Форс (Порс) тили ёки Форсча ёки Порсча, форсий (порсий) — ҳинд-европа тиллари оиласидаги эроний тиллар гуруҳининг жанубий-ғарбий тармоғига мансуб тил; асосан, Эрон (Эрон Ислом Республикаси) нинг расмий тили ҳамда миллатлараро алоқа тили ҳисобланади.

Форс тили
Миллий номи فارْسِى (фāрси)
Мамлакатлар
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 120 миллион
Тил оиласи
ҳинд-европа
ҳинд-эроний
эроний
г'арби эроний тиллар
жанубий-ғарбий эроний
Форсча
Алифбоси араб, Кирилл (тожик) алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 фа
ИСО 639-2

пер

Фас
ИСО 639-3 тг

Форс тили ИХ асрдан то шу кунгача босиб ўтган тарихий тараққиёт давридаги ўзгаришлар

Бу ўзгаришлар, биринчидан, форс-тожик классик адабиётида кенг истеъмол қилинган айрим сўзларнинг ҳозирги форс тилида ишлатилмай қолиши ёки улар маъносининг ўзгаришларида кўринса иккинчидан, ҳозирги форс сўз ясовчи элементлар асосида ясалган янги сўзлар ҳисобига бойишдан намоён бўлади.

Форс тили қад. ёзув анъаналарига эга, унда бой адабиёт мавжуд. Дастлабки ёдгорликлари ИХ асрнинг 1-ярмига мансуб. Ўша даврда Эроннинг машҳур шоирлари Рудакий, Фирдавсий, Фаррохий, Манучеҳр ва бошқа кўплаб шоир ва ёзувчилар содда ва янги форс тилида ўз асарларини ёздилар ва аста-секин форс тили Эроннинг расмий ва маданий тилига айлантирилди. Форс тили ўтган минг йиллар давомида ўз асосини йўқотмади, катта ўзгаришларга учрамади. Минг йиллар давомида Эрон маданияти ва гўзаллигини ифодалаб келди. Сомонийлар даврида форс тили ривож топди. Ғазнавийлар даврида Ҳиндистон яриморолигача етиб бориб, Эрон сивилизацияси 800 йил давомида бу ҳудудда ривожланди. Кичик Осиёдаги Буюк Салжуқийлар ҳукумати даврида форс тили бу ҳудуднинг расмий ва адабий тилига айланган. Форс тили ўзининг оҳангдорлиги синонимлага бойлиги ва сўзларнинг осонлик билан вазн ҳамда қофияга тушиши сабабли кўпгина мамлакат шоир ва олимларини ўзига жалб қилади ва қисқа давр ичида Ўрта Осиёнинг бутун давлатларигача Озарбайжон ва Ҳиндистонгача ёйилиб, бу мамлакат халқлари томонодан форс тилида бой адабий ва илмий асарлар яратилди.

Форс тилининг кўплаб лаҳжа ва шевалари бўлиб, Теҳрон лаҳжаси уларнинг энг асосийси ва энг кўп ўрганилганидир. Бу лаҳжа ҳозирги адабий форс тилига асос бўлган. Фонетик хусусиятлари: 6 та унли ҳарф, 2 та дифтонг, 22 та ундош фонема мавжуд. Чуқур тил орқа ва бўғиз ундошлари бор, урғу, одатда, охирги бўғинга тушади. Морфологик қурилиши аналитик хусусиятга эга, келишик ва жинс каби грамматик категориялар мавжуд эмас. Отлар сон, аниқлик ва ноаниқлик категорияларига, феъллар шахс, замон, нисбат ва майл категорияларига эга. Феъл ягона тусланиш турига эга ва тузилишига кўра содда ва қўшма феълларга ажралади. Гапдаги сўзлар алоқасида изофали тузилмалар кенг қўлланади. Кесим, асосан, гап охирида, эга эса гап бошида, аниқловчи аниқланмишдан кейин келади. Лексикасининг асосини соф эроний сўзлар ташкил этади, лекин арабча ўзлашмалар ҳам жуда кўп (барча лексиканинг 50% игача), шунингдек, турк, франсуз, инглиз ва бошқа тиллардан кирган сўзлар ҳам бор. Ёзуви араб алифбоси асосида, унга форс тилига хос товушларни ифодаловчи 4 ҳарф қўшилган ҳолда шакллантирилган.<реф>Исмоилов, Анвар. „Форс тили“ ЎзМЕ. Ф-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил</ре

афғонистон тили кўпинча "ифтизаҳ" ва "ваҳшатнак" деб аталади.

Манбалар


Адабиётлар

  • Рубинчик Ю. А., Современний персидский язик, М., 1960; Пейсиков Л. С, Лексикология современного персидского язика, М" 1975.


Ҳаволалар