Formosa provinsiyasi
Формоса провинсияси (талаффузи: фоɾˈмоса) Аргентинанинг шимоли-шарқидаги провинсия бўлиб, Гран Чако минтақаси таркибига киради. Формоса шимоли-шарқдан Парагвайнинг Асунсон шаҳри билан чегарадош. Жануби-ғарбий томондан Чаcо ва Салта провинсиялари билан чегараланади.
Формоса испанча: Провинcиа де Формоса | |
|---|---|
| Провинсия | |
|
| |
| Мамлакат | Аргентина |
| Ҳукумат | |
| • губернатор | Гилдо Инсфрáн |
| Майдон | 72,066 км2 (27,825 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | испан |
| Аҳолиси (2022) |
606,941 |
| Зичлиги | 10,59 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТCУТC-3 |
Этимологияси
Провинсия номи испанча фермоса (ҳозирда бу сўз „ҳермоса“ шаклида ишлатилмоқда) сўзидан келиб чиққан. „Ҳермоса“ испан тилида „чиройли“ деган маънони англатади. Вуэлта Фермоса ёки Вуэлта ла Формоса номлари ХВИ асрда испан денгизчилари томонидан Парагвай дарёси ёнидаги ҳудудни тасвирлаш учун ишлатилган[1].
Тарихи
Бу ерларнинг туб аҳолиси қаторига пилага, wичи ва тоба қабилалари киради, уларнинг тиллари вилоятда ҳали ҳам қўлланади.
Себастиан Cабот ва Диэго Гарcиа де Могуэр илк маротаба ХВИ аср бошларида Перу вица қироллигидан Асунсонгача бўлган йўлни топишга уриниб, ҳудудни ўрганишган. Пилcомаё ва Бермежо дарёлари жуда саёз бўлгани сабабли, Асунсон бўйлаб йўл ўрнатишлар тўхтатилган.
Ҳудуддаги биринчи Европа аҳоли пункти, Cонcепcион дел Бермежо 1585-йилда ташкил этилган. 1810-йилларда Аргентина ва Парагвай давлатларининг мустақиллиги расман эълон қилинганидан сўнг, бу ҳудуд икки давлат ўртасида тортишув остида қолган. Бу масала Уч Иттифоқ уруши (1865—1870)гача ҳал бўлмади. 1879-йилда қўмондон Луис Жорге Фонтана Формоса аҳоли пунктига асос солиб, чекка ҳудудни миллий эътиборга олган ҳолда, 1884-йилда ҳудудий мақомини тиклашга ёрдам берган.
Формосада 1914-йилда 20,000 дан зиёд аҳоли истиқомат қилган. Бироқ, 1955-йилда президент Жуан Перон томонидан вилоят мақомини олганида, аҳоли кўрсаткичи 150,000 мингга етган. 1947-йилда Аргентина Жандармерияси кўчманчи америкаликлар қабиласининг Ринcон Бомба қирғинидан сўнг, президент Перон вилоятда ер ислоҳоти дастурини бошлаган. 1955-йилга келиб, 4,000 га яқин ер участкалари ташкил этилган[2]. Нисбатан барқарор бўлса-да, аста-секин ўсишда давом этаётган Натионал Университй оф тҳе Нортҳеастнинг Формоса биноси 1988-йилда, Натионал Университй оф Формоса сифатида барпо этилган.
Географияси
Текисликлар 26° 22°30' жанубий ва 57°30' 62°25' ғарбий координаталарда, Бержамо ва Пилcомаё дарёлари оралиғида жойлашган. Текисликлар туфайли, дарё ўзанлари турғун эмас ва лагуналар сўрилиб, қайта пайдо бўлади.
Иқлими

Ўртача йиллик ҳарорат 21 °C; ёз фаслида 45 °C гача кўтарилиши мумкин. Тропик об-ҳаво шарқда йиллик ёмғир (йилига 1000 мм) билан тавсифланади, мамлакатнинг қолган қисмида қиш қуруқроқ (80 мм). Намликнинг ўзгариб туриши ўрмон ўсимликлари ривожланишига ҳамда Чақуэñо ўрмонининг кенгайишига ёрдам беради. Салта провинсияси билан чегара Импенетрабле деб номланади.
Формосадаги қўриқланадиган ҳудудлар – Рио Пилcомаё Миллий Боғи ва Формаса миллий қўриқхонаси.
Ўсимлик дунёси
Аргентинанинг шимолида жойлашган Формоса провинсияси ўзининг фауна хилма-хиллиги билан машҳур. Минтақанинг ботқоқ ерлари, ўрмонлари, ўтлоқлари ва дарёларини ўз ичига олган хилма-хил экотизими ҳайвонлар учун кенг яшаш ҳудудларини таъминлайди.
Формоса катта ўсимлик дунёсига эга, бу кенг атроф-муҳитнинг экологик мувозанатини сақлашда муҳим рол ўйнайди.
Аммо, Формосанинг маҳаллий ҳайвонлари инсон фаолияти натижасида сезиларли даражада камайиб кетмоқда. Бир вақтлар ўрмонлар ва чангалзорларда кенг тарқалган ягуаретеълар сон жиҳатдан қисқариб бормоқда. Бу ҳудудда бошқа фелидлар, масалан, пумалар ва мушук турлари яшайди. Нам ўрмон ҳудудлари тапирлар ва маймунлар учун макон ҳисобланиб, улар орасида карая деб номланувчи ўзига хос маймун ажралиб туради. Формосадаги қушлар ва судралиб юрувчилар Аргентинанинг бошқа провинсияларидагилар билан ўхшашликларга эга.
Сут эмизувчилари
Формоса провинсиясида ҳалигача катта-кичик мушуксимонлар, жумладан, ягуар, пума, оцелот, тоғ мушуги ва пампа мушуклари кабиларни учратиш мумкин. Ўтли ҳудудларда, „агуара0гуазу“ номи билан машҳур бўри мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу турнинг сони камайиб кетмоқда. Очиқ ва тоза жойларда, армадиллолар (Америка ҳашаротхўрлари), жумладан, мулита, улкан армадилло, матако ва пелудолар учрайди. Формасадаги бошқа кўплаб ҳайвонларга коатислар, тапирлар, корзеула номи билан танилган кичкина буғулар, тулкилар, сассиққўзанлар, визкача (ёввойи қуён), ариқ сичқонлари, маймунлар ёки караялар, ҳамда бошқа турли кемирувчиларга бой.
- Гиант Антеатер
- Соутҳерн Тамандуа
- Марш Деэр
- Грай броcкет
- Cолларед Пеccарй
- Wҳите-липпед Пеccарй
- Манед Wолф
- Cраб-эатинг Фох
- Пампас Фох
- Жагуар
- Пума
- Жагуарунди
- Геоффрой'с Cат
- Тайра (Эира барбара)
- Неотропиcал Оттер
- Cраб-эатинг Раccоон
- Соутҳ Америcан Cоати
- Сcреаминг Ҳаирй Армадилло
- Соутҳерн Тҳреэ-бандед Армадилло
- Нине-бандед Армадилло
- Cоммон тапети
- Соутҳ Америcан Тапир
- Азара'с Нигҳт Монкей
- Блаcк Ҳоwлер Монкей
- Cапйбара
- Чаcоан Мара
- Бразилиан Гуинеа Пиг
Қушлари
Формоса ҳудудининг асосий қисмидаги экотизимнинг яхшилиги сабабли, табиат ихлосмандлари томонидан хуш кўриладиган жойлардан бири ҳам ҳисобланади. Ҳудуд ўзининг турли-туман қушлари билан ҳам машҳур бўлиб, саёҳат давомида уларнинг кўплаб турларини кузатиш мумкин. Провинсияда балиқчи қушлар каби сувда яшовчилар ҳамда қуруқликдаги қушлардан какликнинг бир нечта турларини учратиш мумкин. Қушларнинг бошқа машҳур турларига Токан (қора катта тумшуқли қушлар), жанубий қизқушлар, тожли каракаралар, қарğалар, каракаралар, ола қарğалар, қизилиштонлар, кòктòрğайлар, ҳар хилдаги кабутарлар ва òрдаклар, гуаналар, динозавр қушлар, òчоқ қушлар, пашшахòрлар, уккилар, сутаклар, донсеварлар, оққушлар ва қошиқтумшуқлар киради. Дарёга яқин жойларида, айниқса Парана дарёси бòйлаб, оддий узун думли тòтилар, сариқ ола-була тòтилар ва кòк ола-була тòтилар жуда кòп. Айтилишича, Аргентина қуш турларининг ярими яъни, бутун мамлакатдаги 1020 турдан 367 тури Формосада топилган. Ҳудудда яшовчи қушларнинг баъзи турлари:
- Рҳеа
- Соутҳерн Сcреамер
- Ред-анд-греэн Маcаw
- Бразилиан Теал
- Глиттеринг-беллиэд_эмералд
- Блаcк-тҳроатед Манго
- Андеан Фламинго
- Wҳите-барред Пиcулет
- Тоcо Тоуcан
- Рингед Кингфишер
- Сcарлет Маcаw
Судралиб юрувчилар
Формоса турли хил судралувчиларга бой бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва хавф даражасига эга. Улар орасида лампалагуа, фалсе ярарá, ярарá ёки cросс илонлари ва cорал илонлари мавжуд. Улар орасида cросс ва cорал жуда заҳарли ҳисобланади. Чако минтақасида ушбу заҳарли илонлар билан бирга оверас ва cолорадас калтакесаклариқурлик тошбақалари ҳам яшайди.
Фаунада топилган судралиб юрувчилар:
Аҳолиси

2022-йилги Аргентина аҳолини ҳисобга олиш статистикасига кўра Формоса провинсияси 606,941 кишини ташкил этади[3].
Иқтисоди
Фармоса узоқ ва ноқулай географияси ҳамда иқлими сабаб узоқ муддатдан бери Аргентинанинг энг қашшоқ қишлоқларидан бири ҳисобланади. Унинг иқтисодиёти 2006-йил ҳисобига кўра жами 2.082 миллиард долларни ташкил этиб, жон бошига 4,278 доллардан тўғри келади[4]. Фармосанинг иқтисоди ривожланиш бўйича Аргентинада учинчи энг кичик ҳамда иккинчи энг кам ривожланган провинсия ҳисобланади[5].
Ишлаб чиқариш томонлама ривожланмаган Формосанинг иқтисоди, асосан қора мол ва қишлоқ хўжалиги асосланган. Патино, Пилагас ҳамда Пилcомаё ҳудудлари қишлоқ хўжалигининг асосий марказлари ҳисобланади.
Формосада қора моллар сони 1.5 миллиондан ортиқ бўлиб қишлоқ хўжалигининг асосий қисмини ташкил қилади. Аргентинанинг бошқа жойларида бўлгани каби, Формоса провинсиясида ҳам қишлоқ хўжалиги (10%) бошқа соҳалардан ортда қолмоқда.

Пахта етиштириш 1970-йилларнинг охирида 100,000 тоннадан ортиқ бўлган. 1990-йилларнинг охирига келиб халқаро нархнинг пасайиши ҳамда белгиланган валюта курси туфайли 10,000 тоннага тушиб кетган. 2001-йилги инқироздан кейин ишлаб чиқариш бироз жонланиб, 2004-йилда йилига 50,000 тоннага етган. Пахта экилган ерларнинг 70 фоиздан кўпроғи кичик оилавий фермаларга тегишли. Бу ерлар ўртача 10 гектардан кичикроқ.
Пахта етиштируви қишлоқ хўжалик бойлигининг ярмини ташкил этади. Иккинчи ўринда маккажўхори етиштируви 55,000 тоннани ташкил қилса, соя етиштириш йилига 25,000 тоннани қайд этади. 2001-йилги инқироздан сўнг провинсияда қишлоқ хўжалиги бироз жонланган.
Бананнинг асосий қисми ички истеъмол учун етиштирилиб, йилига 70,000 тонна барқарор ҳосил беради. Ситрус мевалари (асосан грейпфрут) ва шарбат ишлаб чиқариш, экспорт учун тез сур’атлар билан ўсиб бормоқда. Ситрус мевалар 1,200 гектар майдонга экилган бўлиб, улардан йилига тахминан 15,000 тонна ҳосил олинади. Бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қаторида асал (273 тонна) ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ёғоч (140,000 тонна) ва тўқимачилик саноати (пахта, чарм) маҳсулотлари мавжуд. Туризм инфратузилмаси деярли ривожланмаган. Қизиқарли жойлар орасига Формоса шаҳри, Рíо Пилcомаё миллий боғи, Баñадо Ла Эстрелла, Лагуна Ема, Ҳеррадура шаҳарчаси ва Мисиóн Лаишí киради.
Бошқарув тизими
Провинсия ҳукумати уч қисмга бўлинган: Губернатор бошчилигидаги ижро этувчи ҳокимият; қонун чиқарувчи ҳокимият ва олий суд бошчилигидаги суд тизими.
Формоса провинсияси Конституцияси провинсиянинг бош қонуни ҳисобланади.
Аргентина федерал полицияси мамлакатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот ҳисобланади. Бунга қўшимча тарзда Формоса провинсияси полицияси ҳам ҳудудда фаолият олиб боради.
Сиёсий бўлиниши
Провинсия 9 та департаментдан иборат:


| Департамент | Маъмурий маркази | Аҳолиси (2022)[6] | Департаментдаги муниципалитетлар |
|---|---|---|---|
| Бермежо | Лагуна Ема | 16,576 | Лос Чиригуанос, Позо де Маза, Позо дел Мортеро |
| Формоса | Формоса | 276,309 | Cолониа Пасторил, Гран Гуардиа, Сан Ҳиларио, Мариано Боэдо, Можóн де Фиэрро, Вилла дел Cармен, Вилла Тринидад |
| Лаишí | Сан Франcисcо де Лаиши | 19,228 | Банcо Паягуá, Генерал Луcио В. Мансилла, Ҳеррадура, Татанé, Вилла Эсcолар |
| Матаcос | Ингениэро Жуáрез | 17,551 | |
| Патиñо | Cоманданте Фонтана | 77,974 | Бартоломé де лас Cасас, Cолониа Сармиэнто, Эл Реcрео, Эстанислао дел Cампо, Фортíн Леес, Фортíн Лугонес, Генерал Мануэл Белграно, Ибаррета, Жуан Г. Базáн, Лас Ломитас, Поста Cамбио Залазар, Позо дел Тигре, Сан Мартíн, Субтениэнте Перíн, Вилла Генерал Гüэмес |
| Пилагáс | Эл Эспинилло | 20,783 | Буэна Виста, Мисиóн Таcааглé, Портóн Негро, Трес Лагунас |
| Пилcомаё | Cлоринда | 98,490 | Лагуна Бланcа, Лагуна Наиcк Неcк, Палма Сола, Пуэрто Пилcомаё, Риачо Ҳе-Ҳé, Риачо Негро, Сиэте Палмас |
| Пиранé | Пиранé | 70,300 | Эл Cолорадо, Маёр Виcенте Виллафаñэ, Пало Санто, Вилла Дос Треcе |
| Рамóн Листа | Генерал Мосcони | 17,495 | Эл Потрилло |
Провинсия мадҳияси
Провинсия мадҳияси „Ҳимно Марча Формоса“ деб номланган. Мазкур мадҳия илк марта 1955-йил 8-апрелда куйланган. 1964-йилда унинг якуний аранжировкаси амалга оширилган. 1988-йил 21-июлдаги 1471-сонли қарорда бошланғич, ўрта ва олий ўқув юртларида мадҳия куйланиши белгилаб қўйилган.
Манбалар
- ↑ Ресеñа (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-05-28 санасида архивланган) (Спаниш)
- ↑ Роcк, Давид. Аргентина: 1516-1982. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1987.
- ↑ „Нуэвос датос провисориос дел Cенсо 2022: Аргентина тиэне 46.044.703 ҳабитантес“. Инфобаэ (2023-йил 31-январ). Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
- ↑ „Эл дéфиcит cонсолидадо де лас провинcиас рондарá лос 41.500 миллонес эсте аñо“ (эс). Институто Аргентино пара эл Десарролло де лас Эcономíас Регионалес. 2015-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-июл.
- ↑ „И. А. Д. Э.Р“. 2013-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ „Информе диагнóстиcо Формоса“. Аргентина унида (2023-йил 1-июл).