Форум (лотинча форум) — 1) қад. Римда сиёсий ҳаётнинг маркази — жамоат майдони. Ф.да бозор, ибодатхоналар, суд, халқ йиғинлари ва бошқа мақсадлар учун курилган базиликалар, сенат, шаҳар бошқармасининг бинолари бўлиб, атрофи устунли пешайвон ва ҳайкаллар билан безатилган; 2) оммавий йиғин, мажлис, кенгаш, йирик анжуман (мае. журналистлар Ф. и; Жаҳон ёшлари Ф.и ва бошқалар).