Форт-Шевченко — шаҳар, Манг'истау вилояти Тупқараған туманининг маъмурий маркази. Каспий денгизининг шарқий соҳилида, вилоят маркази Ақтау шаҳридан шимоли-ғарбга томон 130 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси 5,228 киши (2013).

Форт-Шевченко
қоз. Форт-Шевченко
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
44°31′0″Н 50°16′0″Э / 44.51667°Н 50.26667°Э / 44.51667; 50.26667
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Манг'истау вилояти
Туман Тупқараған тумани
Ҳукумат
Асос солинган 1846
Аввалги номлари Новопетровскоэ укреплениэ,
Форт-Александровский,
форт Урицкий
Қачондан бери шаҳар 1899
Майдон 545 км2 (210 кв ми)
Аҳолиси
 (2013)
5,228[1]
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 72938[2]
Почта индекс(лар)и 130500[3]
Автомобил коди Р, 12
Fort-Shevchenko qoz. Форт-Шевченко xaritada
Fort-Shevchenko qoz. Форт-Шевченко
Форт-Шевченко
қоз. Форт-Шевченко

Тарихи

Ўрта асрларда бу ерда денгиз порти — Кетикқала шаҳарчаси жойлашган. Каспий денгизининг шарқий қирғоғини эгаллаш мақсадида 1716-йили Россия империяси Петр И-нинг фармонига биноан А.Бекович-Черкасский бошчилигидаги экспедиция шу ерда дастлабки „Авлиё Петр“ рус қамалининг пойдеворини қуради. 1846-йил штабс-капитан М.И. Иваниннинг бошчилиги билан Ново-Петровск қамали қад ростлади. 1857-йилдан қамал атрофида пайдо бўлган шаҳр Форт-Александровск, кенгаш ҳукуматининг дастлабки йилларида Форт-Урицкий, 1939-йилдан бошлаб ҳозирги номи билан аталади. Шаҳарнинг чекка қисмида Қўрғантас тоғида вайрона бўлган қамалнинг қолдиқлари сақланган. 1882-йил Форт-Александровск Манғистау уэзининг маркази бўлиб, 1896-йили унга шаҳар мавқеи берилди. 1850 — 1857-йиллари бу шаҳарга украинларнинг буюк шоири Т.Г. Шевченко бадарға қилинди. 1932-йили Шевченконинг мемориал музейи очилди. 1928-йил Форт-Шевченкога шаҳар мақоми берилди. 1938 — 1963-йиллар Шевченко туманнинг маркази, 1992-2001 йиллар вилоят аҳамиятига эга шаҳар бўлди. 1992-йил янгидан ташкил топган Тупқараған туманининг маркази, туман аҳамиятига эга шаҳар.

Ижтимоий соҳа

Чет элларнинг нефт-газ компаниялари базаси шу шаҳарда жойлашган. 2006-йил шаҳарнинг 160 йиллик юбилейи нишонланди. Шаҳарда босмахона, туман алоқа бўлими, 2 мактаб, 4 болалар боғчаси, маданият уйи, 2 кутубхона, 3 музей, меҳмонхона, автомат телефон стансия, туман касалхонаси ва шифохона, дорихона, санепидемиология стансия фаолият юритади[4].

Манбалар

Ҳаволалар