Franz Schubert
Франз Петер Счуберт (31-январ 1797, Лихтентал — 19-ноябр 1828, Вена) — австриялик композитор, мусиқий романтизмнинг илк йирик намояндаларидан.
| Франз Счуберт |
|---|

Қўшиқ (романс), симфония ва фортепиано миниатюраларининг янги романтик турини яратган. Оддий кишилар ҳис-туйғуларини акс этган, чуқур лиризм билан суғорилган Шуберт ижоди бадиий образлар самимийлиги, ифода воситалари соддалиги, халқ ва оммавий жанрлар (рақс, қўшиқ)га яқинлиги, мусиқа тили оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Деярли барча жанрларга мурожаат қилган Шуберт қўшиқ (романс) жанрига алоҳида аҳамият берган: 600 дан ортиқ қўшиқ, шу жумладан, Гёте, Шиллер, Гейне шеърларига мусиқа, Мюллер асарлари асосида „Гўзал тегирмончи қиз“, „Қиш йўли“ туркумлари.
У, шунингдек, опералар, симфониялар, камер ансамбллар („Форел“ номли фортепиано квинтети, 1819-йил, 14 торли квартети, трио, квинтет), фортепиано асарлари (сонаталар, валслар, экспромтлар, „Дарбадар“ фантазияси, 1822-йил) ва бошқалар яратган. Сўнгги асарларида драматик, ҳатто фожиавий мавзулар кўпроқ ўрин олган. 9-чи („Катта“) симфониясида (1828-йил) халқ эпик образлари тараннум этилган.
Манбалар
Адабиёт
- Борис Кремнев, Шуберт ҳаёти ва ижоди, Т., 1973.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |