Фаробий (тахаллуси; тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Форобий; 873-йил, Фароб шаҳри — 951-йил, Дамашқ) — Ўрта Осиёнинг мутафаккири ва қомусий олими. Юнон фалсафасини чуқур билгани, унга шарҳлар битганлиги ва жаҳонга тарғиб қилгани ҳамда замонасининг илмларини пухта ўзлаштириб, фанлар ривожига улкан ҳисса қўшгани учун „ал Муаллим ассоний“ („Иккинчи муаллим“, Аристотелдан кейин), „Шарқ Арастуси“ номларига сазовор бўлди.

أبو نصر محمد الفارابي (Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Форобий; Форобий)
Таваллуди 10-январ 873-йил, Фороб
Вафоти тахминан 12-январ 951-йил(951-01-12)
(77 ёшда), Дамашқ
Кўрсатган таъсирлари Ал-Беруний, Умар Хайём, ал-Ғаззолий, Аверроэс, Носир ал-Дин Тусий, Ибн ал-Нафис, Аверроизм, Схоластицизм, Албертус Магнус, Дунс Сcотус, Тҳомас Ақуинас, Буридан, Бенедетти, Галилео, Ҳарвей
Олган таъсирлари Арасту, Гален, Плотинус, Афлотунчилик, Муҳаммад, Восил ибн Ота, ал-Киндий, ал-Розий,

Ҳаёти

Фаробий Сирдарё соҳилидаги Фароб (Ўтрор) деган жойда (Зарбдорда яшамаган, Зарибдорда Мурод Раҳимжонович бор) туркий қабилага мансуб ҳарбий хизматчи оиласида таваллуд топади. Ўша даврда Мовароуннаҳрда сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилаётган эди. Бўлажак файласуф бошланғич билимини Ўтрорда олгандан сўнг, ўқишини Тошкент, Самарқанд ва Бухорода давом эттирди. Фаробий илмини янада чуқурлаштириш мақсадида Бағдодга йўл олади. Олим йўл-йўлакай Эроннинг йирик шаҳарлари Рай, Ҳамадон, Исфаҳон ва бошқа жойларда бўлади. Бағдодда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан келган талаба ва олимлар тўпланган эди. Бу ерда кўзга кўринган олим-у фузалолар билан танишди, юнон фалсафий мактаби, турли фан соҳалари намояндалари билан учрашиб, улардан илм сирларини ўрганди. Масалан, Абу Башар Матта ибн Юнусдан (870—940) юнон тили ва фалсафасини, Юҳанна ибн Ҳийлондан (860—920) эса тиббиёт ва мантиқ илмини ўрганди. Баъзи тарихий манбаларда келтирилишича, Фаробий 70 дан ортиқ тилни билган.

Олим 941-йилдан Дамашкда муҳтожликда кун кечира бошлайди. Шунга қарамай, илм билан шуғулланади, фалсафа ва бошқа фанлар соҳасида тадқиқот ишлари олиб боради. У Алеппо (Ҳалаб) ҳокими Ҳамдамид (ҳукмронлик йиллари 943—967) илтифоти ва ҳурматига эришади. У олимларнинг ҳомийси сифатида танилган эди. Ҳоким Форобийни ўз саройига таклиф этади, лекин, у саройга бормасдан, эркин ҳаёт кечиришни маъқул кўради. Шунга қарамасдан, алломанинг Ҳалабдаги ҳаёти сермаҳсул бўлди, бу ерда ўзининг кўплаб асарларини ёзди. Форобий 949— 950 йилларда Мисрда, сўнгра Дамашқда яшайди ва шу ерда умрининг охирги кунларини ўтказади. У Дамашқдаги „Боб ассағир“ қабристонига дафн этилган.

Мавжуд маълумотларга қараганда, Фаробий 160 дан ортиқ асар ёзган. Лекин уларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган. Шунга қарамай, мавжуд рисолаларининг ўзиёқ унинг буюк олим эканлигидан далолат беради.

Фаробийнинг асосий асарлари: „Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида“, „Фалсафий саволлар ва уларга жавоблар“, „Энсиклопедиядан мантиқ бўлимининг бир қисми“, „Талиқот“ (шарҳлар), „Инсон аъзолари ҳақида рисола“, „Бўшлиқ ҳақида мақола“, „Донолик асослари“, „Фалсафанинг маъноси ва келиб чиқиши“, „Ҳайвон аъзолари, функсияси ва потенсияси“, „Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима“, „Мантиқ илмига кириш“, „Илмларнинг келиб чиқиши ҳақида“, „Мусиқа ҳақида катта китоб“, „Бахцаодатга эришув ҳақида“, „Масалалар моҳияти“, „Буюк кишиларнинг нақллари“, „Иҳсо алулум“, „Ҳикмат маънолари“, „Ақл тўғрисида“, „Илмлар ва санъатлар фазилати“, „Қонунлар ҳақида китоб“, „Субстансия ҳақида сўз“, „Фалак ҳаракатининг доимийлиги ҳақида“, „Шеър ва қофиялар ҳақида сўз“, „Риторика ҳақида китоб“, „Ҳажм ва миқдор ҳақида сўз“, „Мусиқа ҳақида сўз“, „Физика усуллари ҳақида китоб“, „Фазилатли хулқлар“, „Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари“, „Жисмлар ва аксиденсияларнинг ибтидоси ҳақида“, "Аристотел „Метафизика“ китобининг мақсади тўғрисида" ва бошқа Форобий асарлари ХХ асрнинг 70—80-йилларида Тошкент ва Олмаотада „Фалсафий рисолалар“, „Мантиқий рисолалар“, „Математик рисолалар“, „Ижтимоияхлоқий рисолалар“, „Тадқиқотлар ва таржималар“ номлари остида рус тилида нашр этилган.

Фаробий илк ўрта асрда, Шарқ Уйғониш даврида ижод этди. Бу давр ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, ҳунармандчилик, ирригация иншоотларининг юксалиши, янги шаҳарларнинг бунёд этилиши, маданий ва маънавий ҳаётнинг равнақ топиши билан ажралиб туради. ИХ-Х асрларда ички ва ташқи савдо кучайди, айниқса, Ҳиндистон, Хитой, Византия, Африка мамлакатлари билан алоқа йўлга қўйилди. Бу давр қарама-қаршилик ва адоватлардан холи эмас эди. Фаробийнинг фалсафий қарашларида ўша даврнинг ютуқ ва камчиликлари, мураккаб ва зиддиятли жиҳатлари ўз ифодасини топди.

Олимнинг илмфан олдидаги хизматларидан бири унинг юнон мутафаккирлари асарларини шархлаганлиги ва уларни янги ғоялар билан бойитганлигидир. Аллома, энг аввало, Арасту асарларига шарҳлар битган, унинг натурфалсафий ғояларининг тарғиботчиси ва давомчиси сифатида танилган. Фаробий, шунингдек, Афлотун, Александр Афродизийский, Евклид, Птолемей, Порфирий асарларига ҳам шарҳ ёзганлиги маълум. Булардан ташқари, Гиппократ, Эпикур, Анаксагор, Диоген, Хрисипп, Аристипп, Суқрот, Зенон асарларидан хабардор бўлган ҳамда эпикурчилар, стоиклар, пифагорчилар, киниклар мактабларини яхши билган. Фаробий ўрта асрда мукаммал ҳисобланган илмлар таснифини яратди. У „Илмларнинг келиб чиқиши ҳақида“, „Илмларнинг таснифи ҳақида“ номли рисолаларида ўша даврда маълум бўлган 30 га яқин илм соҳасининг тавсифи ва тафсилотини баён қилиб берди. Мутафаккир табиат ва инсон организмига хос бўлган табиий жараёнларни ўрганувчи илм соҳаларини биринчи ўринга қўйди. Фаробий илмларни қуйидагича таснифлайди: 1) тил ҳақидаги илм (грамматика, орфография, шеърият, тўғри ёзув ва бошқаларни ўз ичига олади); 2) мантиқ (8 бўлимдан иборат бўлиб, тушунча, муҳокама, хулоса, силлогистика, диалектика, софистика ва бошқаларни ўз ичига олади); 3) математика (арифметика, геом., астрономия, механика, оптика, сайёралар, мусиқа ва оғирлик ҳақидаги илмдан иборат); 4) табиий илмлар, илоҳий илмлар ёки метафизика; 5) шаҳар ҳақидаги илм (сиёсий илм, фиқҳ, педагогика, ахлоқшунослик ва калом киради).

Фаробий фанларни таснифлашда борлиқ хусусиятларининг таҳлилидан ва уларнинг фанда акс этишидан келиб чиқади. Унинг таснифи, энг аввало, табиатни, тафаккур ва нутқни, тил ва мантиқни ўрганишга қаратилган эди. Фаробийга кўра, илмларнинг таснифидан мақсад ҳақиқатни ўрганиш ва тасдиқлашдан, уни ёлғондан фарқлашдан иборат. Олимнинг фикрича, фанлар ва умуман билимлар борлиқдан келиб чиқиб, борлиқни узоқ вақт ўрганиш асосида тўпланиб боради. Турли илмлар бир-бирини инкор қилмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Улар дунёни идрок қилишга ва инсонларнкнг бахцаодатга эришишига қаратилгандир.

Фаробийнинг фанлар таснифида табиий ва ижтимоий фанлар ўз вазифасига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, математика, табиацҳунослик ва метафизика илмлари инсон ақлзаковатини бойитишга хизмат қилади, грамматика, шеърият ва мантиқ эса фанлардан тўғри фойдаланишни, билимларни бошқаларга тўғри тушунтириш, яъни аклий тарбия учун хизмат қилади. Сиёсат, ахлоқшунослик ва педагогикага овд билимлар кишиларнинг жамоага бирлашуви, ижтимоий ҳаётнинг қонун ва қоидаларини ўргатади. Хуллас, Форобийнинг илмлар таснифи тўғрисидаги маълумоти ўрта асрда турли фанларнинг ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди, кейинги даврларда яшаган олимлар учун қўлланма вазифасини ўтади.

Фаробийнинг онтологик қарашлари. Мутафаккир борлиқ муаммосини „вужуди вожиб“ ва „вужуди мумкин“ таълимотидан келиб чиққан ҳолда тушунтиради. Унингча, „вужуди вожиб“ барча мавжуд ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган нарса, жисм ва моддаларнинг биринчи сабабчисидир. Фаробий Худога биринчи сабаб, биринчи моҳият, деб таъриф беради. Худо биринчи сабаб сифатида бошқа сабаб ва турткига муҳтож эмас. У яратади, лекин бошқа нарсалар томонидан яратилмайди. Аллоҳнинг зотига қарама-қаршилик, зиддият, турли нуқсонлар, беқарорлик ва бошқа жараёнлар хос эмас. „Вужуди мумкин“ эса барча яратилган, мавжуд бўлган ва яратилажак нарса ва ашёларни ангатади. Фаробий табиат, ашё ва жисмлар турли шакллари муайян изчиллик ва зарурият бўйича юз берадиган тадрижий жараёнлар асосида пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. Бутун мавжудотни сабаб ва оқибат нуқтаи назаридан 6 даража (сабаб)га бўлади: Худо — биринчи сабаб; иккинчи сабаб эса осмон жинслари, сўнг фаол ақл, жон (аннафс), шакл (ассурат), модда ёки ашёлар (алмодда). Худо—вожибул вужуд, яъни зарурий мавжудлик бўлса, қолганлари — вужуди мумкин, яъни имконий мавжуд нарсалардир. Булар бир-бири билан сабабий боғланган. Худо, яъни „вужуди вожиб“ биринчи бўлиб ақл фаолни яратади. Ақл эса ҳар бир сайёрага хос ақлни яратади. Энг сўнгги самовий ақл натижасида Ердаги ақл-руҳ ва барча моддий жисмлар, яъни 4 унсур: тупроқ, ҳаво, олов, сув пайдо бўлади. 4 унсурдан эса наботот одами, ҳайвонот олами, инсон зоти ва нотирик табиат вужудга келади. Органик оламга ўсимлик руҳи, ҳайвоний руҳ ва инсоний руҳ хосдир. Жисмларга ҳаракат хос бўлиб, улар ўзаро бир-бири билан боғланган. Шундай қилиб, Фаробийнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти кейинги даврларда ҳурфикрликнинг кенг қулоч ёзишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Фаробийнинг гносеологик қарашлари, яъни билиш ҳақидаги таълимоти ижтимоийфалсафий фикр ривожи тарихида алоҳида ўринни эгаллайди. Олимнинг бу борадаги фикрлари унинг „Мантиқ тўғрисида рисолага муқаддима“, „Мантиққа кириш“, „Акл тўғрисида“, „Фалсафанинг маъноси ва келиб чиқиши“ ва бошқа асарларида тахлил қилиб берилган. Мутафаккир инсон Ер юзидаги олий мавжудот эканлигини таъкидлаб, унинг қобилияти, теваракатрофдаги нарса ва ҳодисаларни идрок қилиш кучига катта баҳо беради.

Фаробий ўз асарларида билиш шакллари, инсоннинг руҳий ҳолати, жон ва тананинг ўзаро муносабати, мантиқий фикрлаш тўғрисидаги мулоҳазаларини билдиради. Унинг айтишича, инсоннинг билиш, руҳий қобилиятларини мия бошқаради, юрак эса барча аъзоларни ҳаёт учун зарур бўлган қон билан таъминловчи марказ вазифасини бажаради. Фаробий „Илм ва санъатнинг фазилатлари ҳақида“ китобида табиатни билишнинг чексизлигини, билим билмасликдан билишга, сабабиятни билишдан оқибатни билишга, аксиденсия (алараз)дан субстансия (жавҳар)га қараб боришни уқтиради. Инсон воқеликни идрок, сезги, хотира, тасаввур, мантиқий тафаккур, акл, нутқ ва бошқа восита ҳамда усуллар орқали била олади. Олим ҳиссий ва аклий билиш мавжудлигини, улар бир-биридан фарқ қилишини ҳам айтиб ўтади. Ҳиссий билишда сезги аъзолари ёрдамида ашёлар, нарса ва ҳодисаларнинг муайян сифатлари билиб олинади. Шу билан бирга, сезги орқали нарса ва буюмларнинг муҳим бўлмаган томонлари ҳам идрок қилинади. Ақл орқали эса буюм сифатларини мавҳумлаштириш орқали унинг моҳияти ва умумий томонлари билинади.

Фаробий ақлни, бир томондан, руҳий қувват, яъни туғма, 2 томондан, таълим-тарбиянинг маҳсули эканлигини таъкидлайди. Фаробий давлатни бошқаришда, қонунларга амал қилишда, кишилараро муносабатда, ахлоқ ва хулқодоб қоидаларига риоя қилишда, таълимтарбияда акл ҳукмидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиш керак, деб ҳисоблайди. Фаробийнинг қимматли фикрларидан бири унинг дунёвий руҳ ва дунёвий ақл, уларнинг барҳаётлиги ҳақидаги таълимотнинг талқинидир. Мутафаккирнинг назарида кишининг руҳи ва ақли ўлганидан кейин йўқ бўлиб кетмайди, балки дунёвий руҳ ва акл билан қўшилади. Демак, одамнинг руҳи ва акли абадийликка кетади. Лекин улар ҳеч вақт қайтиб келмайди ва намоён бўлмайди. Улар танани ташлаб кетгандан сўнг бир бутунликни ташкил этади, акл ва руҳ яшаш давомида орттирган барча маънавий бойлик тўпланиб барҳаёт дунёвий руҳ ва аклни ташкил этади. Мутафаккирнинг бу таълимотида дунёнинг абадийлиги, инсон зотининг ўлмаслиги, инсон билимлари ва ақлининг узлуксизлиги, инсоният маънавий маданиятининг тараққиёти ҳақидаги пурмаъно ғоялар мавжуд. Унинг талқинида аклий билиш коинот акли ёрдамида ҳақиқий илмга айланади. Форобий билишнинг рационал усулини асослаган буюк мутафаккирдир. У фалсафий тараққиётда, кузатув, баҳсмунозара, билиш усуллари, ҳиссий мушоҳада тўғрисида ўз даври учун эътиборга молик фикрларни илгари сурди.

Олим мантиқ илмига бағишланган бир неча рисолаларнинг муаллифидир. „Мантиқ илмига кириш“, „Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима“, „Шеърият санъати қонунлари ҳақида рисола“, „Катагурияс“ китоби ёки „Категориялар“, „Эйсагоге“ китоби ёки „Кириш“ ва бошқа шулар жумласига киради. Форобий мантиқ илмининг моҳияти ва вазифаси ҳақида „Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима“ асарида шундай дейди: „Бу шундай бир санъатки, у ҳар доим одам нотикликда адашиб қоладиган бўлса, тўғри фикрлашга олиб келувчи ва ақл ёрдамида бирор бир хулоса қилинадиган бўлса, хатоларнинг олдини олувчи нарсаларни ўз ичига олади. Унинг аклга нисбатан муносабати грамматика санъатининг тилга нисбатан муносабати кабидир. Грамматика одамлар нутқини тўғрилагани каби, у шунинг учун ҳам вужудга келган, мантиқ илми ҳам хато келиб чиқиши мумкин бўлган жойда тафаккурни тўғри йўлдан олиб бориш учун аклни тўғрилаб туради“.

Фаробий мантиқ илмининг шакллари: тушунча, муҳокама, хулоса, исбот ва бошқаларни таҳлил қилади. У индуксия, дедуксия ва силлогизм (қиёслаш) ҳақида батафсил маълумот беради. Олим ўзининг „Мантиқ илмига кириш“ асарида эса ҳеч қандай далилисбоциз билинадиган фикрларни 4 га тақсимлайди: мақбулот (яъни мақбул бўлган фикрлар); машҳурот (яъни, машҳур бўлган); маҳсулот (яъни сезиш ва идрок натижасида бўлган); бошланғич маъқулот (яъни билимтушунчалар). Форобий уларнинг ҳар бирини муфассал тасвирлайди. Олим мантиқ илми ва унинг мақсад ҳамда вазифалари, воқеликни билишдаги ўрнини аниқ кўрсатиб бера олган. Форобийнинг мантиқ илми ҳақидаги қарашлари ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ, улар олий ўқув юртларида қўлланма вазифасини ўтамоқда.

Фаробий дунёқарашида ижтимоийсиёсий ва ахлоқий фикрлар ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Алломанинг „Бахцаодатга эришув ҳақида“, „Фозил шаҳар аҳолисининг фикрлари“, „Бахцаодатга эришув йўллари ҳақида рисола“, „Буюк кишиларнинг нақллари“, „Мусиқа ҳақида катта китоб“, „Фуқаролик сиёсати“ ва бошқа асарлари жамият ва уни бошқариш, ахлоқд-ооб ва таълим-тарбия масалаларига бағишланган.

Фаробий Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари файласуфлари орасида биринчи бўлиб, жамиятнинг келиб чиқиши, унинг мақсад ва вазифалари ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Ўрта аср шароитида жамият табиий равишда келиб чиққанлигини, инсон фақат бошқалар ёрдамида ҳаёт қийинчиликларига қарши кураша олиши мумкинлигини асослаб берди. „Ҳар бир инсон, — дейди Фаробий, — ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади… Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсонлар кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди“. Шаҳарлар, унинг фикрича, инсонларнинг жамоа бўлиб уюшишининг олий шакли бўлиб, унда инсоний баркамол бўлиб етишиши учун зарурий шароитлар бўлади. Форобий инсонлар табиий эҳтиёж натижасида ўзаро бирлашиб, жамоани ташкил қилганлигини алоҳида таъкидлайди.

Фаробий улуғ гуманист, инсонпарвар файласуф сифатида инсон қадрқимматини камситувчи ва ўзга мамлакатларни босиб олишга асосланган жамиятга қарши чиқади. Мутафаккир одамларни тинчтотув ва ўзаро ҳамкорликда яшашга, инсонпарвар бўлишга даъват этади. „Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир, шунинг учун одамлар инсоният туркумига кирганликлари учун ўзаро тинчликда яшамоклари лозим“, — дейди мутафаккир.

Фаробийнинг эътиборга сазовор фикрларидан бири жамият тараққиётида географик муҳитнинг ўрни масаласидир. Унинг ўйлашича, кишиларнинг муайян қудудда яшаши уларнинг турмуш тарзи, урфодатлари, ахлоқи, хулқодобига таъсир кўрсатади, жамоага бирлашувига ёрдам беради. У мукаммал жамият тўғрисидаги таълимотида одамларни турли гуруҳларга ажратади. Бунда у инсонларни қайси динга эътиқод қилишига, ирқига қараб эмас, балки ақлий қобилияти, билими, илмфанга қизиқишини инобатга олади. Форобий дин инсон камолотига, маърифатга хизмат қилиши лозим, деган фикр тарафдори эди. Олимнинг дунёқараши диний хурофотдан холи бўлиб, дин эркинлигига асосланган. У ислом динига, Қуръонга катта ҳурмат билан қаради. Уни кишиларни хулқ ва одобга ўргатувчи манба деб билди. Айни вақтда ундан ўз ғаразли ва шахсий манфаатлари йўлида фойдаланувчи, жаҳолатга ундовчиларнинг фикрига қўшилмади.

Фаробий шаҳардавлатларни фозил ва жоҳилга ажратади. Фозил шаҳар халқини бахцаодатга элтиши, унинг бошлиғи эса адолатли, юксак ахлоқли ва маърифатли, ўзида бутун ижобий хислатларни тўплаган бўлиши лозим. Пекин, шундай шаҳар ёки мамлакатлар бўладики, уларнинг аҳолиси нафсга берилган, бутун фикризикри бойлик тўплаш бўлади. Форобий бундай шаҳарларни жоҳил шаҳарлар деб атайди. Жоҳил шаҳарларнинг бошлиқлари ҳам фақат бойлик тўплашга ружу қўйган бўлади. „Улардан чиққан раҳбар ҳам, — деб таъкидлайди аллома, — раҳбарликни молдунё кўпайтиришда деб билади. Шунинг учун ҳам улар эртаюкеч молдунё тўплаш ҳаракатида бўлади. Бундай раҳбарларнинг қўл остида бўлган шаҳар халқида ҳар турли бузуқ одатлар, шаҳвоний нафс, бир-бирини кўролмаслик, бир-бирини талаш, душманлик, низожанжаллар пайдо бўлади“. Форобийнинг ёзишича, ҳақиқий бахтга эришиш учун ҳаракат қилувчи, ўзаро ёрдам қилувчи, халқини бирлаштирган шаҳар — фозил шаҳар ҳисобланади. Бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган ва бирлашган кишилар фазилатли жамоа бўлади. Фаробий фикрига кўра, давлатни идора этувчи шахс ўзининг фазилат ва хулқодоби билан ажралиб туриши, хусусан у 6 та хислатни эгаллаган бўлиши; яъни адолатли ва доно бўлиши, бошқаларга ғамхўрлик қилиши, қонунларга тўла риоя этиши ва қонунларни ярата олиши, келгусини олдиндан кўра билиши керак. Фаробийнинг талқинича, фозил шаҳарлар юқори маданиятли бўлади. Унда яшайдиган халқ ўзи истаган касбҳунарни эгаллайди. Бундай жамиятда тўла эркинлик ва тенг ҳуқуклик ҳукм суради. Фаробийнинг фозил жамоа ҳақидаги таълимоти унинг ахлоқий камолот ва бахцаодатга эришув ҳамда инсонпарварлик ғоялари билан чамбарчас боғлиқдир. У ўзининг ижтимоийфалсафий, сиёсий ва ахлоқий қарашлари марказига инсонни, унинг мақсад муддаоларини ўрганишни, ахлоқий камолот ва бахцаодатга эришув йўлларини кўрсатишни қўяди. Ахлоқий камолот деганда, хайреҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни тушунади. Ахлоқий камолотга халакит берувчи салбий хислатларга дангасалик, бекорчилик, билимсизлик, онгсизлик, касбҳунарсизликни киритади. Фаробий ақл, илм ва маърифатни бахцаодатга эришишнинг асосий воситаси деб билди.

Фаробий инсон фазилатларини туғма ва яшаш жараёнида пайдо бўладиган фазилатларга бўлади. Олимнинг фикрича, туғма фазилатларга инсоннинг ўта ўткир зеҳнлилиги, бирор нарсани билишга ўта қобилияцизлилиги киради. Лекин туғма фазилатлар ҳаётда кам учрайди. Асосий ахлоқий фазилатларни одам яшаш давомида эгаллайди. Туғма фазилатли одамлар ҳам тарбияга муҳтож. Агар ундай одамни тарбиялаб ва тўғри йўлга солиб турилмаса, унинг қобилияти тезда сўниб қолиши мумкин. Туғма қобилият ҳам нисбий тушунчадир. Баъзи кишилар туғма қобилиятини ишга солиб яхши натижага эришса, бошқалари ёмон натижага эришиши мумкин.

Фаробий мусиқани инсон тарбиясига таъсир қилувчи омиллардан бири деб билли. У мусиқани инсонга нафосат, эстетик завқ бағишловчи, ҳис-туйғулари ва ахлоқини тарбияловчи муҳим восита, деб ҳисоблайди. Мутафаккир „Мусиқа ҳақида катта китоб“ номли кўп жилдли асарида мусиқа назарияси ва тарихи, турли мусиқа асбоблари, куйлар ва уларнинг ички тузилиши, товушлар, ритмлар, оҳанглар ҳақида маълумот берди; илми ийқо, илми таълиф фанларига асос солди. Юқоридаги асарида ўтмишдаги мусиқашунос ва тадқиқотчилар мусиқа тараққиётига катта ҳисса қўшганлигини алоҳида қайд қилади. Шунингдек, куйлар уйғунлиги, куй ижро этиш усуллари ҳақида сўз юритади. Ривоятларда келтирилишича, Фаробий янги мусиқа асбоби яратган, куй басталаган, моҳир созанда сифатида ном чиқарган. Фаробийнинг айтишича, мусиқий тасаввурлар инсон руҳининг энг нозик жойидан қайнаб чиқиб, оҳанг ҳолида сезги қувватларига таъсир қилади.

Фаробийнинг дунёқараши, унинг жамият ва ахлоқ тўғрисида яратган яхлит таълимоти илк ўрта асрлар ва кейинги даврларда ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахлоқий фикр ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг қарашлари Шарқ мамлакатларига кенг ёйилди. Ўрта аср мутафаккирлари Ибн Халликон, Ибн алКифтий, Ибн Аби Усабиъа, Байҳақий, Ибн Сино, Ибн Божа, Умар Хайём, Беруний, Ибн Рушд, Ибн Халдун ва бошқа таълимотини чуқур ўрганиб, уни янги ғоялар билан бойитганлар. Буюк мутафаккир ва шоирлардан Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Довоний Фаробийнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий ва ахлоқий таълимотидан баҳраманд бўлганлар.

Фаробий илгари сурган фикрлар ХВИ-ХХ асрларда ҳам мусулмон мамлакатлари олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди. Мутафаккир қолдирган мерос фақат Шарқ мамлакатларида эмас, балки Европада ҳам тарқалди ва ижтимоийфалсафий фикр тараққиётида сезиларли таъсир кўрсатди.

Фаробийнинг илмий меросини ўрганиш ХХ асрнинг 1ярмида бошланган. Европа олимлари Карра де Во, Р. Хортен, М. Алонса, Д. М. Донлап, А. Штекл, Т. У. Буур, Б. М. Штреншнейдер, Г. Лей, Р. Хаммонд, Р. де Эрланжер, И. Голдсиер, Форобий Детерици, Г. Фармер, Н. Ришар ва бошқа Форобийнинг илмий меросини ўрганишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Рус олимлари А. Кримский, М. М. Филиппов, Т. И. Райнов, В. В. Бартолд, Е. Э. Бертелс, С. Н. Григорян, О. В. Трахтенберг , А. В. Сагадеев, А. М. Жоҳид ва бошқа Форобий асарларини тадқиқ этиш борасида кўп иш қилдилар. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари олимлари Деххудо Ҳусайний, алФахури, Усмон Амин, М. Махди, Сайд Нафисий, И. Мадкур, Ражаби Табризий, Мехрдод, А, Атеш, Ойдин, Умар Фаррух, Саидҳусайн Носир, Маҳмуд Аббос, Туркер ва бошқа Форобийнинг ҳаёти ва ижоди билан қизиқдилар. Қозоқ олимлари А. Мошанов, А. Х. Қосимжонов, А. Кубасов, С. К. Сатибекова ва бошқа Форобийнинг асарларини рус тилида чоп этиб, ижтимоийфалсафий, мантиқий ва ахлоқий қарашларини таҳлил қилдилар. Форобийнинг бой илмий меросини ўрганишда, айниқса, ўзбек олимларининг ҳиссаси катта бўлди. А. Саадий, Т. Н. ҚориНиёзий, И. М. Мўминов, В. Й. Зоҳидов, М. К. Орипов, Р. Носиров, Ҳ. Алиқулов, О. Файзуллаев, А. Казибердов, А. Ирисов ва бошқа алломанинг ҳаёти, ижоди ва фалсафий қарашлари ҳақида илмий тадқиқот олиб бордилар. М. М. Хайруллаев собиқ Шўролар даврида биринчи бўлиб И. М. Мўминов раҳбарлигида 1966-йил Форобийнинг фалсафий мероси ҳамда дунёқарашига бағишланган дрлик диссертациясини ҳимоя қилди ва Ўзбекистонда форобийшуносликка асос солди.

Республикамиз мустақилликка эришгач, қомусий олимнинг асарлари ўзбек тилида чоп этила бошлади, унинг бой мероси холисона, тарихийлик ва мантиқийлик тамойиллари асосида ёритила бошланди Олий ўқув юртлари, мактаб ва кутубхоналар, кўчалар унинг номи билан аталади.[1]

Манбалар

Адабиётлар

  • Рисолалар, Т., 1975;
  • Философские трактати, АлмаАта, 1972;
  • Фозил одамлар шаҳри, Т., 1993.
  • Ал Фараби. Научное наследие. Сборник, М., 1975;
  • Аликулов Х. А., Этические воззрения мислителей Средней Азии и Хорасана, Т., 1992;
  • Григорян С. Н., Средневековая философия народов Ближнего и Среднего Востока, М., 1966;
  • Из философского наследия народов Ближнего и Среднего Востока, Т., 1972;
  • Жумабоев Й ., Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан, Т., 1997;
  • Маънавият юлдузлари, Т., 1999.
  • Мўминов И. М., Ўзбекистондаги табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий тафаккур тарихидан лавҳалар. Т., 1999;
  • Ўзбекистонда ижтимоийфалсафий фикрлар тарихидан, Т., 1995;
  • Социалноутопические идеи в Средней Азии, Т., 1983;
  • Хайруллаев М. М., Абу Наср Форобий, Т., 1966;
  • Хайруллаев М. М., Фараби. Эпоха и учение, Т., 1975;
  • Хайруллаев М. М., Форобий ва унинг фалсафий рисолалари, Т., 1963;
  • Хайруллаев М. М., Мировозрение Фараби и его значение в истории философии, Т., 1967;
  • Хайруллаев М. М., Ўрта Осиёда илк уйгониш даври маданияти, Т., 1994;
  • Хайруллаев М. М., Уйғониш даври ва Шарк мутафаккири, Т., 1971;