Football Manager
Фоотбалл Манагер — футбол бошқаруви симуляцияларидан иборат бир қатор компютер ўйинлари ҳисобланади. Сериядаги биринчи ўйин 1992-йилда „Спорц Интераcтиве“ томонидан „Чампионшип Манагер“ номи билан чиқарилган ва ундан кейин яна бир нечта қисмлар яратилган. 2004-йилда серия „Спорц Интераcтиве“ ишлаб чиқувчилари томонидан „Фоотбалл Манагер“ номи билан қайта тикланган. Бу ўйин биринчи бўлиб футбол жамоаси бошқарувини амалга оширишга қаратилган. Ўйиннинг энг сўнгги версияси — „Фоотбалл Манагер 2022“ ҳисобланади. Шу жумладан ҳар янги серия ишлаб чиқарилганда ўйинда кўплаб янгиланишлар ва ўзгаришлар амалга оширилади.
Ўйинлар серияси
Фоотбалл Манагер 2005
2004-йил 12-февралда „Чампионшип Манагер“ ўйинини ишлаб чиқарувчи „Спорц Интераcтиве“ манба кодига бўлган ҳуқуқларни сақлаб қолгани эълон қилган, аммо „Чампионшип Манагер“ брендига бўлган ҳуқуқлар „Эидос“да қолдирилган. Ушбу ўзгаришлар келажакдаги интерактив футбол спорт ўйинлари машҳур „Фоотбалл Манагер“ бренди остида чиқарилишини маълум қилишга олиб келди.
Футбол бошқаруви сериялари учун ноширсиз қолган „Спорц Интераcтиве“ Сега билан бирлашган ҳамда кейинчалик 2006-йил апрел ойида „Спорц Интераcтиве“ томонидан тўлиқ сотиб олинган.
„Фоотбалл Манагер“ бренди остида чиқарилган биринчи ўйин „Фоотбалл Манагер 2005“ бўлган. Шунингдек, бу ўйин аҳоли орасида „ФМ 2005“ номи билан танилган бўлиб, ўйин „Эидос“ томонидан молиялаштирилган „Беаутифул Гаме Студиос“ компаниясининг „Чампионшип Манагер 5“ билан бевосита рақобатлашган.
Шу билан бир қаторда, „Фоотбалл Манагер 2005“ янгиланган фойдаланувчи интерфейси, такомиллаштирилган ўйин механизми, янгиланган мусобақалар маълумотлар базаси ва қоидалари, ўйиндан олдинги ҳамда кейинги ўйин таҳлиллари, халқаро ўйинчилар янгиликлари, кубок хулосаси янгиликлари, жамоа мураббийи ҳисоботлари, ўзаро шартномани бекор қилиш, кенгайтирилган ўйинчи шартномаси вариантларини ўз ичига олган турли хил бошқа функсиялар билан бойитилган.
Айтиб ўтиш керак-ки, „Фоотбалл Манагер 2005“ 2004-йил 4-ноябрда Буюк Британияда чиқарилган, ундан кейин дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида фойдаланилган ва Эурогамер маълумотларига кўра ўйин барча даврларнинг энг кўп сотилган компютер ўйини бўлиб, 5-ўринни эгаллаган.
Фоотбалл Манагер 2006
Wиндоwс ва ОС Х учун „Фоотбалл Манагер 2006“ Буюк Британияда 2005-йил 21-октабрда чиқарилган. Эътибор қилиш керак бўлган жиҳати, ўйин оммага тақдим қилиниши биланоқ Буюк Британияда барча вақтлардаги энг тез сотиладиган компютер ўйинлар тарихида иккинчиси бўлган.
„Фоотбалл Манагер 2006“ намойиши 2013-йил 31-октабрда бўлиб ўтган. Бета версияси ўйин чиқарилишидан тахминан 2 ҳафта олдин чиқарилган. Бу ўйинга олдиндан буюртма берганлар бета версиясига кириш ҳуқуқига эга бўлишган[1].
Фоотбалл Манагер 2006 — Хбох 360
Хбох 360 версияси 2006-йил 13-апрелда чиқарилган ва „Фоотбалл Манагер“ сериясидаги биринчи консол ўйини ҳисобланган. Тўлиқ 50 лига ўйин тизимлари, шунингдек, 250 000 ўйинчидан иборат ўйинчилар маълумотлар базаси (Компютер версиясига жуда яқин) киритилган. Ўйин, шунингдек, минтақавий бепул ҳисобланган.
„Фоотбалл Манагер 2006“ 2015-йил 13-ноябрда Wиндоwс, Маc ОС Х ва Линух платформалари учун чиқарилган.
Фоотбалл Манагер 2007
2006-йил 1-октабрда „Спорц Интераcтиве“ „ФМ 2007“ демосини чиқарган. Унинг иккита версияси мавжуд бўлган: „ванил“ ҳамда „қулупнай“. Иккала версия ҳам фойдаланувчиларга биринчи мавсумнинг 6 ойини ўйнашга имкон берган. „Қулупнай“ версияси ўйинни тез бошлаш учун кўпроқ тайёрланган файлларни ўз ичига олади шунингдек, кўпроқ тилларни ва юқори график созламаларини қўллаб-қувватлайди.
Фоотбалл Манагер 2008
2007-йил 3-октабрда „Сега Эуропе Лтд“ ҳамда „Спорц Интераcтиве“ компаниялари „Фоотбалл Манагер 2008“ 19-октабрда чиқарилишини эълон қилган. Бироқ, баъзи чакана сотувчилар ўйинни эрта етказиб беришлари сабабли чиқиш санаси 2007-йил 18-октабрга кўчирилган. „Фоотбалл Манагер 2008“ бир қатор янги хусусиятларга эга бўлган. Жумладан, маслаҳат тизими, ўзгартирилган сардорлик тизими, жамоавий ғалаба бонуслари, яратилган ўйинчилар учун ФаcеГен тизими ва бошқалар.
Фоотбалл Манагер 2009
У 2008-йил 14-ноябрда Европа мамлакатлари пештахталарида пайдо бўлган. Хусусан, „Янги“ „Фоотбалл Манагер 2005“ пайдо бўлганидан 4 йил ўтиб ва бир нечта муваффақияциз уринишлардан сўнг ижодкорлар ўз мақсадига эришганлар: „Фоотбалл Манагер“ 3Д ўйинни кўриш режимини қувватлаган. Двигател Сега компаниясининг „Виртуа Стрикер“ жамоасининг кучли томонлари ҳамда технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Фоотбалл Манагер 2010
12-сентабрда СЕГА ва „Спорц Интераcтиве“ „Фоотбалл Манагер 2010“ нинг чиқиш санасини 2009-йил 30-октабр деб эълон қилган[2].
Фоотбалл Манагер 2011
Ўйин Сега томонидан 2010-йил 2-ноябрда чиқарилган. 2010-йил 11-августда дастурчи „Спорц Интераcтиве“ ўйин видеосини кўрсатиб, „Фоотбалл Манагер 2011“га киритилган янги функсияларни, масалан, агентларнинг имкониятларини кенгайтиришни эълон қилган. Бошқа янгиликлар ҳақида „Миррор Фоотбалл“ блогида Милес Жейкобсон айтиб ўтган.
Фоотбалл Манагер 2012
Ўйин 2011-йил 21-октабрда сотувга чиқарилган. Россияда у 1C-СофтКлаб томонидан нашр этилган. Бу „Стеам“ рақамли тарқатиш хизмати орқали тарқатиладиган „Фоотбалл Манагер“ сериясидаги биринчи ўйин бўлган. „Фоотбалл Манагер 2012“ нинг асосий инновацияси янги сақлашни (янги ўйинни) бошламасдан, мартаба давомида лигаларни динамик равишда ёқиш/ўчириш қобилиятлари билан таъминланган бўлган.
Футбол менежери 2013
„Фоотбалл Манагер 2013“ чиқиш санаси 2012-йил 2-ноябр деб эълон қилинган. Сега ташаббусида яратилган. Россиянинг 1C-СофтКлаб нашриёти ўйин устида ишлашган.Ўйин тузувчиси „Спорц Интераcтиве“ ҳисобланган.
„Фоотбалл Манагер 2013“ намойиши 2013-йил 31-октабрда бўлиб ўтган. Бета версияси ўйин чиқарилишидан тахминан 2 ҳафта олдин чиқарилган ҳамда олдиндан буюртма берганлар бета версиясига кириш ҳуқуқига эга бўлишган[1].
Фоотбалл Манагер 2014
2013-йил 31-октабрда чиқарилган ўйиннинг бета версияси ўйин чиқарилишидан тахминан 2 ҳафта олдин юклаб олиш истагида бўлганлар учун чиқарилган. Шунингдек, „Фоотбалл Манагер 2014“га олдиндан буюртма берганлар бета версиясига кириш ҳуқуқига эга бўлишган[1].
Фоотбалл Манагер 2015
„Фоотбалл Манагер 2015“ чиқиш санаси 2014-йил 7-ноябр деб эълон қилинган. Сега ташаббусида яратилган. МДҲнинг 1C-СофтКлаб нашриёти ўйин устида ишлашган.Ўйин тузувчиси „Спорц Интераcтиве“ ҳисобланган. Ўйиннинг жорий версия 15.3.2 бўлган.
„Фоотбалл Манагер 2015“ 2015-йил 13-ноябрда Wиндоwс, Маc ОС Х ва Линух платформалари учун чиқарилган.
Фоотбалл Манагер 2016
„Фоотбалл Манагер 2016“ 2015-йил 13-ноябрда Wиндоwс, Маc ОС Х ва Линух платформалари учун ёйдаланишга чиқарилган.
Фоотбалл Манагер 2017
„Фоотбалл Манагер 2017“ Спорц Интераcтиве томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Сега томонидан 2016-йил 4-ноябрда Wиндоwс, Маc ОС Х ва Линух платформалари учун яратилган.
Фоотбалл Манагер 2018
„Фоотбалл Манагер 2018“ ўйини „Спорц Интераcтив“э томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Сега томонидан 2017-йил 10-ноябрда Wиндоwс, маcОС ва Линух платформалари учун чиқарилган. Серия тарихида биринчи марта иОС ва Андроидда яратилган.
Фоотбалл Манагер 2019
„Фоотбалл Манагер 2019“ ҳам „Спорц Интераcтиве“ томонидан ишлаб чиқилган ва Сега томонидан 2018-йил 1-ноябрда Wиндоwс, маcОС ва Линух платформалари учун чиқарилган.
Фоотбалл Манагер 2020
„Фоотбалл Манагер 2020“ „Спорц Интераcтиве“ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Сега томонидан 2019-йил 31-октабрда Wиндоwс, маcОС, Линух ва Стадиа булутли ўйинлар хизмати учун чиқарилган.
Бошқа ўйинлар
Фоотбалл Манагер Мобиле
„Фоотбалл Манагер Ҳандҳелд“ „ФМҲ“ номи билан танилган. „Фоотбалл Манагер Мобиле“ биринчи марта 2006-йил 13-апрелда ПСПда чиқарилган. Бу қўл консоли учун биринчи „Спорц Интерактив“ ўйини бўлган. Ўйин аввалги „Спорц Интераcтиве“ маҳсулотларига кўпроқ ўхшаш бўлиши учун ишлаб чиқилган ҳамда симуляция учун реал туйғуни сақлаб қолган.
2015-йилда иОС ва Андроид қурилмалари учун янги 2Д ўйин симуляцияси механизми, шунингдек, ўйиннинг „ўйин ичидаги муҳаррири“ни сотиб олиш имконияти пайдо бўлган.
Фоотбалл Манагер Ливе
2007-йил 20-апрелда „Сега Эуропе Лтд“ ва „Спорц Интераcтиве“ янги онлайн мултиплаер ўйинига айланган „Фоотбалл Манагер Ливе“ ҳақидаги маълумотларни ошкор қилган. „Фоотбалл Манагер Ливе“ 2008-йилнинг ноябр ойида Миcрософт Wиндоwс ва ОС Х платформалари учун чиқарилган[3].
Фоотбалл Манагер Онлине
2015-йил 12-март куни „Сега Публишинг Кореа Лтд.“ ва „Спорц Интераcтиве“ янги онлайн мултиплаер ўйини бўладиган „Фоотбалл Манагер Онлине“ ҳақида маълумотларни эълон қилган[4].
Таъсир қилиши
„Фоотбалл Манагер“ ҳақиқий футбол клублари томонидан скаутлар учун манба сифатида тан олинган. 2008-йилда Эвертон клуби „Спорц Интераcтиве“ билан шартнома имзолаган, бу уларга ўйин маълумотлар базасидан трансферлар учун ўйинчиларни топиш учун фойдаланиш имконини берган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Архивированная копия“. 2013-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-октябр.
- ↑ „Анонс Фоотбалл Манагер 2010 (рус)“. 2015-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-август.
- ↑ „ҳттп://www.фоотбаллманагерливе.cом/эн/артиcле/89/1526.ҳтмл“. 2011-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-сентябр.
- ↑ „Архивированная копия“. 2017-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-апрел.
- ↑ „Эвертон сигнс Фоотбалл Манагер датабасе“. 2015-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-апрел.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |