Fotoelement
Фотоэлектр эффекти ёки фотоэффект ёруғлик ёки бошқа электромагнит нурланишнинг модда билан ўзаро таъсири ҳодисаси бўлиб, бунда фотон энергияси модданинг электронларига ўтказилади.
Фотоэффект бир неча хил бўлади. Амалиётда ташқи фотоэффект муҳим ҳисобланади.
Ташқи фотоэффект бу ёруғлик ёки бирон бир нурланиш таъсирида моддадан электронларнинг учиб, ажралиб чиқиши.
Ташқи фотоэффект ҳодисаси амалиётда кенг қўлланади. Мисол тариқасида фотоэлементни олиш мумкин.
Фотоэлемент— ўзига тушаётган ёруғликни ютиб, электр токи (фототок) ёки фото электр юритувчи куч ҳосил қилувчи электр асбоб. Иши фотоэлектрон эмиссия ёки ташқи фотоэффект ҳодисасига асосланган. Фотоэлектрон эмиссия асосида ишлайдиган фотоэлемент вакуум ҳосил қилинган ёки газ тўлдирилган шиша, ёхуд кварс колба ичига жойланган 2 электрод — фотокатод ва анодли электровакуум асбобдан иборат. Фотокатодга тушадиган ёруғлик оқими унинг сиртида фотоэлектрон эмиссия ҳосил қилади; фотоэлемент занжири туташтирилганда унда ёруғлик оқимига монанд фототок оқими вужудга келади. Газ тўлдирилган фотоэлементда газнинг ионланиши ва номустақил кучли разряд ҳосил бўлиши натижасида фототок кучаяди. Ички фотоэффект асосида ишлайдиган фотоэлемент гомоген электронковак ўтишли (р—пўтишли), яримўтказгич, гетероўтишли ёки металляримўтказгич контактли яримўтказгич асбобдан иборат. Бундай Ф.да оптик нурлар ютилиб, заряд ташувчилар консентрацияси зўраяди ва электр юритувчи куч ҳосил бўлади.
Фотоэлементлар, одатда, нурланиш ёки ёруғлик қабул қилгичлари вазифасини ўтайди. Яримўтказгичли фотоэлементлардан қуёш батареялари, фотоэлектр генераторларида қуёш энергиясини тўғридантўғри электр энергиясига айлантиришда фойдаланилади. Фотоэлемент автоматика, телемеханика, фотометрия, ўлчаш техникаси, метрология, космонавтика, фототехника, кинотехника ва бошқа соҳаларда қўлланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |