Chumolilar
Чумолилар (лотинча: Формиcидаэ) — пардақанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. 1 ва 2-қорин бўғимлари ингичкалашиб, кўкрак билан қўшиладиган поячани ҳосил қилади. Боши катта, жағлари кучли ривожланган (кемирувчи оғиз органлари). Чумолилар жамоа (оила) бўлиб яшайди. Чумолилар оиласи бир неча минг, ҳатто миллионлаб индивидлардан таркиб топган. Оилада кўп минглаб ишчи Чумолилар, қанотли ўнлаб эркаклари ва бир неча она чумоли бўлади. Эркак чумолилар фақат кўпайиш даврида пайдо бўлиб, уруғланишдан сўнг ўлиб кетади. Ишчи чумолилар жинсий органлари ривожланмаган урғочилардан иборат. Она чумолилар урчиш даврида пайдо бўлади; урчишдан сўнг қанотини ташлаб, тухум қўя бошлайди, 20 йилгача яшайди. Ишчи чумолилар оилани озиқ билан таъминлайди, уяни қўриқлайди (навкарлар) ёки суюқ захира озиқни сақлайдиган асалли бочкачалар ҳосил қилади ва бошқа вазифаларни бажаради.
| Чумоли | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||
| ||||||||||||||
чумолилар полиморфизмининг бошқарилиши урғочиларининг ҳар хил катталикда тухумлар қўйиши, личинкаларининг ривожланишига таъсир кўрсатиши, личинкаларни озиқлантирувчи бошчи чумолиларнинг физиологик ҳолати ёки хаттиҳаракати ва бошқа омиллар билан боғлиқ. Чумолиларнинг яхлит оила сифатида ҳаёт кечиришида оиладаги индивидлар орасида озиқ моддалар ва секреция безлари суюқлиги билан алмашиниб туриши (трофаллакс), тухум қўювчи урғочиси билан ишчи чумолилар ўртасида кимёвий сезги орқали боғланиш борлиги катта аҳамиятга эга. Оила ҳаётини бошқаришда, айниқса, феромонлар муҳим аҳамият касб этади. Айрим оилаларнинг ўзлари озиқланадиган жойлари бўлади. Бир қанча чумолилар турлари бир неча оилани бирлаштирувчи колониялар ҳосил қилади; оилалар ўзаро индивидлар ва озиқ моддалар алмашиниб туришади; бирга ўзларига тегишли ҳудудни қўриқлашади. Чумолилар тупроқда, тошлар остида, чириётган дарахтлар танасига (ёғочхўр чумолилар) уя қуради. Баъзан томи ер юзасига конус шаклида чиқиб турадиган қилиб, қуруқ шохлардан уяясайди. Чумолилар тупроқдажуда мураккаб, кўп камерали ин қуради. Сариқ ўрмон чумолиларининг ини ер ости лабиринт ва ер усти гумбаздан иборат. Иннинг ер ости қисмида 1–3 м чуқурликкача борадиган мураккаб тармоқданган йўлаклар бўлади; бу ерда улар қишлайди. Иннинг ер усти қисмида эса қуртлари ривожланади. Бир қанча тропик чумолилар баргларни тикиб уя ясайди. Тропик минтақаларда тарқалган дайди чумолилар уяси бўлмайди. Чумолилар турли хил ҳашаротлар, ўсимликлар уруғи, шунингдек, гул нектари, ўсимлик ширалари ва коксидлар ажратадиган шира билан озиқланади. Кўпчилик турлари ўз уясида озиқ бўладиган ҳашаротлар ва замбуруғларни кўпайтиради. Айрим чумолиларнинг ўз ишчилари бўлмайди. Улар бошқа оилага мансуб турдан ишчи чумолиларни ўғирлаб олиб келишади. Бир қанча турлари (масалан, сариқ ўрмон чумолиси) зараркунанда ҳашаротларни қириб, катта фойда келтиради.
Ўрта Осиё фаунасида чумолиларнинг 100 га яқин тури учрайди. Чўл зонасида тарқалган фаэтон чумоли майда зараркунанда ҳашаротлар, ёввойи ўсимликлар дони, нектар билан, чўл ва даштларда тарқалган қир чумоли ўсимликлар дони билан озиқланади; Боғ қора чумолиси шира битлари ажратадиган ширин суюқликни ялайди; уларни бошқа йиртқич ҳашаротлардан ҳимоя қилиши билан қишлоқ хўжалигига зиён келтиради. Хонадонларда кўп учрайдиган сариқ фиръавн чумолиси ширинлик ва ёғли озиқ-овқат маҳсулотларини ейдиган зараркунанда ҳисобланади.
Адабиётлар
- Мавлонов О., Хуррамов Ш., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998; Насекомиэ Узбекистана, Т., 1993.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |