенгайди. Бунинг натижасида ҳужайрада кечадиган ва организм барча функсияси асосини ташкил этадиган жараёнларни бевосита ўрганиш мумкин бўлди. Хусусан, ташқи қўзғатувчилар рецепсиясининг ҳужайра механизми, нерв импулсларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши, синаптик ўтказиш ва тормозланиш табиати; мускул қисқариши ва секреция механизмлари аниқланди; рецепторлардан марказий нерв системасига узатиладиган сигналларнинг кодланиши ва узатилиши, нерв марказига етиб келадиган ахборотнинг ҳар хил даражада қайта ишланиши очиб берилди. И. П. Павлов ва шогирдлари шартли рефлекторлик ва онг асосини ташкил этадиган, бош мия олий бўлимларида кечадиган нерв жараёнлари умумий қонуниятларини кўрсатиб беришди. Ички секреция безлари функсиясини ўрганиш туфайли физиологиянинг мустақил сохаси — эндокринология пайдо бўлди. Гормонлар ва медиаторлар таркиби аниқланиб, кўпчилик гормонлар ва улар таъсирини тормозловчи моддаларнинг синтезланиши замонавий фармакологиянинг асоси бўлди. Нафас олиш, юрактомир, экскретор ва бошқа системалар функсиясининг ҳужайра ва система механизмлари ҳам батафсил ўрганилди. А. М. Уголов ва шогирдлари томонидан озиқ моддаларнинг ичак мембранасида ҳазм бўлиши механизми очиб берилди.

Замонавий физиологияда одам ва ҳайвонларнинг психик фаолияти механизмини ўрганишга катта эътибор берилмокда. Бу муаммони ҳал этишда бош мия яримшарлари функсиясини батафсил ўрганиш, шартли рефлекслар нозик нейронал механизмларини тадқиқ қилиш катта аҳамиятга эга. Ҳозирги уйқу, эмоционал ва экспериментал неврозлар механизми устида ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда. Турли сенсор системаларнинг ахборотни қабул қилиши, узатиши ва қайта ишлашини ўрганишда олинган маълумотлар нутқнинг шаклланиши, уни тушуниб олиш, кўрилган образлар ва эшитилган товуш сигналларини фарклаш механизмини билишга ёрдам беради. Одам турмуши ва меҳнат шароитига турли экстремал омиллар (эмоционал стресс, иқлим ва бошқалар) таъсирини ва муҳит шароитига организм мослашувини тадқиқ қилиш ҳам бугунги физиологиянинг вазифасига киради. Мия хотира функсиясига таклид қиладиган моделларнинг яратилиши замонавий физиологиянинг энг сўнгги ютуқларидан бири бўлди.

Ўзбекистонда физиология соҳасидаги тадқиқотлар А.Ю. Юнусов, Б. О. Тошмуҳамедов, И. В. Данилов, А. И. Израэл, А. С. Шаталина, З. Т. Турсунов ва бошқа номи билан боғлиқ. Физиология соҳасидаги асосий тадқиқотлар ўта ноқулай шароитга организмнинг мослашуви муаммоларини ўрганишга оид. Иссиқ иқлим шароити гиподинамика (кам ҳаракат), гипердинамика (кўп ҳаракат), оғриқ, етарли овқатланмаслик ва бошқа омилларнинг овқатнинг ичакда ҳазм бўлишига таъсири механизмининг очиб берилиши муҳим тадқиқотлардан ҳисобланади (К. Р. Раҳимов, Б. З. Зарипов, Ш. Қ. Қурбонов, Б. А. Содиқов, Э. С. Маҳмудов ва бошқалар). Бир қанча ишларда ўт суюклигининг озиқ моддаларга таъсири (У. З. Қодиров), ичакдаги гидролитик ва транспорт системаси ривожланишининг она ва бола гормонал ҳолати билан боғликлиги кўрсатиб берилди (Л. С. Қўчқорова). Кейинги йилларда физиология соҳасида ўзбек тилида бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмалари яратилди (У. З. Қодиров, Ш. Қ.Қурбонов, К. Т. Алматов, Қ. Содиқов ва бошқалар).

Адабиётлар

  • Алматов К. Т., Одам ва ҳайвонлар физиологияси, Т., 2004; Қодиров У. З., Нормал физиология, Т., 1996. Баҳодир Содиқов.

Манбалар