Ford Motor Company
|
| |
|
| |
| Тармоғи | Автомобил саноати |
|---|---|
| Қачон асос солинган | 16-июн, 1903-йил |
| Жойлашуви |
|
| Асосчи(лари) | Ҳенрй Форд |
| Вебсайти | www.форд.cом |
Форд Мотор Cомпанй — жаҳондаги энг йирик автомобил компанияларидан бири. 1903-йилда АҚСҲ автомобил саноати асосчиларидан бири, саноатчи Генри Форд томонидан ташкил этилган. Бошқарув идораси Мичиган штатининг Дирборн шаҳрида, энг катта заводи Дейтройт шаҳрида жойлашган. Турли русумдаги енгил, юк автомобиллари, турли қишлоқ хўжалиги техникаси (тракторлар) ишлаб чиқаради. „Ф.М.“ даставвал ишни арзон автомобилларни ишлаб чиқаришдан бошлади. „Ф.М.“да жаҳонда бирламчи бўлиб автомобилларни йиғишда стандартлаштириш ва конвеер усули қўлланди. 8 соатлик иш вақти жорий қилинди. „Ф.М.“ ХХ асрнинг 90-йиллари охирига қадар янги заводлар қуриш, бошқа автомобил компанияларини сотиб олиш ҳисобига кенгайди. „Ф.М.“да автомобилларнинг „Форд“, „Линcолн“, „Мерcурй“, „Жагуар“, „Астон Мартин“, „Мустанг“ каби 70 дан ортиқ моделлари яратилди ва ишлаб чиқарилди. 1996-йилга келиб „Ф.М.“ конвееридан жами 250 миллион автомобил чиқди. 1998-йилда компания енгил ва юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича жаҳонда 2-ўринни эгаллади. „Ф.М.“ АҚШдан ташқари дунёнинг 30 мамлакатида ўзининг ишлаб чиқариш, йиғув ва савдо марказларига, шунингдек, „Мазда Мотор“, „Киа Моторс Cорпоратион“ компаниялари аксияларида улушга эга. Форд компанияси йилига 200 миллиард $ (доллар) фойда топади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |