FlyArystan
ФлйАрйстан – Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида база қилган лоу-костер авиакомпанияси. Бу Марказий Осиёдаги биринчи арзон авиаташувчи саналади. Компания шиори – Сай ЕС! то Травел (ўзбекча: Саёҳат қилишга "Ҳа" денг').
| |||||||
| Ташкил топган |
2018-йил 2-ноябр (Аир Астана бўлинмаси сифатида) | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Бошланган амалиётлари | 29-март, 2019-йил | ||||||
| База аэропорти | |||||||
| Парк ҳудуди | 16 | ||||||
| Парвоз йўналишлари | 34 | ||||||
| Эгаси | Аир Астана | ||||||
| Бош қароргоҳи | Олмаота, Қозоғистон | ||||||
| Муҳим шахслар |
| ||||||
| Сайти | www.флярйстан.cом | ||||||
Авиакомпания Аир Астана томонидан эгалик қилинадиган лоу-костер ҳисобланади. Ўз фаолиятини 2019-йил май ойида бошлаган ва замонавий А320 самолётлари паркида паст тарифли рейсларни амалга оширади. Йўналишлар тармоғи ҳам маҳаллий, ҳам халқаро авиақатновларни ўз ичига олади.
Тарихи
ФлйАрйстаннинг сотувлари 2019-йил 29-мартда ўз веб-сайтида бошланган. Авиакомпания дастлабки рейсларини 2019-йил 1-май куни ўзининг ҳаби – Олмаота халқаро аэропортидан амалга оширди[2].
2018-йил 6-ноябр куни Олмаотада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Аир Астана президенти ва бош директори Питер Фостер ФлйАрйстан „бир томондан рақобатбардош маҳаллий бозорда арзонроқ авиачипталарга бўлган талабни қондирса, бошқа томондан, Марказий Осиё ва Кавказ бўйлаб арзон нархлардаги ҳаво қатнови учун улкан имкониятларнинг тан олиниши“ деб айтди.
Мукофотлари
2022-йил ноябр ойида ФлйАрйстан СкйТрах томонидан 4 юлдузли авиакомпания сифатида тан олинди[3]. ФлйАрйстан 4 юлдузли сифат сифатида баҳоланадиган 12 та лоу-костер авиаташувчилардан биридир[манба керак].
2023-йил июл ойида ФлйАрйстан СкйТрах томонидан „Марказий Осиё ва МДҲдаги энг яхши лоу-костер“ деб топилди[манба керак].
Парвоз манзиллари

ФлйАрйстан Қозоғистоннинг энг йирик маҳаллий авиакомпанияси бўлиб, бошқа авиакомпанияларга қараганда кўпроқ рейслар ва кўпроқ ўриндиқларни таклиф этади[манба керак]. ФлйАрйстан ички йўналишда 12 та шаҳарга парвозларни амалга оширади ва 28 та маҳаллий йўналишларни таклиф этади[манба керак]. Авиакомпаниянинг 5 та маҳаллий базаси бор: Олмаота, Остона, Атирау, Ақтау ва Чимкент[манба керак].
ФлйАрйстан халқаро рейсларни 2019-йилда бошлаган[6] ва шундан бери у Қозоғистоннинг бир нечта аэропортларидан парвозларни таклиф этади. 2023-йил сентябр ҳолатига кўра авиакомпания Озарбайжон, Хитой, Грузия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширади[7].
Авиапарки

Жорий ҳолати
ФлйАрйстан 180 ўриндиқли Аирбус А320 самолётларининг стандартлаштирилган авиапаркига эга. ФлйАрйстаннинг А320НЕО самолётлари арзон авиаташувчи тамойилларига мувофиқ ташиш ҳажмини максималлаштириб, 188 ўриндиққа эга[8][9].
2023-йил сентябр ҳолатига кўра, ФлйАрйстан авиапарки қуйидаги самолётлардан ташкил топган[10]:
| Самолёт | Миқдори | Буюртмалар | Ўриндиқлар | Эслатмалар |
|---|---|---|---|---|
| Аирбус А320cео | 11 | - | 180 | 8 та самолёт Аир Астана авиакомпаниясидан олинган . |
| Аирбус А320нео | 5 | 2[11][12] | 188 | Аирбусдан янгидан харид қилинган |
| Жами: | 16 | 2 | ||
Авиапаркнинг ривожланиши
ФлйАрйстан 2019-йилги Дубай авиакўргазмасида 30 та Боэинг 737 МАХ 8 самолёти учун[13] қизиқиши билдириш мактубини топширди.
ФлйАрйстаннинг 2022-йил декабр ойида маълум бўлган режаларига кўра, авиакомпания 2023-йил охиригача ўз паркини 19 та самолётга етказади[9].
Манбалар
- ↑ „ФлйАрйстан он ч-авиатион“. ч-авиатион.
- ↑ „Неw Казакҳ лоw-cост cарриэр Флй Арйстан такес офф“ (Энглиш). Қаралди: 2019-йил 10-май.
- ↑ Плаистед. „ФлйАрйстан ис Cертифиэд ас а 4-Стар Лоw-Cост Аирлине“ (эн-ГБ). Скйтрах (2022-йил 7-декабр).
- ↑ „ФлйАрйстан Онлине Боокинг“. ФлйАрйстан (2023-йил 6-сентябр).
- ↑ „Казакҳстан - трипс“. Киwи.cом (2023-йил 6-сентябр).
- ↑ Лоҳ. „ФлйАрйстан Cомменcес Интернатионал Сервиcес“ (эн). Симпле Флйинг (2019-йил 15-декабр). Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
- ↑ „Дестинатионс“. флярйстан.cом (2023-йил 6-сентябр).
- ↑ „ФлйАрйстан пресенц фирст аирcрафт | CАПА“. cентрефоравиатион.cом.
- ↑ 9,0 9,1 АҲЛГРЕН. „Казакҳ ЛCC ФлйАрйстан Такес Деливерй Оф Иц 2нд Бранд Неw Аирбус А320нео“ (2022-йил 5-декабр). Қаралди: 2022-йил 6-декабр.
- ↑ „ФлйАрйстан Флеэт Детаилс“. аирфлеэц.нет. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
- ↑ Олстад. „ФлйАрйстан Такес Деливерй оф А320нео Фром Авиатион Cапитал Гроуп“ (эн-УС). АвиатионСоурcе Неwс (2022-йил 30-сентябр). 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
- ↑ Доран. „ФлйАрйстан Таргец Аирбус А320 Роутес То Индиа Анд Миддле Эаст“ (эн). Симпле Флйинг (2023-йил 5-сентябр). Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
- ↑ „Боэинг, Аир Астана Анноунcе Интент То Буй 30 737 МАХ Аирпланес - Нов 19, 2019“. МедиаРоом.