Flyuslar
Флюслар (нем. Флус — оқим) (металлургияда) — металларнинг кавшарланадиган ёки пайвандланадиган сиртида ҳосил бўлувчи оксидларни эритиб юбориш, шлак ҳосил қилиш, металл таркибини кераклигича ўзгартириш учун мўлжалланган материал. Асосли (оҳак, доломит, пирит қолдиғи, калций, сода ва бошқалар), кислотали (кварс, қум,. қумтупроқли чақмоқтош) ва нейтрал (боксит, плавик шпати ва бошқалар) хиллари бор. Металларни кавшарлаш ва пайвандлашда флюс сифатида канифол, рух хлорид, аммоний хлорид ва бошқа ишлатилади. Рангли металлар ва қотишмаларни оксидланишдан сақлашда ишқорли ва ишқорли-ер металлар (тош туз, силвинит, корналлит, бура ва бошқалар) хлоридлари ва фторидларидан фойдаланилади. Ёйли электр пайвандлаш ишлари бевосита махсус тайёрланган флюс остида бажарилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |