Gulmoyi

Гулмойи (гулмоҳи), гулдор балиқ, холдор балиқ, форел — чучук сувда яшайдиган лосослар (Салмо трутта) кенжа турларининг умумий номи. Денгизларда яшовчи кенжа турлари кумжа ёки лосослар деб аталади. Танаси ва сузгичлари майда рангли доғлар билан қопланган. Бошқа лосослар сингари урчиш даврида танасининг шақли ва ранги ўзгаради: жағлари узаяди ва қийшаяди, эркагининг танасида қизғиш думалоқ доғлар пайдо бўлади. Гулмойи ривожланиш даврида чучук сувларни тарк этмаслиги билан ўткинчи лосослардан фарққилади. Иккинчи кенжа тур: кўл гулмойиси (С.т.лаcустрис) ва дарё гулмойиси (С.т.фарио) кенжа турларини ҳосил қилади. Кўл гулмойиси Россиянинг шимоли-шарқида, Финландия, Швесия, Норвегия ҳамда Каспий ва Қора денгиз ҳавзаларидаги кулларда тарқалган. Оғирлиги 8—10 кг гача, урчиш даврида урғочиси танасининг ён томони кумушранг , қорни тўқ қўнғир бўлади; эркагининг ён томонида алвон ранг чизиқ кўзга ташланади, терисидаги доғлари гулдор бўлиб қолади, орқа сузгичи қорайиб кррин сузгичи қизғиш ёки алвон тусга киради. Кўл гулмойиси дарёга ўтиб увилдириқташлайди. Тухумдан чиққан чавоқларининг бир қисми кўлга ўтади, кўпчилиги эса дарёда қолиб, дарё гулмойисига айланади. Дарё гулмойиси анча майда, оғирлиги 200—500 г , баъзан 2 кг гача, танаси рангдор, орқаси қора, қорни оқ ёки сарғиш-тилларанг , танаси ва сузгичлари қора, қизил ва алвон рангли доғлар билан қопланган. Дарё гулмойиси Европа ва Осиёда, жумладан Сирдарё, Амударё ва б. дарёларнинг юқори оқимида кўп учрайди. Кўл ва дарё гулмойиси акклиматизация қилинади, сунъий купайтирилади. Кўл гулмойиси овланади, дарё гулмойиси саноат аҳамиятига эга эмас , фақат қармоқ билан овланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |