Frans Levinson-Lessing

Франс Юлевич Левинсон-Лессинг (1861.25.2, Санкт-Петербург — 1939.25.10) — рус геологи ва петрографи. Россия Фанлар Академияси академик (1925). Юрев (ҳозирги Тарту) университети (1892—1902), Санкт-Петербург университетида Россияда биринчи экспериментал петрография лабраторияни ташкил этган. 1921-йилдан ўша университетда петрография кафедраси мудири. Геология музейи ва Россия Фанлар Академияси Тупроқшунослик институти (1925—29), Петрография институти (1930—38) директори, Камчатка Вулканология ст-ясининг биринчи директори. Каспий денгизини комплекс ўрганиш Комиссияси раиси (1934—39), кейинроқ СССР Фанлар Академияси Озарбайжон ва Арманистон филиаллари раиси. Асосий илмий ишлари назарий петрография, петрогенезис масалаларига, тог жинсларининг кимёвий таркибини таснифлашга бағишланган. Левинсон-Лессинг раҳбарлигида отқинди ва метаморфик тоғ жинслари ҳақида тўплам, ўқув қўлланмалари, "Петрографический словар"нинг (1932) биринчи русча нашри тайёрланган ва нашр этилган. Россия Фанлар Академиясида Левинсон-Лессинг мукофоти таъсис қилинган[1].
Адабиётлар
Петрография [5 изд.], Л.—М., 1940; Избр. труди, т. 1-4, М.-Л., 1945-55.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |