Фороб — Тошкентнинг шим.ғарбидаги қад. воҳа ва шаҳар. Воҳа ҳозирги Қозоғистондаги Арис дарёсининг Сирдарёга куйилиш жойида, дарёнинг ҳар 2 соҳилида жойлашган. Ф. шаҳри эса, Сирдарёнинг ўнг соҳилида бўлган. Ф. ўрта аср араб географлари асарларида "Бороб", форс манбаларида "Пороб" шаклида учрайди. Форобий ва Жавҳарийнинг ватани. Араб тарихчиси Ибн Ҳавқалнит ёзишича, Ф. воҳасининг узунлиги ҳамда кенглиги бир кунлик йўл чамасида бўлиб, ери қисман шўр ва ботқокдан иборат бўлган. Мазкур воҳада Ф.дан ташқари Восиж ва (Кадар шаҳарлари ҳам жойлашган. Истахрий ва Ибн Ҳавқалда — ноҳия, Мақдисийда — рустоқ, Ёқут Ҳамавип асарларида вилоят деб ёзилган. Мақсисийнинг ёзишича, Ф. ва унга қўшни ерларни (30 фарсахгача) ҳар йили Сирдарё суви босган. Воҳанинг асосий шаҳри Восиж ҳисобланган, кейинчалик Ф.га кўчирилган. Кадар шаҳри Восиждан 2 фарсах нарида жойлашган. Ф. 9— ХИИ асрларда энг йирик иқтисодий ва маданий марказга айланган. У арк, шаҳ ристон ва рабоддан ташкил топган Шаҳристон 4 дарвоза, бир-бирини ке сиб ўтган 2 та катта кўча, жоме масжиди, рабоддан иборат. Бозорнинг кўп дўконлари рабодда, шаҳардан ташқарида жойлашган. Ф. 1219—20 йилларда Чингизхон қўшинлари томонидан вайрон қилинган.

2) ўрта аерларда Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган шаҳар. Манбаларда турли шаклларда (Фарабр, Фироб, Фирабр) учрайди. Наршахийнмнг сўзларига кўра, Ф. турк хоқонининг ўғли Шери Кишвар (ЭлАрслон) томонидан бунёд этилган (милодий ВИ аср охири — ВИИ аср боши). ИХ асрда Ф. Марв вилоятининг чегара шаҳри ҳисобланган. Х асрда Ф. маъмурий жиҳатдан Бухоро вилоятига мансуб бўлган. Ўрта аерларда Ф. арк ва шахристондан иборат, атрофи мудофаа девори билан ўралган, жоме маежиди бор шаҳар эди. Х асрда унинг атрофида бир неча чиройли работлар қурилган. Ф. шаҳар харобаси Фороб темир йўл стансиясидан 10 км, Амударё қирғоғидан 1 км масофада жойлашган. Арк (майдони — 9 га) нинг 7 минораси ва бир дарвозаси, шаҳристон (70га)нинг камида 3 дарвозаси бўлган. Ф. ХИИИ аср бошида Чингизхон томонидан вайрон қилинган, кейинчалик унинг ўрнида кичик қишлоқ мавжуд бўлган. ХИВ асрда Ф.нинг ўз зарбхонаси бор эди. ХВИИИ асрда Ф. ташландиқ ҳолга келган.