Франк Ллойд Wригҳт (талаффузи: Франк Ллойд Райт; 8-июн 1869-йил, Ричланд Cентер, Висконсин — 9-апрел 1959-йил, Пҳоэних, Аризона) — америкалик меъмор. Чикагодаги меъморлар Жосепҳ Лйман Силсбеэ (1887) ва Лоуис Сулливан (1888) устахоналарида таълим олган. Қурилиш материаллари ва қурилмаларнинг манзара билан уйғунлашувидаги шаклларнинг ўзига хос мутаносиблигини кўрсатиш Wригҳт ижодининг асосини ташкил этди. Қурилиш ишларида меъморий талаблардан, иншоот қурилиш шартлари ва мақсадларидан рационал ва максимал фойдаланишни талаб этди. Дастлаб кичик турар жойлар меъморлиги билан шуғулланиб, кейинчалик бино ва иншоотлар лойиҳасини яратган (Буффалодаги „Ларкин“ фирмаси, 1905; Токиодаги „Империал“ меҳмонхонаси, 1916—22; „Шаршара устидаги уй“, Пенсилвания штати, 1936; Ню-Ёркдаги Гуггенхейм музейи, 1956—59 ва бошқалар). Wригҳт лойиҳаларининг Берлинда утказилган кўргазмаси (1910) Европа меъморлиги ривожига туртки бўлди. 30-йилларда Wригҳт органик архитектура асосчиси ва етакчи устасига айланди. ХХ аср меъморлигининг шаклланиши ва ривож топишида Wригҳт ижодининг таъсири катта бўлди.

Франк Ллойд Wригҳт

Манбалар

  • Будушее архитектури, М., 1960.

Адабиётлар

  • Голдштейн А.Ф., Ф.Л.Wригҳт, М, 1973.