Форёб, Афғонистоннинг 34 вилоятларидан бири ва мамлакатнинг шимолида жойлашган. Ушбу вилоят Туркманистон билан чегарадош ҳисобланади. Аҳолиси 948 минг кишидан ортиқ (2012) ва кўп миллатли бир жамият. Бу вилоят 15 туман ва мингдан ортиқ қишлоқдан ташкил топган. Шунингдек, маъмурий маркази Маймана шаҳри.

Форёб вилояти
فاریاب
вилоят Toglar va daryo Foryob viloyatida
Таркибида 15 туман
Маъмурий маркази Маймана
Расмий тиллар Ўзбекча, Туркманча, Дарийча
Аҳоли (2012) 948 000
Зичлиги 46 киши./км²
Миллатлар таркиби О'збеклар, Туркманлар, Тожиклар
Динлар таркиби Мусулмонлар
Майдони 20 797.6 км²
Вақт минтақаси УТC+4:30
Код ИСО 3166-2 АФ-ФЙБ
Харитада
Foryob viloyati xaritada

Тарихи

Форёб вилоятида бир қишлоқ

Форёб бир форсча топонимика ва маʻноси "дарё сувларини суғориш орқали суғориладиган эрлар".[1] Форёбнинг оти сосонийлар томонидан ташкил этилган шаҳардан олингандир. Мазкур ҳудуд машҳур ислом файласуфи Абу Наср ал-Форобийнинг (Ибн ан-Надим келтирган ма’лумотларга кўра) ватани сифатида танилган. Фарёб минтақаси тарихан Катта Хуросоннинг трансчегаравий ҳудудига кирган бўлиб, мустамлакачилик даврида британиялик географлар томонидан Афғон Туркистони номи билан аталган.

Фарёбда аҳоли жойлашуви тарихи жуда қадимий бўлиб, ҳудуд турли даврларда бир-бирини алмашган кўплаб маданий қатламларни ўзида мужассам этган. Айрим тарихий босқичларда у турли халқлар ва маданиятлар тинч ҳамда муроса асосида бирга яшаган маданий ко'прик вазифасини бажарган.

Маймана ва Андхой шаҳарларининг ёзма тарихда тилга олиниши тахминан 2 500 йил аввалга бориб тақалади. Манбаларга кўра, милоддан аввалги 586-йилда Қуддус Навуходоносор ИИ томонидан вайрон қилингач, яҳудийлар бу ҳудудга кўчиб келиб, бу ерда истиқомат қила бошлаган. Ўша даврда ҳудуд Форс империяси таркибида бўлган, кейинчалик эса милоддан аввалги 326-йилда Александр Македонскийнинг истилоси натижасида юнонлар ҳукмронлиги ўрнатилган.

Милодий ИИИ асрдан ВИИ асргача бўлган даврда форслар ҳукмронлиги қайта тикланди.[2]

Исломдан аввалги давр милодий 651–661-йилларда Араб мусулмонлари томонидан Шимолий Афғонистоннинг забт этилиши билан якунланган. Бу ҳудуд икки йирик — араб ва форс маданиятлари нафақат сиёсий ва ҳудудий, балки мафкуравий устунлик учун ҳам кураш олиб борган кенг кўламли жанг майдонига айланган. Натижада бу ерда асрлар давомида мавжуд бўлган зардуштийлик, буддавийлик, несториан христианлиги ҳамда маҳаллий бутпарастлик э’тиқодлари аста-секин йўқолган. Кейинчалик турли исломий сулолалар ҳокимият тепасига келиб, маҳаллий аҳоли ҳаётига та’сир кўрсатган. Улар қаторига Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Ғурийлар киради.

Фарёб тарихи ХИИИ асрда яна бир бор кескин ўзгаришларга дуч келди, бу сафар Чингизхон ва авлодлари бошчилигидаги мўғуллар истилоси натижасида бўлди. Шимолдан ҳудудга кириб келган мўғуллар Маймана каби шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилган, аҳолининг кўпчилигини қириб ташлаган, дон, далалар ва чорвачилик мулкини талон-тарож қилган ёки ёқиб юборган, қадимий суғориш тизимларини бузган. Фарёб ўзи ҳам мўғуллар томонидан 1220-йилда вайрон қилинган.[1] Монголларнинг назорати Бухоро ёки Амударёнинг шимолидаги Самарқанднинг муқобил шаҳрларидан келиб чиққан. Улар бир марказсизлаштирилган усулга ҳукумат қиледилар, бироқ, Маймана ва бошқа жойларда маҳаллий қабила бошлиқларига сезиларли мухторият (ХИХ асрнинг охиригача давом этадиган мерос) учун рухсат берилди.

1500-йилларда ўзбек амирлари, Бухоро хонлиги шаклида, Амударёни кесиб ўтиб, тахминан 1505-йилларда Фарёб ва унга яқин ҳудудларга етиб келган. Улар бу ерда мавжуд бўлган, асосан чорвачилик билан шуғулланган араб аҳолисига қўшилиб, ҳудудни ХВИИИ асрнинг ўрталаригача бошқарган.

Ҳудуд 1748-йилда Аҳмад Шоҳ Дурроний томонидан забт этилиб, Дурронийлар империясига қўшилган. ХИХ ва ХХ асрларда бўлиб ўтган учта Ангиля-Афғон урушида ҳудуд британияликлар томонидан эгалланмаган. Фарёб 1964-йилда вилоят мақомига эга бўлган. 1930-йиллардаги ма’мурий ислоҳотларгача у Маймана номи билан аталган ва Балкҳ вилоятининг кичик вилояти сифатида бошқарилган, маркази Мазар-и-Шарифда жойлашган эди.[3]

1990-йиллардаги Афғонистон фуқаролар уруши давомида (90-йилларнинг бошларида ва охирларида) 1990-йилларнинг ўрталарида Толибон ва қарши кучлар ўртасидаги фронт чизиғи кўпинча Бадгис ва Фарёб вилоятлари орасида жойлашган эди. Исмоил Хон Толибон томонидан Ҳарат вилояти эгаллангач, кучларини қайта ташкил этиш мақсадида Фарёбга қочган, бироқ Абдулмалик Паҳлавон томонидан хиёнатга учраган.[4]

Майманадаги бир кўча бозори

1997-йилнинг май ойида, Абдул малик паҳлавон толибон байроғини маймана шаҳрида кўтарди ва ғарбдан бир уруш толиблардан қилдирди.[5] ниҳоятда бир қатор ўзгарувчанликлар ва Маликнинг чиқишидан сўнг толиблар у ердан чекиндилар, аммо 1998-йилда толибларнинг 8000 урушчилари Форёбдан босиб ўтиб қўшни вилоятида яни жўзжон вилоятида Абдул Рашид Дўстумнинг бош қароргоҳини шибирғон шаҳрида тутдилар.[6]

2001-йилларнинг охирида,толиблар ҳукуматининг қулашидан сўнг Форёб вилояти Афғонистонинг энг тинч соҳаларидан эди. вилоятдаги сўнгги ривожланиш лойиҳалари вилоятнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган, хусусан, яқин ўтмишдаги вилоятни қайта тиклашга йўналтирилган.

Форёб вилоятида Норвегия қўшинининг вилоят қайта қуриш гуруҳининг азолари юримоқ ҳолатда (2009-йилнинг декабр ойи)

2006-йилга, Абдул Малик паҳлавоннинг бошчилигидаги Афғонистон Эркинлик партияси Форёб вилоятида, беқарорликка олиб келадиган қуролли жангарилар қаноти сақланиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.[7] Афғонистон Миллий хавфсизлик кучлари кенгайишни бошлади ва секинлик билан назоратни ўз зиммасига олди. Афғонистон-Туркманистон чегараси Афғонистон чегара полицияси томонидан сақланади, вилоятнинг қолган соҳаларини қонун ва тартибини НАТОдан ўрганган Афғонистон миллий полицияси олади.

2006-йилдан 2014-йилгача, вилоятда Норвегия бошчилигидаги Вилоят қайта қуриш гуруҳи бор эди. Норвегиянинг Вилоят қайта қуриш гуруҳи Майманада ўз базасига эга бўлган эди ва Ғўрмоч тумани учун масулиятни олган эди.

Афғонистон Амударё ҳавзасида ёғ блокларини ишлаб чиқариш учун Хитой Миллий нефт-газ уюшмаси билан шартнома имзолади, бу шартнома икки ўн йилликда миллиардлаб доллар пул топиш учун кутилган, шартнома Сар-Пўл ва Фарёб каби шимолий вилоятларда бурғулаш ва нефтни қайта ишлаш заводларини қамраб олган, бу шартнома Афғонистон ҳукумати томонидан бир неча ўн йиллар давомида тузилган биринчи халқаро нефтни қазиб олиш шартномаси.[8] 2012-йилнинг октабр ойида Хитой Миллий нефт-газ уюшмаси Афғонистон ёғини қазиб олишини бошлади,[9] ўша ойда Форёб вилоятининг Андхўй туманида катта газ захиралари кашф этилди.[10]

2016-йилнинг июл ойида, Инсон ҳуқуқларининг кузатувчиси Абдул Рашид Дўстумнинг Афғонистоннинг миллий исломий ҳаракатини Форёбда фуқароларнинг ўлдириши, суиисте'мол қилиши ва улардан ўғриламоқга айблашди.[11]

Транспорт инфратузилмаси

Вилоятда асфалтланмаган йўл (2010-йил июн).

2014-йил май ҳолатига кўра, Маймана аэропорти Ҳератга мунтазам йўловчи қатнови билан хизмат қилган.[12]

Вилоятнинг автомобил йўллари инфратузилмаси 2006-йилда “бутунлай вайрон ҳолатда” бўлиб, асфалтланган бирор йўл ҳам мавжуд эмаслиги та’рифланган.[13]

Шунингдек, Андхой ва Ақина ўртасида қисқа халқаро темирйўл алоқаси мавжуд бўлиб, у Атамйрат орқали Туркманистон темирйўл тармоғига уланади.[14]

Иқтисодиёти

Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик Форёбнинг асосий иқтисодий фаолиятлари аммо оти чиройли гилам тўқишига чиққандир.[15] Бу вилоятда табиий газ заҳиралари бор аммо эксплуатация даражаси оз.[15]

У ерда бир туз минаси давлат обод туманида ва баʻзи мармар манбалари (Абдул Рашид Дўстум эгалагандир) бор. Шунингдек, у ерда яхши рангли ва зич лаззатли писталари учун оти чиққан писта ўрмонлари бор.[16]

Ҳудудий бўлиниши

Форёб вилоятининг туманлари
Форёб вилоятининг туманлари
Туман маъмурий маркази Аҳолиси[17] Майдони[18]
Алмор 120 000 1 525 км2
Андхўй 41 656 381 км2[19]
Билчироғ 41 706 1 189 км2[20]
Давлат обод 57 876 2 598 км2[21]
Ғўрмоч Ғўрмоч 52 566 2 083 км2
Гурзивон 72 497 1 875 км2[22]
Хони чор боғ 70 000 1 056 км2[23]
хожа Сабз Пўш 55 000 800 км2[24]
Кўҳистон 53 616 2 254 км2[25]
Маймана Маймана 75 900
Пуштун кўт 300 000 4 000 км2[26]
Қарамқул 98 229 2 192 км2[27]
Қайсор 237 000 2 502 км2[28]
Қурғон 27 116 797 км2[29]
Ширин тагоб 141 642 3 500 км2[30]

Аҳолиси

этниклар Афғонистанда

Форёбнинг аҳолиси 948 минг кишидан кўпроқ (2012) ва кўп миллатли бир жам’ият. Асосий яшаган миллат бу вилоятда О'збеклар ва улардан сўнг Туркманлар, Тожиклар, пуштунлар, ҳазоралар ва бошқалардир.[31] У ерда баъзан этник тўқнашувлар Ўзбеклар ва пуштунлар орасида бўлган.[32][33]

О'збекча, Дарийча ва Туркманча асосий гапиринган тиллар бу вилоятда дирлар. Форёбнинг ҳамма халқининг дини Ислом ва кўплари сунний мазҳабидадирлар, аммо бироз шиалар ҳам ҳазоралардан бор.

Таʻлими

2011-йилда умумий саводхонлик даражаси (6 ёш ва ундан катталар орасида) 18% ни ташкил қилган.[48] Умумий мактабга қатнашиш даражаси (6–13 ёшдаги болалар орасида) 2005-йилдаги 53% дан 2011-йилда 55% га кўтарилган.[34]

Соғлиқни сақлаш

Ичимлик суви тоза бўлган уйлар улуши 2005-йилда 23% дан 2011-йилда 24% га ошган.[34]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Балланд, Даниэл (15-декабр 1999-йил). "ФĀРЙĀБ". Энcйcлопæдиа Ираниcа (Онлине эд.). Унитед Статес: Cолумбиа Университй. Ретриэвед 25-октабр 2016-йил.
  2. ↑ Др. Лиз Алден Wилй, ЛАНД РЕЛАТИОНС ИН ФАРЙАБ ПРОВИНCЕ: Финдингс фром а фиэлд студй ин 11 виллагес, Афгҳанистан Ресеарч анд Эвалуатион Унит, Жуне 2004
  3. ↑ "Паин, А. Ливелиҳоодс ундер стресс ин Фаряб Провинcе, Нортҳерн Афгҳанистан. Оппортунитиэс фор Суппорт. А Репорт то Саве тҳе Чилдрен (УСА), Пакистан/Афгҳанистан Фиэлд Оффиcе. Оcтобер 2001
  4. ↑ Камал Матинуддин. Тҳе Талибан пҳеноменон: Афгҳанистан 1994-1997. Охфорд Университй Пресс УС, 30-апрел 1999-йил — 98–-бет. ИСБН 978-0-19-579274-4. Қаралди: 30-март 2011-йил. 
  5. ↑ Рой Гутман. Ҳоw wе миссед тҳе сторй: Осама бин Ладен, тҳе Талибан, анд тҳе ҳижаcкинг оф Афгҳанистан. УС Институте оф Пеаcе Пресс, 2008 — 104–-бет. ИСБН 978-1-60127-024-5. Қаралди: 30-март 2011-йил. 
  6. ↑ Ларрй П. Гоодсон. Афгҳанистан'с эндлесс wар: стате фаилуре, регионал политиcс, анд тҳе рисе оф тҳе Талибан. Университй оф Wашингтон Пресс, 2001 — 79–-бет. ИСБН 978-0-295-98050-8. Қаралди: 30-март 2011-йил. 
  7. ↑ Амин Тарзи. Афгҳанистан: Говернмент Турнс Иц Сигҳц Он Нортҳерн Wарлордс. Радио Фреэ Эуропе - Радио Либертй. 21-август 2006-йил.
  8. ↑ Ҳароони, Мирwаис (2011-12-28). "РЕФИЛЕ-Афгҳанистан сигнс мажор оил деал wитҳ Чина'с CНПC" (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-01-17 санасида архивланган). Реутерс. Ретриэвед 2012-01-01.
  9. ↑ Чина'с CНПC бегинс оил продуcтион ин Афгҳанистан, бй Ҳамид Шализи. 21-октабр 2012-йил.
  10. ↑ "Мажор гас ресервес фоунд ин Фаряб". Пажҳwок Афгҳан Неwс. 21-октабр 2012-йил. Арчивед фром тҳе оригинал он 2014-02-01. Ретриэвед 2014-01-18.
  11. ↑ 31-июл 2016-йил 12:00АМ ЭДТ, Афгҳанистан: Форcес Линкед то Виcе Пресидент Терроризе Виллагерс, Просеcуте Милитиа Мемберс фор Киллингс,ҳттпс://www.ҳрw.орг/неwс/2016/07/31/афгҳанистан-форcес-линкед-виcе-пресидент-терроризе-виллагерс
  12. ↑ 2014 Эаст Ҳоризон Аирлинес Тиметабле (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-03 санасида архивланган)
  13. ↑ „Афгҳанистан:Ан Ассессмент оф Cонфлиcт анд Аcторс ин Фаряб Провинcе то Эстаблиш а Басис фор инcреасед Норwегиан Cивилиан Инволвемент“. CМИ (2007-йил 1-феврал). 2012-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган.
  14. ↑ Салеҳаи, Заргҳона. „Афгҳан-Туркменистан раилроад инаугуратед“. Пажҳwок Афгҳан Неwс (28-ноябр 2016-йил). Қаралди: 17-январ 2017-йил.
  15. ↑ 15,0 15,1 CМИ,Афгҳанистан:Ан Ассессмент оф Cонфлиcт анд Аcторс ин Фаряб Провинcе то Эстаблиш а Басис фор инcреасед Норwегиан Cивилиан Инволвемент, 2007, ҳттп://www.cми.но/пдф/?филе=/афгҳанистан/доc/Фаряб%20Риск%20Ассессмент%20CМИ%20репорт%2002.07.пдф
  16. ↑ УC Давис, Пистачио Wоодландс оф Афгҳанистан, ҳттп://афгҳанаг.уcдавис.эду/натурал-ресоурcе-манагемент/форест-wатершед-ман/форетрй-cонференcе/ППТ_Форестрй_14_Пистачио_Wоодландс.пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-29 санасида архивланган)
  17. ↑ „Фаряб Провинcе“ (деадлинк). Говернмент оф Афгҳанистан анд Унитед Натионс Девелопмент Программе (УНДП). Министрй оф Рурал Реҳабилитатион анд Девелопмент. 2013-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-октябр.
  18. ↑ Афгҳанистан Геограпҳиc & Тҳематиc Лаерс
  19. ↑ Анкҳой Дистриcт (ПДФ), 2015-10-22да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  20. ↑ Балчерагҳ Дистриcт[сайт ишламайди]
  21. ↑ Даwлат Абад Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2014-07-15да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  22. ↑ Горзаиwан Дистриcт (ПДФ), 2014-07-15да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  23. ↑ Кҳан Чарбагҳ Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2014-07-15да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  24. ↑ Кҳажа Саҳиб Пош Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2015-10-22да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  25. ↑ Коҳистан Дистриcт (ПДФ), 2015-10-22да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  26. ↑ Паштон Кот Саҳиб Пош Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2015-10-22да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  27. ↑ Қурамқул Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2015-10-22да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  28. ↑ Қаисар Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2015-10-22да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  29. ↑ Қургҳан Дистриcт(Ре-элеcтед) (ПДФ), 2015-04-02да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  30. ↑ Даwлат Абад Дистриcт (Ре-элеcтед) (ПДФ), 2014-07-15да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2019-01-19
  31. ↑ архив нусхаси, 2021-01-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-01-25
  32. ↑ „Этҳниc Cлашес Ҳит Фаряб“. Институте фор Wар анд Пеаcе Репортинг (2-октабр 2009-йил). — „Минор инcидент блоwс уп инто фулл-сcале риотинг бетwеэн Узбекс анд Паштунс ин нортҳерн провинcе.“. 2014-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-январ.(Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-01 санасида архивланган)
  33. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-январ.
  34. ↑ 34,0 34,1 Арчиве, Cивил Милитарй Фусион Cентре, ҳттпс://www.cимиcwеб.орг/АфгҳанистанПровинcиалМап/Пагес/Фаряб.аспх (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-31 санасида архивланган)

Ҳаволалар